Get Mystery Box with random crypto!

Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосла | Allaev Uz (16 )

Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувидаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Бош прокуратура матбуот хизмати

@Zafarbek_Solijonov