Get Mystery Box with random crypto!

“Самара берадими ёки йўқми?”. Сенат раиси банклар фаолияти ҳақ | Bahodir Ahmedov

“Самара берадими ёки йўқми?”. Сенат раиси банклар фаолияти ҳақида

Марказий банк раиси Сенатга ҳисобот берди. Ҳисобот тингланганидан сўнг Танзила Норбоева банклар ҳақида айрим фикрлар билдирди.

“Барча банклар, биринчи навбатда, тақдим қилинаётган лойиҳаларнинг мазмунига эътибор бериши керак.
Биринчидан, шу лойиҳа иқтисодий самара берадими ёки йўқми?
Агар у кейинчалик самарасиз лойиҳа бўлса, уни молиялаштиришнинг нима кераги бор?!

Иккинчидан, банкларимиз фаолият кўрсатишида ўз қатъий сўзига, фикрига эга бўлиши, мустақил қарорлар қабул қилиб, тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга эътибор қаратиши керак. Чунки агар банкнинг ўзи манфаатдор бўлса, у ёки бу лойиҳаларга ўзи лойиҳанинг моҳияти ва натижадорлиги нуқтаи назардан таклифлар ҳам киритиб боради” деди Сенат раиси.

@bahodirahmedoff