Get Mystery Box with random crypto!

Туалет ҳақида Туалет бу инсон ҳаётидаги энг муҳим жойлардан б | Bahodir Ahmedov

Туалет ҳақида

Туалет бу инсон ҳаётидаги энг муҳим жойлардан бири. Хозир бегона ерда кириш ва қисиб туриб, 10 минутдан кейин ўз уйингдаги туалетинга киришни афзал биласану тўғрими?

Уйида ғўзапоядан қилинган туалети бор лекин Нексия 3 миниб юрадиган эшакмиялар бор. Туалет темасини гапиришдан уялишадимие табу.

Шаҳарда айланиб юрганингда қистаб қолса нима қиласиз деб савол бердим одамларга, ҳаммада почти бир ҳил, масжид, банк, кафе, заправка... Масжид беминнат (аёлларчи?) , банк киритадими йўқми савол, кафе ё заправкадан бирор нарса олмасдан туалетига кириб чиқиш ҳам так себе машғулот асаблар учун. (Кстати корзинкаларда мижозлар учун ҳам бор туалетлар)

Муҳими ҳеч ким жамоат туалетларига демаяптида. Хивага борганимда марказда 3 та туалет турибди, ҳаммаси ёпиқ. Асанов билан битта отельга бориб, ресепшндан илтимос қилиб кириб чиққанмиз.

Мактаб туалетлари ҳақидаги репортажларни кўрибу умуман ажабланмадим. Чунки бу нарсаларни билардим. Районларда бирорта мактаб бўмаса керак которий туалетлари ичкарида бўлган.

Ота онам қарияпти, тиззасини букиб ўтириш қийин бўлса керак, унитазли туалет қиберай демайди бир братим. Айтсам энсасини қотиргандай бўлди. Яхши пул топади. Менга нима дейману, манетта нимадир тўсқинлик қиладида.

Йўлларни бўйида ўзича туалет қипқўйган бўлишипти бир иккита ерда. Лекин ёпиқ тақа тақ. Нарроғда одамлар йўлди бўйида мошинасини орқасида чоптириб турибди. Эркакларга осон. Аёлларчи?

Энг ёмон кўрганим бегона ерда ичидан қулфланмайдиган туалет, кимдир келса биннарса дейшинг керак ичкаридан ва ўша биннарса йўталиш. Мажбуран ўзингни йўталтиришинг керак. Такой позор. Просто эшик ичидан қулфлансин ва кеган одам ёпиқлигини кўриб ҳа биров боракан деб йўқолсин.

Шахсий қарашим бўйича, ховлиларда уй ичида унитазли алохида туалет ва ташқарида ҳам ғиштли, эшиклари ичидан ёпиладиган туалет бўлиши керак. Меҳмон келса ўша ташқаридаги туалетга йўналтириб юбориш керак. Оила туалетига бегоналар кирмаслиги керак.

Хуллас бахтли яшаш учун энг аввало қулай туалет ва хаммом қил. Қогани кейин бўловради мошина там юзхона уй которий қишда 2 та хонасини иситиб жон сақлайдиган.

@nurbekalimov