Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-03-30 10:24:38
7 viewsНазаров Акбаржон, 07:24
Ochish/sharhlash
2023-03-30 10:24:38 Ҳашардаги фаоллик референдумда ҳам ўз ифодасини топади
Жалақудуқ туманида “Яшил макон” умуммилилй лойиҳаси доирасида умумхалқ ҳашари ташкил этилди Унда меҳнат жамоаларининг вакиллари, ташаббускор ёшлар билан бирга маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.
Тадбир аввалида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар юртимизни янада обод бўлиши, она табиатимизни бойитишга хизмат қилишлигини таъкидлади. Ўз ўрнида халқимиз катта сиёсий тадбир-референдум олдида турганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Янгиланаётгапн Конститтуциямизга қатор ўзгартишлар киритилаётгани, инсон қадри бош омилга айланганини билдирди.
Ўз ҳуқуқлари қонун йўли билан мустаҳкамлаб қўйилаётганини тушуниб етган жалақудуқликлар референдумда ҳам фаол иштирок этишларини билдирдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
7 viewsНазаров Акбаржон, 07:24
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:36:20
6 viewsНазаров Акбаржон, 05:36
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:36:20 ОАВда янада очиқлик
Жамият ривожини ҳамма вақт оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. ОАВ нафақат ўз ойнамиз, шу билан бирга ҳаётимиздаги муаммоларни жамоатчиликка кўрсатиш ва ечимини топишда ҳам катта ролъ ўйнайди. Шу маънода Конституцияга «Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади» нормаси киритилмоқда.
Тўғри, амалдаги Конституциямизнинг 67-моддасида цензурага йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. Эндиликда бунга қўшимча сифатида 82-модда билан «Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”, дея янада мустаҳкамланмоқда. Бу билан оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ давлат сиёсати даражасига кўтарилади.
Сир эмас кейинги йиллларда Ўзбекистон журналистикасида ҳам катта олдинга силжиш кузатиляпти. Фуқаролар энг ишончли институт сифатида қарамоқда. Бироқ айрим журналистлар турли тўсиқларга дуч келаётгани ҳам бор гап. Очиқлик сиёсатига кўника олмаётган баъзи мансабдорлар энди қонун асосида ОАВни керакли маълумотлар билан таъминлашга мажбурдир.
Бу борада адолат ва яна адолат учун курашувчи бизнинг партиямиз ҳам уларни қўллаб-қуввалайди. Қолаверса, 81-моддада кўрсатилганидек “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир”.
ОАВ чинакам халқ минбари. Ундан қай даражада самарали фойдаланиш ўз қўлимизда.
Малохатхон Мусаева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.
6 viewsНазаров Акбаржон, 05:36
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:29:39
3 viewsНазаров Акбаржон, 05:29
Ochish/sharhlash
2023-03-29 08:29:39 Сизнинг бандлигингиз давлат ҳимоясида
Аҳоли бандлиги ҳамма вақт долзарб вазифалардан бири. Бу борада аниқ тизим яратилганига қарамай фуқаролар бандлигини тўла таъминлашга эришилмаётганидан кўз юмиш қийин. Аслида жамиятда бир нафар фуқаронинг ишсизлиги ҳам катта муаммо. Чунки унинг ортида ўзи билан бирга оила аъзолари ҳам бор.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Конституциямизда мазкур масала қонунан мустаҳкамланмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда бу вазифани давлат ўз зиммасига оляпти. 43-моддада “Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради”, дея белгилаб қўйилди.
Албатта бу яхши. Давлат нафақат иш билан таъминлайди, ҳимоя қилади ва маълум бир касбга ҳам йўналтиради. Ҳатто 42-моддага асосан ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Қолгани энди фуқаронинг ўз қўлида.
Бир сўз билан айтганда, сизнинг бандлигингиз Конституция билан кафолатланади. Шундай экан унги амал қилиш бурчимиз.
Мадаминжон Мадазимов,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси.
4 viewsНазаров Акбаржон, 05:29
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:33:07
5 viewsНазаров Акбаржон, 06:33
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:33:07
5 viewsНазаров Акбаржон, 06:33
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:33:07
4 viewsНазаров Акбаржон, 06:33
Ochish/sharhlash
2023-03-28 09:33:07 10 бемор – 10 оила қувончи
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш доимо “адолатчилар” эътиборида. Бу борада “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши сафидаги Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар қувонарли.
Бемор ҳамма вақт ҳам шифокор хузурига боравермайди. Касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш эса ҳар жихатдан фойдали. Айни шу мақсадда партиядошларимиз ҳудудларда бўлиб аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.
Марҳамат туманидаги 31-оилавий поликлиникада ташкил этилган ана шундай тадбир биринчи навбатда фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилди. Касалликларни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи юзасидан тушунчалар берилди.
Тиббий кўрик натижасида 100 нафардан ортиқ бемор соғломлаштиришга йўналтирилди. 10 нафар бемор шу куннинг ўзида саломатлигини тиклашлиги учун шифохоналарга жойлаштирилди. Бундан уларнинг оила аъзолари ҳам хурсанд.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
4 viewsНазаров Акбаржон, 06:33
Ochish/sharhlash