Get Mystery Box with random crypto!

Жиноят ишини ўрганиб чиқишда самарали усул Судга келиб тушган | Advokat Abdullayev

Жиноят ишини ўрганиб чиқишда самарали усул

Судга келиб тушган жиноят ишини ўрганишга қай тарзда киришасиз ва қандай усуллардан фойдаланасиз?

Тажрибамиздан келиб чиқиб, бир самарали усул борасида Сиз билан фикрларимизни бўлишмоқчимиз.

Жиноят иши, одатда жилдма-жилд рўйхатланган, ундаги ҳужжатлар эса эпизодлар, шахслар ёки процессуал ҳаракатларни хронологик тартибини ифодалаган ҳолда тикилган бўлади.Охирги жилдга айблов хулосаси тикилади.

Айблов хулосаси тавсиф-асослантириш ва хулоса қисмларидан иборат бўларкан, ўрганишни унинг хулоса қисмидан бошлаш, унда ёзилган далиллар кетма-кетлиги билан танишиб, шундан сўнг орқага қараб ҳаракатланиш, бизнингча, яхши самара берадиган усул. Айблов ёки айбловни тўлдириш қарори, ундан кейин айбланувчини сўроқ баённомаси ва ҳоказо.

Шундан сўнг, биринчи жилднинг бошига қайтиб кетма-кетликда ўрганиш бошланади.Тегишли саволлар остида ўрганиш муҳим: Тикилган ҳужжат номи нима? Нима учун жиноят иши ҳужжатларига қўшилган? Тергов ҳаракати ўтказишда процессуал тартибга риоя этилганми?...

Кўп эпизодли айбловлар илгари сурилган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқишда усуллар бироз фарқли бўлиши мумкин ва бу ҳақда кейин тўхталамиз.

Хуллас, жиноят ишини ўнгдан чапга ва бошига сакраб, кейин кетма-кетликда ўрганишни йўлга қўйсангиз, жиноят ишини тезроқ, чуқурроқ ва самарали ўрганиб чиқишингиз осонлашиши шахсий тажрибамиздан маълум.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev