Get Mystery Box with random crypto!

Бозорда ахлоқ тушунчаси мавжуд эмас. Йўқ, бозор жуда ахлоқсиз | Allaev Uz (16 )

Бозорда ахлоқ тушунчаси мавжуд эмас. Йўқ, бозор жуда ахлоқсиз ҳам эмас, у шунчаки ахлоққа нисбатан бефарқ. Бозор ўз ҳолича аҳамиятли бўлган маҳсулотни эмас, балки танқис маҳсулотларни қадрлайди. Олмоснинг бир карати минглаб доллар туради, аммо сув (агар сиз жўмракдан сув ичишдан тортинмайдиган одам бўлсангиз) деярли бепул. Ваҳоланки, агар сайёрамизда ҳеч қанча олмос бўлмаганида, биз бунидеярли сезмас эдик, бироқ сув йўқолганида, ҳамма ўларди.

Бозор бизни керакли нарсалар билан эмас, балки биз сотиб олмоқчи бўлган нарсалар билан таъминлайди.
Бу ‒ фундаментал фарқ. Тиббий суғурта камбағалларни соғлиқни сақлаш тизими билан таъминламайди. Нима учун? Чунки суғуртага камбағалларнинг пули етмайди. Энг кучли америкалик шифокорлар Ҳолливуд кино юлдузларини кўкракларни катталаштириш ва юздаги ажинларни операция йўли билан йўқотиш каби хизматлар билан таъминлайдилар. Нима учун? Чунки бунга юлдузларнинг пули етади.

Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобидан