Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция: Пойтахтда яшашни ис | Адолат СДП| Андижон вилоят

Янгиланаётган Конституция:

Пойтахтда яшашни истайсизми, марҳамат!

Кечагидек ёдимда. Олийгоҳни тамомлагач ўз йўналишимда изланишни, илм олишни давом эттириш мақсадида Тошкентда яшашга қарор қилгандим. Ота-онам менга қарши чиқмасаларда бу муаммо экани, вилоятлардан борганлар учун пойтахтда яшашга осонлик билан руҳсат берилмаслигини айтдилар. Шунга қарамай мақсадим йўлида чекинмадим. Бироқ ана шу турар-жой масаласи, яни “прописка” деганлари мени икки йил қийнади, режаларим олдида кучсизга айландим.
Қарангки, янги таҳрирдаги Конституциямизда бу муаммо ечимини топмоқда. 32-моддада қайд этилганидек, “Қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно”.
Юқоридагилардан кўриниб турибди, энди пойтахтда яшашни истовчиларга тўсиқ бўлмайди. Фарзандларимиз учун истаган жойида яшаш ва маълум бир машғулот билан шуғулланиш имконияти яратилмоқда. Шундай экан, барчамиз 30 апрелъ куни бўладиган референдумда фаол иштирок этиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаймиз.

Малохатхон Мусаева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.