Get Mystery Box with random crypto!

Allaev Uz (16 )

Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 ) A
Telegram kanalining logotibi allaevuzb — Allaev Uz (16 )
Kanal manzili: @allaevuzb
Toifalar: Adabiyot , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.82K
Kanalning ta’rifi

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали.
Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com
Реклама масалалари: @asaxiymedia

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-06 12:10:21 Mirshakar malades!
4.1K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-04-06 11:55:50
Яна бир ишга қўл урдик.
Муаллифлик ҳуқуқи бўйича саволлар кўпаявергани учун "Asaxiy Books" нинг бир қатор китобларига муаллифлар билан шартномаларни Интеллектуал мулк департаментига тақдим этдик. Департаментдан тегишли тарзда текширувдан ўтиб, китобларга муаллифлик ҳуқуқи олинганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни олдик.

Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти ходимларига профессионализм учун бутун жамоа номидан миннатдорчилик билдираман.
8.0K viewsedited  08:55
Ochish/sharhlash
2023-04-06 08:15:24 Биз кўпинча тўғри қарорни эмас, ўзимизга қулайини қабул қиламиз. Энг оддий боладан бошлаб, йирик инсонларгача шунақа яшайди. Балки бу инсон табиатининг нуқсонидир. Умумий тўғриликдан ўзига қулайлик устун қўйилади.
Лекин, мураккаб алоқаларда бу етарлича муаммо яратиши мумкин. Инсоннинг таъсир доирасига қараб ўзига қулай қабул қилган қарорларидан бошқаларга зарар ҳажми ошиб боради. Бу қарор мамлакат ёки ҳудуд иқтисоди билаг боғлиқ бўлса, зарар йиллар давомида сезилади. Бир кишига қулай нарса минглаб, баъзида миллионлаб инсонлар учун нотўғри ва қийин бўлиши мумкин. Муаммо аслида ўша бир киши ёки гуруҳ ўзиникини бошқаларга ўтказиб билишидадир.

Ҳаётда камдан-кам инсонларгина ўзига қулай эмас, ҳамма учун тўғри қарорни танлаб билади. Қанчалик ноқулай бўлмасин, тийиб турувчи тизим бўлмаса, керагидан ортиқ имконият кичик гуруҳ қўлида тўпланса, инсон табиатидаги бу камчилик муаммо яратишда давом этаверади.
5.0K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-04-05 16:33:08 ​“Asaxiy Books” китоб лойиҳасини бошлаганимизга беш йил бўлди. Беш йилда лойиҳа тақдирини ўзгариб юборган “бурилиш нуқталари” бўлган. Шуҳрат медали, Таҳсин мукофоти, Қўрқма китоби шунақа бурилиш нуқталари орасига киради.

Бугун лойиҳа тарихида яна бир муҳим кун бўлди. Биз бир ярим асрлик тарихга эга “Халқ банки” билан ҳамкорлик шартномаси имзоладик. Халқ банки бизнинг кейинги 20та китобга ҳомийлик қилади. Бу лойиҳанинг кейинги келажаги учун, ривожи учун жуда катта воқеа бўлди манимча.


Сўнгги ойларда муаммо ортидан муаммо келиб, одам ишдан бироз совиб бошлаган эди. Халқ банки билан ҳамкорлик мана шунақа бир нозик ҳолатда имзоланди. Бу биз учун жуда муҳим эди. Қўрқмасдан бу воқеани “Asaxiy Books” тарихида бурилиш нуқтаси деб номлайман.

Бирор китобни чиқариш осон бўлмаяпти. Мана шунақа ҳолатда бизга кимдир ҳомийлик ёрдами билан келиши кутилмаган, лекин умид қилинган воқеа бўлди. Ҳозир лойиҳага ҳисса қўшгани учун Халқ банки раҳбариятига ич-ичимдан миннатдорман. Улар бир нечта китобнинг ўзбек тилига чиқишига, лойиҳа давом этишига, ривожланиб кейинги босқичига чиқишига сабабчи бўлишди.

Мақсад эса аниқ, олдин ҳам айтганимиздек 2024-йил охиригача Asaxiyда ўзбек тилида чиққан китоблар сонини юзтага етказиш, китоблар сифатини доимгидек яхшилаб бориш.

