Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-04-05 10:16:48 ОМҚП депутати М.Адхамжонова ҳамда Андижон тумани «Ёшлар қаноти» аъзолари билан «Биз бефарқ эмасмиз» шиёри остида учрашув ташкил қилинди. Ёшлар етакчиси Жаҳонгир Абдуллаев  ёшларга яратилган имкониятлар шарт шароитлар ҳусусан янги таҳрирдаги конситуциямизнининг 51-моддасида «Фуқоролар давлат таълим ташкилотларида танлов асасида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли» жумлаларини такидлаб  òз миннаддорчилигини билдириб òтди.
Учрашув давомида М.Адхамжонова Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти, талим ва махалла сохасига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилиб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишлари ва ўз фуқаролик бурчини бажариш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
4 viewsНазаров Акбаржон, 07:16
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:54:24
7 viewsНазаров Акбаржон, 16:54
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:54:24
7 viewsНазаров Акбаржон, 16:54
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:54:24
7 viewsНазаров Акбаржон, 16:54
Ochish/sharhlash
2023-04-03 19:54:23 Конституцияда кафолатланган тиббий хизмат
Бугун барчамиз муҳим сиёсий жараён-шу йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган референдум олдида турибмиз. Бу кун Ўзбекистоннинг, халқимизнинг эртанги кунини белгилаб беради.
Айтиш мумкинки, умумхалқ муҳокамасида ўз тасдиғини топган ва айни кунларда қўллаб-қувватланаётган Бош Қомусимизни янада такомиллаштириш, инсон қадрини улуғлашдек эзгу ниятни унда мустаҳкамлаб қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф бериш ва уни ҳаётимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш масаласи илгари сурилди. Қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси халқчил тарзда халқимиз билан маслаҳатлашган ҳолда тайёрланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокида Андижон вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган тадбирда юқоридагилар хақида сўз борди. Таъкидланганидек, Конституциявий ислоҳотлар кенг қамровли бўлиб, улардан энг эътиборлиси сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш масаласини конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ. Бугунги кунда тиббий хизматларнинг сифат даражаси ошиб, янги замонавий йўналишлар, даволаш ва диагностика усуллари, ноёб илмий-амалий тажрибалар шаклланмоқда. Жамиятда яшовчи ҳар бир шахснинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиши унинг Ватанга бўлган эртанги ишончини янада оширади. Шунга кўра, Конституциямизда мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, қадр-қимматини улуғлашда соғлиқни сақлаш тизими устувор аҳамият касб этиши қайд этилган.
Янги таҳрирдаги Конституцияда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда ва давлат ҳисобидан кўрсатилиши аҳоли саломатлиги учун муҳим ижтимоий кўмак ҳисобланади. Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари фаолият бошлади. Буларнинг барчаси юртимизда истиқомат қилаётган фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган амалий чоралардир.
Конституцияга киритилаётган норманинг яна бир аҳамияти шундаки, давлат ўз фуқароларининг моддий аҳволидан қатъи назар кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинишини мустаҳкамламоқда. Бу фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаганларнинг соғлиғини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
6 viewsНазаров Акбаржон, 16:54
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:18:59
7 viewsНазаров Акбаржон, 09:18
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:18:59
21 viewsНазаров Акбаржон, 09:18
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:18:59 Фуқаролар ўз таклифлари инобатга олинганидан хурсанд
Янги таҳрирдаги Конституция мамлакатимизда ижтимоий, ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик сари ташланаётган дадил қадамлар учун мустаҳкам асос вазифасини ўтайди. Чунки унда аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириш ва ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича пухта ва кенг миқёсли ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланган.
Албатта бу ҳуқуқий асослар Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб беради. Шу сабаб жамоатчилик томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланмоқда. Жалақудуқ туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамирова иштирокида ўтказилган тадбирда ҳам юқоридагилар ўз ифодасини топди. Унда сўз олган халқ вакили Бош Қонунимизга қиритилаётган ўзгартишлар юзасидан иштирокчиларга тушунча берди.
Олтиной Мамирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-30 апрелъ куни ўтказиладиган референдумда жалақудуқликлар фаол қатнашишларига ишончим комил. Чунки учрашувларда улар қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлардан хурсандлигини билдирмоқдалар. Асосийси, янгиланаётган Конституциямизни тайёрлашда халқимизнинг таклифлари инобатга олинганидан барча хурсанд.
Тўйдихон Алибоева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
21 viewsНазаров Акбаржон, 09:18
Ochish/sharhlash
2023-04-03 06:51:02
8 viewsНазаров Акбаржон, 03:51
Ochish/sharhlash
2023-04-03 06:51:02
8 viewsНазаров Акбаржон, 03:51
Ochish/sharhlash