Get Mystery Box with random crypto!

​Вахшиёна қийноқ ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” | Bahodir Ahmedov

Вахшиёна қийноқ ҳақида

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан қўзғатилган ЖИЭДга қарашли 3-сонли изоляторда қийнаб ўлдирилган Санжарбек Мамамжонов иши бўйича (034012/2022-50OG-сонли жиноят иши) Андижон вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 12 нафар ходимини жазолатишга ҳисса қўшишди. Бу ҳақда Аблураҳмон Ташанов хабар бермоқда.

“Зўровон ходимлар ЖКнинг мансаб сохтакорлиги ва қийноқ моддалари билан 8 йилга қадар қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солингани, оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, ноинсоний қийноқларга солинганини иддао қилган.

Суриштирув, адовкатлари ва гувоҳлар билан суҳбатлардан сўнг маълум бўлдики, Дилдошжон Тўрахўжаев ҳақиқатан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, қора махсус кийимдаги “ажал фаришталари” ва терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланиб, Тоштурмада сақланаётган 29 яшар Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан содир этилган қийноқ натижасида у салкам ногиронга айланиб қолди. Унинг баданига электрошокер воситасида етказилган зарар сиз кўраётган расмларда ҳам акс этган. Унинг моматалоқ баданидаги жароҳатлар ҳануз кетгани йўқ”.

@bahodirahmedoff