Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодий судга даъво киритса, қанча давлат божи тўланади? 'Д | Bahodir Ahmedov

Иқтисодий судга даъво киритса, қанча давлат божи тўланади?

"Давлат божи тўғрисида"ги қонунга кўра Иқтисодий судларда давлат божлари қуйидагича:

а) мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда,

б) номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан - БҲМнинг 10 баравари,

в) ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 3 баравари,

г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан - БҲМнинг 10 баравари

д) апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи,

э) суд ҳужжатларининг дубликатларини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра иқтисодий суд томонидан ишлардан бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини берганлик учун - ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи,

ж) ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, шунингдек ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари

з) чет давлат судлари ва арбитражлар қарорларини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги аризалардан - БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Изоҳ: Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “э” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

Қисқаси, кичик тадбиркорлик субъектларига маззаааа!

Маълумот учун:

айни пайтда БҲМ 300.000 сўм,
2023-йил 1-майдан 330.000 сўм этиб белгиланмоқда.

Ашнақа!

@bahodirahmedoff