Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.73K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 13

2023-04-27 09:23:30 Ўзбекистонлик аёл Японияда бир миллион аҳоли яшайдиган округда депутат қилиб сайлангани анча шов-шув бўлди. Бу ўзбек қизи учун ютуқ, албатта.

Лекин, бу кўпроқ Япониянинг ютуғи деб биламан. Японлар энг қобилиятли чет элликларни жалб қиладиган, уларнинг келиб чиқишидан, жинсидан қатъий назар имконият берадиган, ҳатто сайлайдиган тизим ва менталитет яратиб билганлиги катта ютуқ ҳисобланади.
Буюк Британияда Ҳиндистонлик бош вазир бўлганда ҳам бу аслида Буюк Британия ютуғи бўлганлигини айтгандим.

Бу ҳавас қилишга арзийдиган катта нарса. Ҳавасдаман...
2.8K views06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-27 08:54:38 Аномал совуқ сабабли 3 млрддан ортиқ пул истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинган. Нега?

Наманган вилоятининг шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига вилоят аҳолиси томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК, “Наманган мусаффо иқлим”, “Ориф нурли келажак” ва “Чашмаи сафед-газ” МЧЖларнинг 2023-йил январ, феврал ойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича сифатли хизмат кўрсатмагани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларидаги жами 389 та маҳалла юқорида келтирилган МЧЖлар билан шартнома имзолаган. Аммо қиш мавсумидаги аномал совуқ вақтида корхона автомобиллари ва махсус техника воситаларига ёнилғи қуйиш бўйича муоммолар юзага келгани сабабли, январ, феврал ойлари давомида қатнов графиги йўналиши бўйича МФЙларга тўлиқ хизмат кўрсатиш имкони бўлмаган.

Ўрганиш натижаларига кўра, “Тоза ҳудуд” ДУК, “Наманган мусаффо иқлим”, “Ориф нурли келажак” ва “Чашмаи сафед-газ” МЧЖлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича тўлиқ хизматлар кўрсатилмаган даврлар учун жами 3 865 841 500 сўм тўловларнинг аҳолидан ундирилиши бекор қилинган.

@bahodirahmedoff
6.0K views05:54
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:07:33 Тадбиркор текширувчиларни қачон ўз ҳудудига қўймаслиги мумкин?

Президент қарорига асосан, Тадбиркорлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилмаганда;
текширув Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;
текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;
улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

2023 йил 1 январдан назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

@bahodirahmedoff
10.3K views17:07
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:35:23
Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.

Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.

Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев

Интервьюдаги инсон устозимиз профессор Ихтиёр Беков. Видеода яна шунингдек бизга дарс берган Иса Хамедов ва Лола Саидоваларни ҳам кўрдим. Ўзбек ҳуқуқшунослиги дарғаларидан деб айтиш мумкин бу инсонларни.

@bahodirahmedoff
5.2K views12:35
Ochish/sharhlash
2023-04-26 14:12:09 Андижонда кечаси қабристон тозалаган ходим авария бўлиб вафот этибди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким топшириғига кўра, ишдан ташқари вақт — кечаси 21:00 дан кейин ишга чақирилган ободонлаштириш ходими йўлда ЙТҲgа учраб, вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Марҳамат тумани ҳокими топшириғига кўра, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари кеча, 25 апрель куни кечки пайт соат 21:00 дан кейин шоир Муҳаммад Юсуф қабрини ободонлаштириш учун мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

“Шоир Муҳаммад Юсуф туғилган куни муносабати билан кеча кечки пайт 21:00 дан кейин туман ҳокими топшириғи билан Ободонлаштириш ходимлари мажбуран ишга жалб қилинди. Шоир қабристонига келаётган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бўлган икки аёл йўлда аварияга учраб, бири вафот этди”, — деган бу ҳақда хабар берган манба. Манбанинг аниқлик киритишича, ЙТҲgа учраган аёллар — Арофатхон ва Энахон исмли аёллар бўлган.
“Арофатхон воқеа жойида вафот этган”, — деган манба. Марҳамат тумани ҳокимлиги “Дарё” сўровига жавобан ЙТҲ содир бўлганини тасдиқлабди.

“Жорий йилнинг 25 апрель куни соат тахминан 22:30 ларда фуқаро Ж.Т. ўзининг бошқарувида бўлган Matizъда Марҳамат тумани “Тўлға” МФЙ ўрамидан ўтган Марҳамат—Қува авотомобил қатнов йўлининг Қува йўналишида ҳаракатланиб бориб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида кетаётган фуқаролар А.Ж. ва Э.Б.ларни уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзгатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, тергов якуни бўйича айбдор шахсларга жазо муқаррарлиги таъминланишини ҳамда қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, — дейилади туман ҳокимлигининг дастлабки расмий баёнотида.

Манба

@bahodirahmedoff
4.9K views11:12
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:48:00
Зулфиқор Мусоқовнинг фильмларини кўриб улғайганмиз. Унинг культига маҳлиё бўлиб қолганмиз ёки камчиликларини бола кўзимиз билан кўрмаганмиз. Аслида сиз Ларс фон Триер, Алехандро Инярриту, Мохзен Махмалбаф ва бир қатор Оскар даражасидаги режиссерларнинг нодир фильмларини кўргандан сўнг, бу фильмларига бошқа ракурсдан қарай бошлайсиз.

Бир вақтлар бир тақризчи айтган эди. Мусоқов фильмларида битта тентак албатта бўларкан. Бундай одамлар қиёфасида худдики ўзбекни тасвирлаган деб тахмин қилишади. Аслида ўзбек халқи уддабурон. Сизнинг ичингизда бундай образларга исён бўлиши лозим. Фильмлар реалликка асосланиши керак. Майли камчиликларимиз, ёқимсиз айрим ҳаётий характерлар кўрсатилаверсин. Ижод эркинлиги. Лекин биз гўл ва аҳмоқ эмасмиз. Биз ҳамма нарсани кўриб билиб турамиз.

@bahodirahmedoff
4.9K viewsedited  07:48
Ochish/sharhlash
2023-04-26 09:52:56 Қамалган ота (она)дан алимент ундирса бўладими?

Алиментдан қарзи бор ота ҳибсга олинган ёки у тергов остида бўлса, давлат ижрочиси асосан, ундирувни жазони ўтаётган қарздорнинг иш ҳақига қаратиш чораларини кўради. Жазони ижро этиш колонияларида, тарбия колонияларида ва қамоқхоналарда жазони ўтаётган шахслардан шахслардан ундирув Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексида белгиланган тартибда бутун иш ҳақидан амалга оширилади.

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати суд томонидан МИБга юборилгандан сўнг давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек, ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади. Демак, ҳар қандай ҳолатда ундирувчи алимент ундириш масаласида Мажбурий ижро бюросининг тегишли бўлимига мурожаат қилиши лозим.

Агар алимент тўловчи ота озодликдан маҳрум қилинса, давлат ижрочиси алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатини тегишли тартибда алимент ундириш чораларини кўриш учун жазони ижро этиш муассасасига юборади.

Алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса, унинг ўрнига алиментни ота-онасидан ундиришга йўл қўйилмайди. Амалдаги қонунчилигимизда бобо ва бувининг ўз невараларига таъминот бериш мажбурияти алоҳида кўрсатилган. Унга кўра, ота-онаси йўқ бўлган ёки улардан таъминот ололмайдиган вояга етмаган невараларига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган бобо ва буви зиммасига юклатилиши мумкин. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож невараларнинг ота-онаси, эри ёки хотини ва вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаса ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмаса, уларга нисбатан ҳам бу мажбурият бобо ва бувининг зиммасига юклатилиши мумкин. Бошқа ҳолатларда бобо ва бувидан таъминот олишга йўл қўйилмайди.

Агар алимент тўловчи озодликдан маҳрум этилса ва унинг алимент қарздорлиги мавжуд бўлса, мавжуд алимент қарздорлиги қарздорнинг кўчмас мол-мулкига қаратилиши мумкин.

Судья Жамшид ШАРОПОВ (Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди)

@bahodirahmedoff
4.5K views06:52
Ochish/sharhlash
2023-04-25 14:36:52
#Конституциявий_ислоҳот турли соҳа, касб, қизиқиш ва дунёқараш эгаларини ўз атрофида бирлаштирди.

Уларнинг ҳеч бири ўз Ватанининг тақдирига бефарқ эмас.

Кунни тунга улаб, зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этган ҳамюртларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, шунча оз.

Тарихий жараёнда бевосита ва билвосита қатнашган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев
3.2K views11:36
Ochish/sharhlash
2023-04-25 13:56:38
Табиат вазирлиги томонидан @ecogovuz_bot ишга туширилибди. Бу орқали дарахтларга зарар етказганлик ҳолати бўйича ариза ва шикоят киритиш мумкин.

Мана шу конкрет, реал қадамларнинг бошланиши. Олдинда жазо муқаррарлигини ҳис қилдириш, жазо чораларини кучайтириш, дарахтлар инвентаризацияси, янги дарахтлар экиш ва уларга доимий эътибор қаратиш каби аниқ ишлар турибди вазирлик олдида.

Кейин яқинда "Автомобилсиз кун" бўларкан. Табиат вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва бошқа идоралардаги катта-катта казо-казоларни албатта бориб журналист ва блогерлар кузатиши керак. Қани ким автомобилсиз юра оларкин?

