Get Mystery Box with random crypto!

Кенг кўламли қурилиш ишлари учун техникалар ва мутахассислар е | AOKA - Rasmiy kanali

Кенг кўламли қурилиш ишлари учун техникалар ва мутахассислар етадими? Қишлоқ жойларида ҳам, шаҳарларда ҳам қурилишнинг таннархи арзон бўлиши учун нима қилиш керак?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Қурилиш вазири Ботир Зокиров ушбу саволларга жавоб қайтарди:


«4 йил олдин кўп қаватли уйлар қуриш учун бизда умуман техника йўқ эди десак, тўғри бўлади. Бугун уй-жой қурилишида ишлатиладиган асосий қурилиши ашёлари, материаллари учун божхона тўловлари бўйича преференциялар берилган.

Шунинг ҳисобига, охирги 3 йилни таҳлил қилсак, 17 мингдан зиёд техника мамлакатимизга олиб кирдик. Ҳозир минорали кранларнинг ўзи 5 мингга яқин. Бугунги кунда уй-жой қуриш учун етарли техника ва механизмлар бор.

Олдимизга яна катта марралар қўйилди, бозорда ҳам уй учун талаб бор. Шу боис яна техникалар харид қилишимиз керак, бунинг учун зарур преференциялар мавжуд. Мақсад — аҳоли учун уй-жойларнинг нархи муқобил, арзон бўлишига эришиш».

@aoka_uz