Биз парвозимизни янада дадил давом эттирамиз, бу учун бўлса Халқ банкига алоҳида раҳмат.
13.8K views13:33
Ochish/sharhlash
2023-04-05 11:04:24 2016-йилдан кейин реформалар бошланганда энг яхши ва аҳоли учун қулай реформалар банк-молия соҳасида бўлган эди. Тўғри ва вақтида қилинган қарорлар сабаб нақд пул ва картадаги пул ўртасидаги 20-25 фоизлик фарқ йўқолган, конвертация эркин бўлган, online банкинг хизматлари ривожланиб бошлаган эди. Бу мамлакат аҳолиси ҳаётида жуда кўплаб қулайликлар очди. Масалан, ўзим ҳам Тошкент шаҳрида нақд пул олиб юрмай қўйдим. Омонат сақлаш, QR код орқали тўлов, online микроқарз ва шунга ўхшаб юзлаб рақамли хизматлар ҳаётимизни ўзимиз сезмаган ҳолда ўзгартирди. Ман мамлакат ҳаёти фаровонлашишида бу реформаларнинг роли борлигига ишонаман.

Шуҳрат ака Қурбонов кетирган маълумотга кўра карта орқали пул айланиши 10 фоизга ўсган ҳолатда, мамлакат ЯИМи 1 фоизга ошиши исботланган экан. Лекин, охирги вақтда солиқ назорати мақсадида мана шу йўлдан ортга кетиш бошлангандек.

Келинг, рақамлаштиришдан фойдаларни кўриб чиқайлик:



Аввало қулайлик. Банк соҳасини рақамлаштириш халқга исталган жойдан ва исталган вақтда, банк филиалига бормасдан туриб банк хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Бу ҳам мижознинг, ҳам банкнинг вақти ва ресурсини тежайди.

Яна бир фойдаси самарадорликдир: рақамлаштириш банк жараёнларини соддалаштиради ва кўплаб операцияларни камайтиради. Бу банкларнинг тезроқ ишлашига ва харажатларни камайтиришига сабаб бўлади.

Буёрократия камаяди: Рақамли хизматлар қоғозбозликни йўқотади. Омонат қўйиш учун ёки микроқарз олиш учун 5-6 йил олдинги қоғозбозликни эсланг.


Мижозларнинг тажрибаси яхшиланади: Рақамли банк хизматлари орқали мижозлар ўз пулларини самаралироқ бошқаришади.

Хавфсизликни оширади: рақамли банк хизматлари анъанавий банк хизматларига қараганда хавфсизроқ. Банклар мижозлар маълумотларини ҳимоя қилиш учун биометрик аутентификация ва икки факторли аутентификация каби илғор хавфсиз хизматларни тез жорий қилишади.

Рақобатни кучайтиради: Рақамли банк хизмати хоҳлаган ҳудуддан ишлагани учун мижоз ўз маҳалласидаги банкка боғланиб қолмаган. Бу банклар ўртасида рақобатни кучайтиради, рақобатдан бўлса ҳамма ютади.

Қора иқтисодиётга қарши курашишга ёрдам беради. Мамлакатда тўловлар қанчалик карталар орқали ёки рақамли тарзда ўтса, шунчалик улардан из қолади, қора иқтисодиётнинг аҳамияти йўқолиб боради. Иккита нақд олди-бердида ҳеч қандай из қолмаслиги мумкин, лекин картадан-картага пул ўтказганда доим из қолади. Бу иқтисод назоратида катта имкониятларни очади.

Хуллас, ҳозир кўпроқ солиқ йиғаман деб тўсиқликлар яратиш эмас, аксинча аҳолини кўпроқ рақамли хизматга ундаш вақти. Бутун дунё шу йўлдан кетмоқда, унга қарши эмас.

PS: Рақамли банк хизматлари ҳақида “Банк 4.0» китобини ёз ойларида Республикамизнинг энг йирик банкларидан бири билан тақдим қиламиз.
1.3K viewsedited  08:04
Ochish/sharhlash
2023-04-05 10:11:05 Қош қўяман деб, кўз чиқариш: онлайн омонатчилар энди шубҳалими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзишича, тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга ёки картага қайтарилишида бир банкдан иккинчисига ўтказишдаги операциялари энди шубҳали дея кўрилади ва ваколатли давлат органи бўлган Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига берилади.

