Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.73K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-29 13:15:37
Эртага муҳим кун: Референдум бўладиган ва янги Меҳнат кодекси кучга кирадиган кун.

@yuristkadr
992 views10:15
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:57:26 Иқтисодий судга даъво киритса, қанча давлат божи тўланади?

"Давлат божи тўғрисида"ги қонунга кўра Иқтисодий судларда давлат божлари қуйидагича:

а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,

б) номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - БҲМнинг 10 баравари,

в) ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 3 баравари,

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан - БҲМнинг 10 баравари

д) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи,

э) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун - ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи,

ж) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари

з) чет давлат судлари ва арбитражлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Изоҳ: Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “э” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Қисқаси, кичик тадбиркорлик субъектларига маззаааа!

Маълумот учун:

айни пайтда БҲМ 300.000 сўм,
2023-йил 1-майдан 330.000 сўм этиб белгиланмоқда.

Ашнақа!

@bahodirahmedoff
1.4K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-04-28 15:22:17 Адвокат фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

BASTION каналидаги постни ўқиб ҳайрон бўлмадим. Чунки ўзим ҳам бир неча марта 10-сонли тергов ҳибсхонасидаги шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича шикоят ёзишимга тўғри келган.

Тергов ҳибсхонасига битта адвокат кириб чиққандан кейингина бошқа адвокат киришига рухсат берилиши мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Чунки, масалан, мен иш шуни тақозо қилса, эрталабдан кечгача ҳимоям остидаги шахс билан учрашувда ўтиришим мумкин. Шунда тергов ҳибсхонасига бошқа адвокат қўйилмайдими?!

Аслида бундай ҳолатлар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлиб, биз адвокатларнинг қонуний адвокатлик фаолиятимизга тўсқинлик қилишдан ташқари, ҳимоя остидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам қўпол тарзда бузиш ҳисобланади.

Жумладан, амалдаги Конституциямизнинг 26-моддасига кўра судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. 116-моддасига кўра айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.

Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

ЖПК нинг 46, 48-моддаларида айбланувчи ва гумон қилинувчи ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. 53-моддасида эса агар гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи қамоқда сақланаётган бўлса, ҳимоячи у билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Адвокатнинг ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашиши жиноят ишида иштирок этишининг бир қисми ҳисобланади. Шу сабабли адвокатнинг ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашишга тўсқинлик қилиниши ёки ўз вақтида шароит яратиб берилмаслиги айбдор шахсларни МЖтК нинг 197-1-моддаси билан жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Каналга уланиш
@advokatqosimov
2.5K views12:22
Ochish/sharhlash
2023-04-28 14:08:52 Шундай пайтларда аслида адвокатларни ҳимоя қилувчи расмий идора топилмай қолади. Адвокатлар палатасига келсак, у бу бир ННТ. Қўлида қилич тугул, калтак ҳам йўқ. Адлия вазирлиги бошқа ишлар билан банд. Бундай пайтларда адвокатлар мустақил касб эгаларига ўтволишади.

Янги Конституцияда адвокатура учун боб ажратилаётган вақтда бундай ҳолатлар икки стандартлилик эмасми? Минбар кутяпти, кимдир чиқиб гапирадими?

@bahodirahmedoff
3.2K views11:08
Ochish/sharhlash
2023-04-28 13:40:44 Туалет ҳақида

Туалет бу инсон ҳаётидаги энг муҳим жойлардан бири. Хозир бегона ерда кириш ва қисиб туриб, 10 минутдан кейин ўз уйингдаги туалетинга киришни афзал биласану тўғрими?

Уйида ғўзапоядан қилинган туалети бор лекин Нексия 3 миниб юрадиган эшакмиялар бор. Туалет темасини гапиришдан уялишадимие табу.

Шаҳарда айланиб юрганингда қистаб қолса нима қиласиз деб савол бердим одамларга, ҳаммада почти бир ҳил, масжид, банк, кафе, заправка... Масжид беминнат (аёлларчи?) , банк киритадими йўқми савол, кафе ё заправкадан бирор нарса олмасдан туалетига кириб чиқиш ҳам так себе машғулот асаблар учун. (Кстати корзинкаларда мижозлар учун ҳам бор туалетлар)

Муҳими ҳеч ким жамоат туалетларига демаяптида. Хивага борганимда марказда 3 та туалет турибди, ҳаммаси ёпиқ. Асанов билан битта отельга бориб, ресепшндан илтимос қилиб кириб чиққанмиз.

Мактаб туалетлари ҳақидаги репортажларни кўрибу умуман ажабланмадим. Чунки бу нарсаларни билардим. Районларда бирорта мактаб бўмаса керак которий туалетлари ичкарида бўлган.

Ота онам қарияпти, тиззасини букиб ўтириш қийин бўлса керак, унитазли туалет қиберай демайди бир братим. Айтсам энсасини қотиргандай бўлди. Яхши пул топади. Менга нима дейману, манетта нимадир тўсқинлик қиладида.

Йўлларни бўйида ўзича туалет қипқўйган бўлишипти бир иккита ерда. Лекин ёпиқ тақа тақ. Нарроғда одамлар йўлди бўйида мошинасини орқасида чоптириб турибди. Эркакларга осон. Аёлларчи?

Энг ёмон кўрганим бегона ерда ичидан қулфланмайдиган туалет, кимдир келса биннарса дейшинг керак ичкаридан ва ўша биннарса йўталиш. Мажбуран ўзингни йўталтиришинг керак. Такой позор. Просто эшик ичидан қулфлансин ва кеган одам ёпиқлигини кўриб ҳа биров боракан деб йўқолсин.

Шахсий қарашим бўйича, ховлиларда уй ичида унитазли алохида туалет ва ташқарида ҳам ғиштли, эшиклари ичидан ёпиладиган туалет бўлиши керак. Меҳмон келса ўша ташқаридаги туалетга йўналтириб юбориш керак. Оила туалетига бегоналар кирмаслиги керак.

Хуллас бахтли яшаш учун энг аввало қулай туалет ва хаммом қил. Қогани кейин бўловради мошина там юзхона уй которий қишда 2 та хонасини иситиб жон сақлайдиган.

@nurbekalimov
2.2K views10:40
Ochish/sharhlash
2023-04-28 13:01:50
BASTION канали қизиқ мурожаат ҳақида ёзибди.

Мурожаатда шундай дейилади:

"Ассалому алайкум Bastion жамоаси. Фарғона шахридаги 10-сонли тергов хибсхонасига янги рахбар Сиддиқжонов Фарходжон тайинланиб, адвокатларни ўз химоя остидаги шахслари билан учрашувига ажойиб ёндашувни йўлга қўйибдилар.

Яъни бир адвокат ичкарига кириб- чиққандан сўнг кейинги адвокатни кириши каби тартиб йўлга қўйилибди. Натижада тергов хибсхонаси олдида адвокатлар тўпланишиб, ярим соат ва ундан кўпроқ вақт кутиш билан вақт кетмоқда.

Бу каби янгича тартиб қоида қандай норма асосида йўлга қўйилган экан? Мазкур масалада Bastion каналидан ечим топишда амалий ёрдам беришни сўраймиз.

Адвокатлар Зикриёева Х. Шарипов Д. Муминов О. Худоёров Ш. Мамасолиев К. Улканов С."

Адвокат Абдумалик ака Абдуллаев ҳам “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни 6-моддасини келтириб эътироз билдирмоқда.

Ушбу ҳолатни адвокатларнинг касб фаолиятига тўсиқ деб ҳисоблаб, хизмат текшируви ўтказилиши сўраймиз.

@bahodirahmedoff
3.2K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2023-04-28 10:43:47 ВА НИҲОЯТ! Яна бир устозимиз адвокат Хайрулло Қосимов канал очиб фаол тарзда ишлашни бошлаворди. Энди тавсия қилсам бўлади. Жиноят, маъмурий, фуқаролик, ижро ишларида қисқаси барча йўналишда Хайрулло ака билан маслаҳат қиламан.

Канал ЛИНКИ https://t.me/advokatqosimov

Постларида маслаҳатларниям чертиб-чертиб зўрларини беряпти.
3.7K views07:43
Ochish/sharhlash
2023-04-27 20:40:00 Солиқ сири

Ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади.

Қуйидагилар солиқ сири ҳисобланмайди:

1) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
2) солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;
3) солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
4) солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
5) тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
6) юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
7) ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
8) молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар.

Солиқ кодекси 29-модда

#norma

@bahodirahmedoff
4.3K views17:40
Ochish/sharhlash
2023-04-27 19:51:11
Хабарингиз бор, 30 апрел куни тарихий кун бўлиб, Ўзбекистон халқини катта референдум кутмоқда.

Мана шу муҳим кунлар Asaxiy нинг эътиборидан четда қолмай, катта чегирмалар ҳафтаси бошлаворибди. Якшанба 23-00га қадар 500 хилдан ортиқ маҳсулотларни супер чегирма нархларда харид қилиш мумкин. Китоб дейсизми, гаджет ва бошқа техникаларми барчасидан бор. Муҳими чегирмалар дадил чегирмалар.

Буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.

Чегирмага тушган маҳсулотларни ўзингиз кириб кўринг:
https://asaxiy.uz/product?discount=1
4.2K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-04-27 18:58:53
#Конституция #таклифлар #ёшлар_куч

220 мингта таклифлар қандай воситалар орқали олинди? Буни кимлар амалга оширди?

Бир қарашда оддий механизмлар қўлланилгандек туюлса-да, унинг ортида бир гуруҳ ёшларнинг машаққатли меҳнати бор.

Уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
2.8K views15:58
Ochish/sharhlash