Ҳаммаси ёппасига метро, автобусларда юриб кўриши керак. Ходимлар эмас. Айнан вазир, вазир ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари!

@bahodirahmedoff
5.0K views10:56
Ochish/sharhlash
2023-04-23 13:22:51 Дам олиши ўрганилмаган ўзбегим

Бугун Рамазон хайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг 3-куни. Менимча хамма борадиган жойларига бориб йўқлайдиган яқинларини йўқлаб бўлди. Келинг, энди ўзимиз учун дам олиш ҳақида гаплашсак. Бизда иш маҳсулдорлик юқори эмас, негаки дам олишни билмаймиз. Масалан, инсон бўш вақтини ишдан, таълимдан кейинги ва дам олиш кунларидаги вақтларга ажратсак, оддий ўзбек хафта давомида ишдан ташқари қиладиган ишларини (йўқловлар, бозорлик қилиш, уй ишлари) халқ тилида "бозор куни"га қолдиради. Бу "дам олиш миграцияси" дейилади.

Дам олиш жараёни жамият учун жиддий аҳамиятга эга эканлигини XIX-XX асрларда олимлар пайқашган ва илмий ишлар бошланган. Шундай эмпирик тадқиқотлар 8 соатлик иш куни ва 40 соатдан иборат 5 кунлик иш хафтасига ўтиш кераклигини кўрсатган.

Ҳар қандай бефарқ бўлмаган илмий давралар бўш вақтни аҳоли қандай ўтказяпти, қаерда хатоликлар бор, нимага эътибор қаратиши керак каби масалаларни ўртага ташлайди. Масалан, Франция, Британия, АҚШ тадқиқотчи олимлари дам олиш бўйича чуқур изланишлар қилишган. Маркснинг "Капитал"идан тортиб Паркернинг "Дам олиш социологияси" асарларигача эътибор берилса, дам олиш вақти жиддий ўрганилган.

Дам олишни олимлар ҳар хил категориялашган. Оддий мисол, жамоавий ва якка дам олиш кўринишлари. Масалан, ХХ аср бошида АҚШда ортиқча дабдаба кучайиб кетган. Ҳамма таниган танимаган одаминикига зиёфатга бориб ёки ўзи уюштириб шу билан топган даромадини, вақтини сарфлайверган ("Буюк Гетсби" асаридаги зиёфатлар яққол мисол). Бу биздаги ўзбек тўйларга тўғри келади. Булар жамоавий вақт ўтказишлардир. Кейинчалик, одамлар якка дам олишларга шўнғиб кетишган. Асосий вақтни телевизор олдида ўтказадиган бўлишган (ҳозир эса бу гаджетлар билан). Олдин кун давомида ўртача ҳисобда 1,5 соат телевизор кўрилган бўлса, ҳозир ишдан сўнг асосий вақтимизни телефонга сарфлаяпмиз. Якка вақт ўтказишга ибодат, спортни ҳам қўшиш мумкин.

Дам олишлар кунлик ишдан кейинги, хафта сўнггидаги ва йиллик таътиллардаги дам олишларга ҳам бўлинади. Бизда бундай тадқиқотларга афсуски кўзим тушмади. Ваҳоланки, ривожланган давлатларда турли шахслар доирасида тадқиқотлар мавжуд. Касбга қараб: ўқитувчилар, ишчилар, талабалар, банкирлар, юристлар, ҳарбийлар. Ёшга, жинсга қараб. Оилали ёки бўйдоқ, фарзандли ёки фарзанди йўқ оилаларга қараб турли синфларда бўш вақт ўтказиш ўрганилади.

Дам олишда ҳам сифат бўлиши керак. Аристотел "Сиёсат" асарида юноннинг варвардан фарқи унинг дам олишга сарфлаган вақтида эканини ёзган. Дам олиш ҳам руҳан, ҳам жисмонан қайта тикланишдир. Буни "рекреация" ҳам дейишади. Энг фойдали дам олиш оилавий бирга сайрлар, таомланишлар ва албатта кўпроқ суҳбатлашишлардир. Бизнинг анъанавий дастурхон атрофида катталар ва кичиклар ўртасидаги суҳбатларда масофа мавжуд. Бу бирга кам вақт ўтказишдан далолат. Камроқ бир-бирига "очилиш"дан келиб чиқади.

Сифатли дам олишга кўпроқ эътиборли бўлинг. Олимлардан эса тадқиқотлар кутиб қоламиз. Бизнинг миллат дам олиши эмпирик тадқиқотлар кўрмаган миллатдир.

@bahodirahmedoff
8.8K views10:22
Ochish/sharhlash