Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-04-20 09:27:15
21 viewsНазаров Акбаржон, 06:27
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:24:38 Кузатувчи институти масъулиятли
Шу йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми халқимизнинг демократик ислоҳотлар йўлидаги яна бир муҳим қадами демакдир. Жамоатчилик бу жараёнда фаол иштирок этишлиги бугун жойларда ўтказилаётган суҳбатларда ўз ифодасини топмоқда.
Пахтаобод туманида “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан референдум куни сайлов участкаларида иш олиб борадиган кузатувчилар билан ўтказилган сиёсий ўқув ҳам иштирокчиларнинг фаоллиги остида ўтди. Амалдаги қонунчиликда кузатувчиларнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилган. Жараённи қанчалик шаффоф ўтишида уларнинг роли катта. Шу сабаб бу борада кузатувчиларнинг билимлари оширилди. Сайлов қонунчилиги, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартишлар юзасидан фикр алмашилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
32 viewsНазаров Акбаржон, 06:24
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:15:46
34 viewsНазаров Акбаржон, 15:15
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:15:46 Конституциямизга бефарқ эмасмиз
Айни кунларда мамлакатмизда муҳим сиёсий жараён-жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган референдумга тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан жамоатчилик орасида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари фуқароларнинг бу борадаги сиёсий билимларини оширишга қаратилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасм депутати М.Адхамжонова иштирокида
Андижон туманидаги "Дархон", "Оқроввот"МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар билан ўтказилган “Конституция ўзимизники” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
- Хар бир  фуқаро фуқаролик пазитциясига эга ва бундан албатта фойдаланимиз, - дейди Дархон МФй фаоли Салимахон Эгамбердиева.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмат.
30 viewsНазаров Акбаржон, 15:15
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:47:22
30 viewsНазаров Акбаржон, 09:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:47:22
28 viewsНазаров Акбаржон, 09:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:46:11 «Адолатчилар» маҳаллаларда
Жорий йилнинг 30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдумда фуқароларнинг фаол иштироки мазкур сиёсий жараённинг моҳиятини улар қанчалик тушуниб етгани билан боғлиқ. Шу сабаб Янгиланаётган Конституциямиз билан ҳар бир фуқаро яқиндан танишиши лозим.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Асака туманидаги 56-мактабда ташкил этилган давра суҳбати айни шу мақсадга қаратилди. Унда сўз олганлар референдум ўтказишдан мақсад, унинг қонуний асослари ва сайловчиларнинг иштироки юзасидан йиғилганларга тушунча берди. Ўз ўрнида Конституциявий қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартишлар кўрсатиб ўтилди.
Таъкидланганидек, сиёсий воқелик хақида жамоатчилик етарли маълумотга эга бўлиши шарт. Шу сабаб асакалик “адолатчилар” маҳаллаларга йўл олдилар. Хонадонлардаги суҳбатлар фуқароларни референдумда фаол иштирок этишга бошламоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
30 viewsНазаров Акбаржон, 09:46
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:12:57
30 viewsНазаров Акбаржон, 09:12
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:12:57
29 viewsНазаров Акбаржон, 09:12
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:10:47 Кузатувчи очиқликни таъминлайди
Жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган референдумда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда сайлов участкаларида фаолият олиб борувчи кузатувчилар зиммасига катта масъулият юклатилади. Чунки амалдаги қонунчиликка кўра улар сайлов жараёнида овоз беришни тўғри ташкил этилишидан тортиб овоз бериш жараёнлари тугаганидан сўнг овозларни санаб чиқишда ва участка комиссиясининг овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомасини тузишда қатнашадилар.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, кузатувчи шунга муносиб бўлиши лозим. Айни шу мақсадда “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан Хўжаобод ва Булоқбоши туманларидаги сайлов участкаларига бириктирилган кузатувчилар учун сиёсий ўқув ташкил этилди.
Дастлаб амалдаги сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг сайловчи сифатида ҳуқуқлари, сиёсий партия вакилларининг жараёнда иштироки хусусида иштирокчиларга тушунча берилди. Ўз ўрнида кузатувчи институти зиммасидаги вазифаларга эътибор қаратилди.
Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:
-Референдумда кузатувчининг фаоллиги катта аҳамиятга эга. Қонунчилигимизда кузатувчиларнинг ваколатлари билан бир вақтда улар учун ман этиладиган ҳолатлар ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан, овоз берувчи овоз бериш бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинаси ёки хонасида бўлиши, овоз берувчиларга таъсир ўтказиши, бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиёти тарқатиши мумкин эмас. Қолаверса, овоз берувчилардан улар қандай овоз берганликларини суриштириш ёки уларга овоз бериш бюллетенига белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш ман этилади.
Референдум куни адолатли жамият учун овоз берилади. Шундай экан бу сиёсий жараёнда барча қонун асосида фаол қатнашиши лозим.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
48 viewsНазаров Акбаржон, 09:10
Ochish/sharhlash