Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-04-14 07:11:08 Янгиланаётган Конституция –чинакам халқ овози
Янгиланаётган Конституциямизни чин маънода халқ овози, деб айтиш мумкин. Чунки уни тайёрлашда жамоатчиликнинг иштироки ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилди. Киритилаётган ўзгартишларнинг аксарияти фуқаролар томонидан билдирилган.
30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдум олдидан жойларда ўтказилаётган тадбирларда юқоридагилар эътироф этилаётгани бежиз эмас. Жалақудуқ тумани фаоллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги Конституцияси лойихаси тарғиботига бағишланди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари Р.Алимовлар, Т.Мадумаров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Мамировалар мавзу юзасидан йиғилганларга тушунча берди. Янги тахрирдаги Конституция лойихасининг муаллифи халқимиз эканлигини таъкидладилар. Келгусида халқимиз ва жамият ҳаётида маҳим аҳамият касб этишлиги эътироф этилди.
Тадбир қатнашчилари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, референдумда фаол иштирок этишларини билдирдилар.
Т.Алибоева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
7 viewsНазаров Акбаржон, 04:11
Ochish/sharhlash
2023-04-13 11:56:54
4 viewsНазаров Акбаржон, 08:56
Ochish/sharhlash
2023-04-13 11:56:54 Маҳалладаги суҳбат мавзуси: референдум
Айни кунларда қайси бир даврага кирманг суҳбат мавзуси Конституциямизга киритилаётган ўзгартишларга бориб қадалади. Бу бежиз эмас. Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 9-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади.
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бугун жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилмоқда. Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам айни шу мавзуда сўз борди. Фуқаролар Бош Қонунимизга киритилаётган ўзгартишлар билан яқиндан таништирилди. Инсон қадри ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонун асосида янада мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Мавлуда Адҳамжонова, ОМҚП депутати:
-Жамоатчилик биринчи навбатда қонун лойиҳасини яратишда бевосита ўзлари иштирок этганликларидан мамнун. Бу уларнинг ҳуқуқий маданияти юксалганини ифодалайди. Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари зиммасидаги масъулият янада ошди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, улар ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Бу ўз-ўзидан фуқароларни қонунчилигимизга бўлган ишончини оширади.
Тадбирда сўз олганлар Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Хонадонларга кириб борган халқ вакили ва МФЙ фаоллари барчани референдумга бефарқ бўлмасликка чақирдилар.

Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
4 viewsНазаров Акбаржон, 08:56
Ochish/sharhlash
2023-04-13 07:37:18
6 viewsНазаров Акбаржон, 04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-13 07:37:18 Янгиланаётган Конституция:

Пойтахтда яшашни истайсизми, марҳамат!

Кечагидек ёдимда. Олийгоҳни тамомлагач ўз йўналишимда изланишни, илм олишни давом эттириш мақсадида Тошкентда яшашга қарор қилгандим. Ота-онам менга қарши чиқмасаларда бу муаммо экани, вилоятлардан борганлар учун пойтахтда яшашга осонлик билан руҳсат берилмаслигини айтдилар. Шунга қарамай мақсадим йўлида чекинмадим. Бироқ ана шу турар-жой масаласи, яни “прописка” деганлари мени икки йил қийнади, режаларим олдида кучсизга айландим.
Қарангки, янги таҳрирдаги Конституциямизда бу муаммо ечимини топмоқда. 32-моддада қайд этилганидек, “Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно”.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, энди пойтахтда яшашни истовчиларга тўсиқ бўлмайди. Фарзандларимиз учун истаган жойида яшаш ва маълум бир машғулот билан шуғулланиш имконияти яратилмоқда. Шундай экан, барчамиз 30 апрелъ куни бўладиган референдумда фаол иштирок этиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз.

Малохатхон Мусаева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.
6 viewsНазаров Акбаржон, 04:37
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:01:02
10 viewsНазаров Акбаржон, 06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:59:46 Уй-жойингиз қонун ҳимоясида
Сир эмас кейинги йилларда шаҳар марказларидан тортиб туманларда ҳам асосий йўл бўйларидаги уйларнинг эгалари бир ҳадик билан яшаётганди. Сабаби, “синос” дея бугун оилангиз билан бахтли ҳаёт кечираётган уй-жойингиз эртага бузилмаслигига ҳеч ким кафолот бермасди. Ана шундай ташвиш ортидан қанча оилаларнинг тинчи бузилганидан кўз юмиб бўлмайди.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз билан айни шу муаммо ечимини топмоқда. Эндиликда бундай ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Конституциямизнинг 47-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, “ Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади”.
Яна шуни қайд этиш лозимки, давлатнинг ўзи уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Бунда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш алоҳида кўзда тутилаётгани янада эътиборли. Бир сўз билан айтганда, фуқароларнинг уй-жойга эгалиги қонун ҳимоясида бўлади. Шу сабаб жамоатчилик референдумда фаол иштирок этиш билан Конституциявий қонун лойииҳасини қўллаб-қувватлаши шубҳасиз.
Аблиёр Қораев,
“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси.
10 viewsНазаров Акбаржон, 05:59
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:28:49
3 viewsНазаров Акбаржон, 11:28
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:28:49
3 viewsНазаров Акбаржон, 11:28
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:28:49 Андижонлик ёшлар сиёсий жараёнда фаол қатнашишга қарор қилдилар
«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 30 апрелъ куни республикамизда бўлиб ўтадиган референдумда ёшларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда “Референдум ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари “Ёш адолатчилар”нинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширмоқда.
Кун мавзусида Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган давра суҳбати қизғин кечгани бежиз эмас. Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти хақида кенг тушунча берилди. Ёшлар билан боғлиқ моддалар, фуқароларнинг таълим олиши ва тиббиёт соҳасига доир ўзгартиришлар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўз ўрнида талаба-ёшлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасига оид мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида умумий бир хулосага келинди: андижонлик йигит-қизлар референдумда фаол иштирок этадилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
3 viewsНазаров Акбаржон, 11:28
Ochish/sharhlash