Ҳарқалай, қоидаларнинг 49-бандига киритилган дастлабки иккита хатбоши шундай хулосалар чиқаришга ҳуқуқий асос беради.

Нафақат онлайн омонатчилар, масалан, ипотека кредити ёки автокредит учун дастлабки бадални карточкасига йиғиб тўламоқчи бўлганлар ҳам энди Департаментдан повестка ёки қўнғироқ бўлишидан хавотирга тушишлари лозим бўлади.

Мен тушунаман, товар ё тижорий характерга айланиб кетган ўтказмаларга қарши курашишмоқчи бўлинаётганини. Лекин бу мисолда қош қўяман, кўз чиқариб қўйилган. Битта кўз эмас, икки кўз ҳам ўйиб олинган.

49-бандга киритилган иккита хатбоши зудлик билан таҳрир қилиниши ёки бўлмаса, янги қоидаларнинг бир мижознинг бир банк ва турли банклардаги ўз карталари ва электрон ҳамёнлари ўртасидаги ўтказмаларга тадбиқ этилмаслиги тўғрисидаги қўшимча киритилиш зарур. Зудлик билан. Акс ҳолда банк тизимидан энди энди рақамли маданиятни шакллантираётган омонатчилар ура-сол қочишни бошлайди, бу бир (Айниқса, омонат портфели тўлиқ онлайн ҳисобланган Анорбанк ва кечагина инвесторларидан 28 миллион доллар жалб қилган ТБС банкдагиларнинг аҳволини тасаввур этаверинг). Энг оддий банк операциялари бўйича ҳам банклардан банкларга қоп-қоп пул кўтариб юриш, яъни нақдлашиш бошланади. Бу икки.

Дарвоқе, мазкур чекловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолаш экспертизасидан ўтганми? Экспертизадан ўтган бўлса, уни қандай ўтказиб юборишган?
1.9K views07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-04 06:57:58 Кеча тунда постни анча ҳаяжон билан ёздим. Энди нималар қилиш ҳақида:

1. Қизингизни ўқитинг, унга имкон борича яхши таълим беринг. У ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қиладиган, оғир вазиятда болаларини уддалаб кетиб биладиган даражада кучли бўлсин. Ўқиб дунёни олиб берадими ёки қиз бола бировнинг хасми демасдан имкон борича яхшироқ таълим беринг. У мустақил, ўзига жавобгар кучли шахс бўлиб ўссин. Бахтсиз ҳолатга тушганда ўзи учун ўзи курашиб, ўзи учун йўл топсин. Сиз энг яхши сценарийдан умид қилиб эмас, энг ёмон сценарийдан келиб чиқиб таълим беринг.

2. Қизингизни ҳеч қачон мажбуран турмушга берманг. Бир хонадонда ҳам ўзи бахтсиз, ҳам болалари бахтсиз бўлгандан кўра яхшиси қари қиз бўлсин. Ўттиз ёшдан ўтиб турмуш қурсада бахтли яшаб юрганлар нечта. Унга ўзига мос одамни танлашга имкон беринг. Агар қизингиз ўзи танлай олишига ишонмасангиз, қизингизни эмас, ўзингиз берган таълимни шубҳага олинг. Сиз шунақа ёмон ота-онасизки, фарзандига ҳеч бўлмаса яхши ва ёмон одамни ажратишни, ўзи учун қарор беришни ўргатмабсиз.

3. Ҳеч қачон ким биландур мажбуран яшашга йўл қўйманг. Эр уриб ёки келишолмасдан келдими, ажрашаман деса қаршилик қилманг. Қўйиб беринг. Сиз яхши тарбия берган фарзанд ўзи шундоқ ҳам оила масъулиятини ҳис қилиб, асраб қолиш учун қўлидан келганини қилгандир. Лекин, ўхшамадими, бошқаларнинг фикрига тупуринг, сизга қизингизнинг ҳаёти маҳалладаги тўртта хотиннинг гапидан муҳимроқ, тўғрими?

4. Қизингиз манипулятор ёки абузер қўлига тушган бўлиши мумкин. Унда йиллар давомида қизингиз руҳан ёки жисман азоб еб яшаши мумкин. Бунақа вазиятда аралашиш сизнинг вазифангиз. Суҳбатлашиш, тинглаш, вазятни англашга ҳаракат қилинг. Фарзанд очилиб сизга бир дардини айтолмаяптими, ёшлигида ота-она ва фарзанд ўртасида суҳбат ва ишонч муҳити ярата олмаган тарбиянгизни савол остига олинг. Бўлгани бўлди, фарзандингиз ишонадиган, ичини очиб биладиган одамдан у билан суҳбатлашишни илтимос қилинг. Вазият фарзандингиз зараригами, бу уни йиллар давомида фақат бахтсиз қиладими, столни бир уриб ота сифатида ажрашасан дейишни, ўз қизингизни тақдирини ўз қўлингизга олишни, уни ҳимоя қила билишингизни кўрсатишни ўйланг. Эсдан чиқарманг, ажрим ҳалокат эмас. Ҳалокат умрини руҳан бахтсиз бўлиб ўтказиш, бахтсиз фарзандлар тарбиялашдир.

5. Ўғлингизга ҳеч қачон келин топиб уйлантириб қўйманг. У эркакми, ўзига битта аёл танлаб, уни ўзига ишонтириб эришолмаса нима қилиб юрибди?! Лузер бўлмасдан, онанинг ортига ёшинмасдан, ўзи излансин, шахсга айлансин, бахтига муносиб бўлиб ўзи эришсин. Тўйга пулини ҳам ўзи топсин, масъулиятни ҳис қилсин, ўз бахтига ўзи етишсин. Ҳаракат қилиб етишолмадими, баттар бўлсин. Яна бир неча йил унга дарс бўлсин, ҳаракат қилсин. Қийналиб битта аёлни кўндира олган, битта тўйни эплаган эркак, битта оилани ҳам эплай олади.

6. Бахт фақат моддиятда эмас. Оила қорни тўқ, усти бут дегани, улар бахтли дегани эмас. Баъзида озгина руҳий далда, чин кўнгилдан суҳбат, самимий меҳр ҳар қандай моддиятдан устун бўлиши мумкин. Бахтни фақат моддиятга уламанг. Болалар билан, оила билан суҳбатлашишни, тинглашни, меҳр беришни, меҳр олишни, уни қадрлашни ўрганинг.

Муҳими тушунинг, сиз жамият кўзи учун эмас, ўзингиз учун бахтли бўлишингиз керак. Фарзанд бўлса сизнинг тажриба қуёнчангиз эмас, бахтли бўлишга ҳақли алоҳида шахсдир. Ҳақиқий бахт билан жамият кўзидаги бахт бўлса фарқ қилади.
6.6K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2023-04-03 22:56:13 Хоразм воқеасида жим турдим. Бизнес муаммолари билан бўлиб, эътибор қаратмасликка ҳаракат қилдим. Чунки руҳий ҳолатимга вазият қанақа таъсир қилишини биламан.
Бугун бўлса Сергелида она уч нафар боласи билан ўзини тўққизинчи этаждан ташлаб ўлибди. Иккита ўғил беш ва уч ёш, қиз бўлса ҳали гўдак. Хуллас, она ўзи билан учта норасида гўдакни олиб кетди. Вазиятга эркакни ёки қайнонани хоҳлагунча айблашингиз мумкин.
Ман бўлса касал жамиятга ачинаман. Умумийлаштириш эмас, бор ҳолатлар учун деб қабул қилинг.

Бу жамият касал. Унда бола хотинга эрдан ўч олиш учун, эрга жаҳли чиққанда бақириш учун восита. Бу бахтсиз инсонлар жамияти. Унда ҳар бахтсиз инсон аламини боладан олади, ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун боладан фойдаланади. Хотин эрига кўрсатиб ўз боласини уради, эр ҳам хотинига кўрсатиб жаҳлини болага кўрсатади. Жонига қасд қилмоқчи бўлган хотин ҳам шунчаки ўзини ўлдирмайди, болани ҳам ўлдириб ўзича ўч олиб ўлади.
Бунинг ҳаммаси бола кучсиз бўлганлиги учун. Бу жамиятда кучсиз бўлиш айб. Эр хотини олдида кучсиз томонини кўрсатиши, хотин эр олдида кучсиз бўлиши имконсиз. Бу жамиятда ришта ҳам, алоқа ҳам манфаат устида қурилган. Ҳатто эр-хотинлар ҳам сандан угина, мандан бугина шаклида яшайди. Отанг манга нима қилдидан тортиб, онанг манга нима берди асосий мавзу бўлиб қолаверади. Бу шундай жамиятки, унда кучсиз бўлиш, ўзини кучсиз кўрсатиш ҳалокатга тенг. Чунки бу жамиятда кучсизлар одам эмас, ундан ҳамма фойдаланади, унга ҳамма зуғмини ўтказади. Шу учун ҳамма ўзлигини яширади, ўзидан кимдир ясагиси келади. Шафёр шафёрлигидан уялади, уста усталигидан.
Хуллас, бу касал жамият. Унда ҳамма ёлғон ҳаётни яшайди, кучсизлигини яширади, кучли ролини қойилмақом ўйнайди. Улар олдида рол ўйнашда “Ёлғонлар шаҳри” китоби қаҳрамонлари ҳам ип эшолмайди.
Бу жамиятда кучсизлигингни билишдими, хоҳлаганча хўрлашади. Болада, у кучсиз ва ҳали рол ўйнайдиган ҳолатга чиқмади, уни хоҳлаганча хўрласа, ундан хоҳлаганча фойдаланса бўлади.
Лекин, бир кун келади, бола учун ҳаммаси ўзгаради. У ҳам шу жамиятнинг аъзоси бўлади. У ҳам рол ўйнайди, у ҳам ўзидан кучсизларга зуғум қилади, у ҳам ўзи кўрган катталар каби бўлади…

Ёлғон жамиятнинг бахтсиз фарзанди,
Билиб қўйки сен алдайдиган кунлар ҳам келади…


Етим тадбиркор кундалигидан
2.5K viewsedited  19:56
Ochish/sharhlash
2023-04-03 20:25:22
Яхши китобларни ўқиш ўтмишдаги энг буюк инсонлар билан суҳбатдир. Шунақа суҳбатки, унда бу инсонлар ўзларининг энг сараланган фикрларини билдирадилар.

Файласуф ва математик Рене Декарт
3.3K views17:25
Ochish/sharhlash
2023-04-03 15:10:17
Qachon ovoz arzon bo'ladi?

Internetda "Tashabbusli byudjet"da 3 ta ovozga bitta tovuq berishayotgani haqida video tarqaldi.

Yaqinda kanalimiz muhokamasida menga quyidagicha savol berishgandi:

«Ovoz narxi ko'tarilib ketdi 20-25 mingga chiqdi. 2-3ming ana nari borsa 5 ming atrofida bo‘lishi uchun qanday taklif berasiz?»

Mening javobim quyidagicha bo'lgandi:

«Odamlar qadrsiz bo’lishi kerak. Odamlar sodda bo’lishi kerak. Odamlar saviyasiz bo’lishi kerak. Shunda bitta ovoz 2-3 ming so’mga tushadi. Shunda odamlar eng og’riqli muammo bir joyda turib, 2-3 ming so’mga bemalol ovozini sotib yuboraveradilar.

Ovozlar qadri yil sayin oshayotgan ekan, demak, Xudoga shukur, xalqimiz ongi o’sib boryapti, odamlar o'z qadrini tushunyapti. Bu 2 yil ichida shuncha o’zgardi. Hali yana 2-3 yil o’tsin, kimnidir ovozini sotib olish o’ta qiyinlashadi, odamlar pul uchun emas, haqiqiy muammo uchun, g’oya uchun ovoz berishni boshlaydi. Kimdir ovozi uchun bitta Pepsi taklif qilsa, “sen meni kim deb o’ylayapsan, tur yo’qol” deb aytishni boshlaydi. Shu kunlarga oz qoldi, Alloh nasib».

P/S: Siz-chi? Fikrimga qo'shilasizmi? Aksariyat odamlar yana qancha vaqt 4-5 ming so'm uchun ovozini sotishga rozi bo'lishadi?

Fikrlaringizni izohda qoldirishingiz mumkin


@xushnudbekuz
3.4K views12:10
Ochish/sharhlash