Get Mystery Box with random crypto!

Президент Фармонига мувофиқ 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни | AOKA - Rasmiy kanali

Президент Фармонига мувофиқ 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Жумладан,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Усмонова Мунаввархон Абдухокимовна — «Саодат» журнали бош муҳаррири;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Хожиева Ойдин — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ибрагимова Насиба Исмаиловна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори;

«Дўстлик» ордени билан

Мардиева Дилдора Бахроновна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телеканали муҳарририят бош муҳаррири;

«Келажак бунёдкори» медали билан

Каримова Шоирахон Собитжон қизи — «Зиё нашр» масъулияти чекланган жамиятининг Фарғона филиали иш бошқарувчиси, Фарғона вилояти;

Мороз Юлианна Романовна — Тошкент шаҳридаги «Webmedia Information» масъулияти чекланган жамиятининг uz24.uz веб-нашри бош муҳаррири ўринбосари;

«Шуҳрат» медали билан

Қурбонова Азиза Абдусабитовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали бўлим катта муҳаррири, ижтимоий тармоқлардаги «Микрофон кўтарган аёл» саҳифалари блогери;

Нурманова Мадина Шухрат қизи — Тошкент шаҳри «Simple Networking Solutions» масъулияти чекланган жамияти муассислигидаги «Daryo.uz» интернет-нашри фотомухбири, блогер;

Турекеева Ариухан Аимуратовна — «Қарақалпақстан жаслары» газетаси масъул котиби, Қорақалпоғистон Республикаси.


АОКА юксак эҳтиром ва мукофотларга лойиқ топилган, шунингдек, юртимиздаги барча аёлларни эътироф ва баҳорнинг илк байрами — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлайди. Юрт равнақи йўлидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар ҳамда зафарлар тилайди.

@aoka_uz