Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.93K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 15

2023-04-20 08:28:25 Ҳайит куни маълум бўлибди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилибди.

@bahodirahmedoff
4.7K viewsedited  05:28
Ochish/sharhlash
2023-04-19 19:17:14 Тикланган тарихий ҳақиқат: Совет "тройкаси" қатағонига учраган 208 нафар шахс оқланди

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилибди.

Бу 208 нафар шахс отувга ҳукм қилинган, сургун қилинган, концлагерга жўнатилган одамлар. Улар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси (бандитизм) совет давлатига қарши қуролли қаршилик ҳаракатларида иштирок этганликда айбли деб топилган шахслардир.

Манфур ҳукмлар Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Учлик Кенгаши (Тройка) томонидан чиқарилган бўлиб, кўплаб миллатимиз "дур-у гавҳарлари"га қирон келтирган бу одамлар ичида ўзбеклар ҳам бўлган. Бу кимсаларнинг ўзлари ҳам кўп ўтмай турли айблар билан отиб ташланган. Тарихан шундай ҳақиқат бор, ноҳақликка қурилган тузум ва номустақил суддан ўз мақсадида фойдаланганларнинг ўзлари ҳам бир кун бундай адолатсиз тизимнинг қурбони бўлади.

@bahodirahmedoff
2.6K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-04-19 17:41:29 Танзила Норбоева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Эймон Гилмор билан учрашибди. Учрашувда гендер тенглик, аёллар ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилинибди.

@bahodirahmedoff
3.4K views14:41
Ochish/sharhlash
2023-04-19 11:00:04 Бир аёл дарди

Ботга ёзилишича:

"Ота онам БН яшар эдим. Ўзим ажрашганман битта болам бор. Ота онам менга айтмай паспортимни уйимдан олиб, ҳоким қарори БН 16 сотихни участка ер мени номимга олган. Мени номимга кадастр қилинган экан, one ID БН электрон давлат хизматларидан компютер орқали аниқладик. Лекин кўп йиллар ота онам мени болам БН кўчага ҳайдаб юрди, дарбадар бўлиб ҳар қаерда яшаб юрдим. Ҳозирда 3 йилу 2 ойдан буён дугонамни уйида яшаб шаҳарда юрибман. Ота онамни ҳовлиси шаҳардан 26 километр узоқликдаги қишлоқда. Мени номимга олинган Ер участка ҳам ўша қишлоқда.

Ажрашганим сабаби тўйдан олдин тиббий кўрик сохталаштирган, куёв оғзини билмас даражада ичувчи, ҳар хил ёмон моддаларни чекувчи яна оғзи шунақалигини тан олувчи эди.

Собиқ эрим ўзини ногирон қилиб расмийлаштирган, 244000 алимент тўлайди, холос".

P. S. Бизнинг жамиятда аёлларга жуда қийин. Қизларимизни болаликдан мустақил қилайлик. Тил ўргатайлик.

@bahodirahmedoff
4.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:52:34 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

@bahodirahmedoff
4.4K views06:52
Ochish/sharhlash
2023-04-18 16:36:27 Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати

@bahodirahmedoff
2.9K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-04-18 15:07:01
Аёл кишига бунақа муносабат жамиятимизнинг юзи. Агар бу аёлларга жисмонан шикаст етказилган бўлса айрим қилмишлар белгиларини кўрсатмоқда. Бу ерда ёки қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105) ёки қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109) каби жиноятлар бўлиши мумкин.

Жиноят кодексидаги яна бир модда ҳам мавжуд. Бу безориликдир (ЖК 277):

Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса,
БҲМнинг 50 бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Агар баданга ўртача оғир шикаст етказилиб ёки ёш бола, қария, ногиронлиги бўлган шахс ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб содир этилса, жазо янада баланд бўлади.

Ушбу масалалар менинг тахминим холос. Асл воқеликни ҳуқуқни мухофаза органлар ўрганиб чиқишади ва сўнгги сўзни эса суд айтади.

@bahodirahmedoff
4.1K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:40:00 412 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

2022 йил якуни бўйича давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан ўтказилган 31 926 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилган. Шу жумладан, 2022 йилда жами амалга оширилган 91 016 та электрон танлов (тендер)лардан 23 757 таси (яъни 26,1%) қўмита томонидан масофавий ўрганилган. Бу ҳақда kun.uz га Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берган.

Таҳлил натижасида давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан 6 201 та савдолар жараёнида 8 698 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишларига қуйидагича таъсир чоралари кўрилган:

5 507 та қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот ва бошқа органларга маълумотномалар киритилган;
235 та қонунбузилиши ҳолатлари буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган;
2 956 та ҳолат бўйича қўмита томонидан 620 та иш қўзғатилиб, 530 та кўрсатмалар берилган ҳамда 412 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

@bahodirahmedoff
4.2K views11:40
Ochish/sharhlash
2023-04-18 14:03:57
Давлат раҳбарларига қилинган суиқасдлар — 2001-2022 йиллар

Япония бош вазирларига сўнгги бир йилда амалга оширилган суиқасдлар мамлакатда ҳукуматга нисбатан муросасизлик борлигини билдиради. 2022 йили қилинган суиқасддан Япониянинг собиқ бош вазир Синдзо Абэ ҳалок бўлган, мамлакатнинг амалдаги раҳбари – Фумио Кисида 15 апрел куни нутқ сўзлаётганида содир этилган суиқасддан омон қолган.

Platina.uz нашри охирги 20 йилликда давлатларнинг биринчи шахсларига нисбатан қилинган суиқасдларни тўплабди. Батафсил — https://pltn.uz/530e

@platinauzb
3.8K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-04-16 18:49:26 Kun.uz даги мақолани ўқиб чиқдим. Фойдага эмас зарарга ишловчи "янгилик" ҳақида барча ракурсдан назар ташланган. Битта жисмоний шахсдан иккинчи жисмоний шахс картасига ўтказиладиган пулларга бўлган "маъмурий кузатув" нималарга олиб келади? Бу одамлар орасида нақд пулни унутишга сабаб бўлаётган электрон пул алмашишга зарар бериши мумкинлигини тушуниш мумкин.

“Банк сири тўғрисида”ги қонунга асосан, банклар мижозларининг операцияларига доир маълумотлар банк сири деб ҳисобланади. Қонуннинг 11-моддасига биноан, банк сирлари солиқ органларига банк мижозига солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда тақдим этилиши мумкин. Яъни, солиқ солиш масаласига тааллуқли бўлмаган ҳолатларда солиқ органларига мижознинг операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга қонун йўл қўймайди.

1 майдан эса фақат солиқ солишга тааллуқли операциялар эмас, умуман барча P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар (яъни банк сирлари) солиқ органларига берилиши талаб қилиняпти. Бироқ маълумки, P2P ўтказмаларнинг катта қисми моҳиятан тадбиркор-мижоз ўртасида эмас, икки жисмоний шахс, масалан қариндошлар ва дўстлар ўртасида рўй беради, бу эса ҳеч қанақа солиқ муносабатини келтириб чиқармайди", дейилади мақолада.

Батафсил мақола

Мақолада бу шунингдек янги таҳрирдаги Конституцияда назарда тутилган "банк операцияларининг сир тутилиши кафолатланади" деган қатъий нормага ҳам зид экани келтирилган. Бу "янгилик"ни худдики илдизга тушган қуртни йўқотаман деб дарахтни арралашга ўхшатиш мумкин.

@bahodirahmedoff
3.9K viewsedited  15:49
Ochish/sharhlash