Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат низоси юзага келганда энди судга бериш муддати – 3 ой | Bahodir Ahmedov

Меҳнат низоси юзага келганда энди судга бериш муддати – 3 ой

Бугундан бошлаб юзага келган барча муносабатлар учун янги Меҳнат кодекси амалда бўлади. Агар ҳуқуқингиз бузилса, судга бериш учун энди қуйидаги муддатлар қўлланилади:

ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан 3 ой (олдин 1 ой эди);

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил (олдин ҳам шундай эди);

бошқа меҳнат низолари бўйичаходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой (олдин 3 ой).

@bahodirahmedoff