Get Mystery Box with random crypto!

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг тест топшириқ | Bahodir Ahmedov

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг тест топшириқлари сони ва қийинлик даражаси қандай?

#абитуриент2023

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида абитуриентларга:

2 та мутахассислик фанидан 30 тадан 60 та тест топшириғи;
3 та мажбурий фандан 10 тадан 30 та тест топшириғи берилади.

Бунда мутахассислик фанларидан тест варианти 3 та қийинлик даражасидаги (осон, ўрта, қийин) тест топшириқларидан шакллантирилади.

Барча абитуриентлар учун фанлар кесимидаги тест вариантининг тенг кучли бўлишини таъминлаш мақсадида тест вариантидаги тест топшириқлари қуйидагича тақсимланади:

осон даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида;
ўрта даражадаги тест топшириқлари – 50-70% оралиғида;
қийин даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида.

Мажбурий фанларда эса тест топшириқларининг барчаси осон даражадаги тест топшириқлари ҳисобланади.

Баҳолаш мезонлари билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Манба

Бизнинг канал
@bahodirahmedoff