Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди
Бугун
"International hotel Tashkent" меҳмонхонасида маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари, журналистлар, медиа-экспертлар, ахборот хизмати раҳбарлари ва қатор соҳа мутахассислари иштирокида
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби
Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган
фидойи журналистлар, медиа, матбаа ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди.
Қувонарлиси, тақдирланган орасида
АОКА тизим ташкилоти раҳбар ходимлари, нашриётлар бош муҳаррирлари, давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳам эътироф этилди.
АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини самимий қутлайди ҳамда фаолиятларида самарали юксалишлар, масъулиятли меҳнатларида улкан зафарлар тилайди.
Telegram
| Youtube
| Facebook
| Instagram
| Медиабанк
| Сайт