Get Mystery Box with random crypto!

BASTION канали қизиқ мурожаат ҳақида ёзибди. Мурожаатда шунда | Bahodir Ahmedov

BASTION канали қизиқ мурожаат ҳақида ёзибди.

Мурожаатда шундай дейилади:

"Ассалому алайкум Bastion жамоаси. Фарғона шахридаги 10-сонли тергов хибсхонасига янги рахбар Сиддиқжонов Фарходжон тайинланиб, адвокатларни ўз химоя остидаги шахслари билан учрашувига ажойиб ёндашувни йўлга қўйибдилар.

Яъни бир адвокат ичкарига кириб- чиққандан сўнг кейинги адвокатни кириши каби тартиб йўлга қўйилибди. Натижада тергов хибсхонаси олдида адвокатлар тўпланишиб, ярим соат ва ундан кўпроқ вақт кутиш билан вақт кетмоқда.

Бу каби янгича тартиб қоида қандай норма асосида йўлга қўйилган экан? Мазкур масалада Bastion каналидан ечим топишда амалий ёрдам беришни сўраймиз.

Адвокатлар Зикриёева Х. Шарипов Д. Муминов О. Худоёров Ш. Мамасолиев К. Улканов С."

Адвокат Абдумалик ака Абдуллаев ҳам “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни 6-моддасини келтириб эътироз билдирмоқда.

Ушбу ҳолатни адвокатларнинг касб фаолиятига тўсиқ деб ҳисоблаб, хизмат текшируви ўтказилиши сўраймиз.

@bahodirahmedoff