Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ сири Ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловч | Bahodir Ahmedov

Солиқ сири

Ваколатли органлар томонидан олинган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар солиқ сирини ташкил этади.

Қуйидагилар солиқ сири ҳисобланмайди:

1) ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган, шу жумладан эгасининг розилиги билан шундай фойдаланиш имкони яратилган маълумотлар;
2) солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги маълумотлар;
3) солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;
4) солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;
5) тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;
6) юридик шахснинг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар;
7) ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;
8) молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар.

Солиқ кодекси 29-модда

#norma

@bahodirahmedoff