Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-03-28 07:36:29
6 viewsНазаров Акбаржон, 04:36
Ochish/sharhlash
2023-03-28 07:36:29
4 viewsНазаров Акбаржон, 04:36
Ochish/sharhlash
2023-03-28 07:36:29 Қонун лойиҳаси маҳаллада ўрганилмоқда
Референдум сайловлар билан бир қаторда халқ иродасининг бевосита ифодасидир. Унда фуқаролар томонидан билдирилган муносабат давлатнинг эртанги кунини белгилайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича шу йилнинг 30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик қизғин бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова Андижон туманидаги маҳаллаларда бўлиб, жамоатчилик орасида айни шу мавзуда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Куйганёр ва Саноат МФЙларда яшовчилар билан ўтказилган суҳбатлар саволларга бой бўлди. Янгиланаётган Конституциямиз жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса. фуқаролар қонун лойиҳасида уй-жой ва ёшлар масаласида киритилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватладилар.
Депутат томонидан фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
4 viewsНазаров Акбаржон, 04:36
Ochish/sharhlash
2023-03-27 11:55:24
17 viewsНазаров Акбаржон, 08:55
Ochish/sharhlash
2023-03-27 11:55:24 Конституциямизга бефарқ эмасмиз

Шу йилнинг 30 апрелъ куни Ўзбекистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича халқ сайлови — референдум бўлиб ўтади. Айтиш мумкинки, шу кунги референдум ҳар соҳада янгиланиб бораётган янги Ўзбекистон ҳаётида катта аҳамиятга касб этади.
Янгиланаётган Конституция тараққий этаётган давлатимизни қуриш ғояси атрофида барчамизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари фаол иштирок этгани эътиборли.
Қонун лойиҳасида ёшлар масаласи алоҳида бўлим даражасига олиб чиқилиши ёшлар сиёсати устувор вазифалардан бири эканлигини ўзида ифодалайди. Бугунги ёшлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билади, мамлакат ҳаётига, келажагига бефарқ эмас. Ёшларнинг тақдим этган таклифлари ҳам лойиҳада ўз аксини топмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ўзгарувчан хусусиятга эга. Биргина Конституция узоқ муддатли, барқарор ҳужжат ҳисобланади. Шу боис ҳам ўтган даврдаги янгилик ва енгилликларнинг Бош қомусимизда мустаҳкамланаётгани биз ёшларни қувонтиради.
Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямиз янги Ўзбекистоннинг ривожланиши йўлида ҳуқуқий асос бўлади. Шу сабаб унга бефарқ эмасмиз, референдумда фаол қатнашамиз.

Исломбек Бектошев,
“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли.
10 viewsНазаров Акбаржон, 08:55
Ochish/sharhlash
2023-03-25 18:59:20
5 viewsНазаров Акбаржон, 15:59
Ochish/sharhlash
2023-03-25 18:59:20
5 viewsНазаров Акбаржон, 15:59
Ochish/sharhlash
2023-03-25 18:55:37 Ўзбекистон келажагининг кафолоти
Президентимиз Шавкат Мирзиёев оқил, узоқни кўра билган сиёсатчи бўлгани сабаб Конституциямизга ўзгартириш киритиш масаласида умумхалқ референдумини ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Бу, албатта қонун лойиҳасини тайёрлашда жамоатчиликнинг фаол иштироки билан янада мустаҳкамланди.
Айни дамдаги вазифа Бош Қонунимизга киритилаётган ўзгартишлардан фуқароларни тўла ҳабардор қилиш ва амалдаги қонунчилигимиз асосида референдумда иштирок этишликни тушунтиришдан иборат. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова иштирокида Жалақудуқ туманида ўтказилган давра суҳбатида юқоридагилар хақида сўз юритилди. Янги Ўзбекистонни барпо этишда Конституциямиз асосий пойдевор экани, фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янада мустаҳкамланаётганлиги кўрсатиб ўтилди.
Айтиш мумкинки Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўзида акс эттиради, Асосий эътибор “инсон ҳуқуқлари”, “ижтимоий сиёсат” ва “фуқаролик жамияти” каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Олтиной Мамирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан эътиборли. Ўзгартишлар ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг яна¬да ижтимоий йўналтирилиши ҳамда мамлакат аҳолиси учун қулайликлар яратишга имкон беради. Шу сабаб бугун жамоатчилик қонун лойиҳасига катта қизиқиш билан қарамоқда. Бу референдумда юртдошларимиз фаол иштирок этишларини кўрсатади.
Айтиш мумкинки, янгиланаётган Конституциямиз Ўзбекистон келажагининг мустаҳкам пойдеворига айланади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
84 viewsНазаров Акбаржон, 15:55
Ochish/sharhlash
2023-03-25 15:52:24
6 viewsНазаров Акбаржон, 12:52
Ochish/sharhlash
2023-03-25 15:52:24
6 viewsНазаров Акбаржон, 12:52
Ochish/sharhlash