Get Mystery Box with random crypto!

P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши | Bahodir Ahmedov

P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний!

Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди.

Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади.

Конституциянинг 41- моддасида "Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади", деб ёзиб қўйилган.

Бу дегани 3 ой аввал манипуляция йўли билан манфаатдорлар тарафидан киритиб олинган, банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишинини кўзда тутадиган ПФ-21 Фармоннинг 7- банди 4- хатобошиси Конституцияга зид ва ноқонуний.

Банклар банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни зудлик билан тўхтатиши, солиқ органлари P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура ёки бошқа каналлар воситасида олишдан воз кечишлари зарур!

Келинглар, Янги Конституцияни шунча шиорлар, дабдаба ва асъаса билан қабул қилдикми, энди унга амал қилайлик. Агар амал қилмасак, нега Конституцияни янгиладик?