Get Mystery Box with random crypto!

Андижонлик ёшлар сиёсий жараёнда фаол қатнашишга қарор қилдила | Адолат СДП| Андижон вилоят

Андижонлик ёшлар сиёсий жараёнда фаол қатнашишга қарор қилдилар
«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг 30 апрелъ куни республикамизда бўлиб ўтадиган референдумда ёшларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда “Референдум ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари “Ёш адолатчилар”нинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширмоқда.
Кун мавзусида Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган давра суҳбати қизғин кечгани бежиз эмас. Тадбирда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти хақида кенг тушунча берилди. Ёшлар билан боғлиқ моддалар, фуқароларнинг таълим олиши ва тиббиёт соҳасига доир ўзгартиришлар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Ўз ўрнида талаба-ёшлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасига оид мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир якунида умумий бир хулосага келинди: андижонлик йигит-қизлар референдумда фаол иштирок этадилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.