Get Mystery Box with random crypto!

Уй-жойингиз қонун ҳимоясида Сир эмас кейинги йилларда шаҳар ма | Адолат СДП| Андижон вилоят

Уй-жойингиз қонун ҳимоясида
Сир эмас кейинги йилларда шаҳар марказларидан тортиб туманларда ҳам асосий йўл бўйларидаги уйларнинг эгалари бир ҳадик билан яшаётганди. Сабаби, “синос” дея бугун оилангиз билан бахтли ҳаёт кечираётган уй-жойингиз эртага бузилмаслигига ҳеч ким кафолот бермасди. Ана шундай ташвиш ортидан қанча оилаларнинг тинчи бузилганидан кўз юмиб бўлмайди.
Янги таҳрирдаги Конституциямиз билан айни шу муаммо ечимини топмоқда. Эндиликда бундай ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйилмайди. Конституциямизнинг 47-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, “ Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади”.
Яна шуни қайд этиш лозимки, давлатнинг ўзи уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. Бунда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш алоҳида кўзда тутилаётгани янада эътиборли. Бир сўз билан айтганда, фуқароларнинг уй-жойга эгалиги қонун ҳимоясида бўлади. Шу сабаб жамоатчилик референдумда фаол иштирок этиш билан Конституциявий қонун лойииҳасини қўллаб-қувватлаши шубҳасиз.
Аблиёр Қораев,
“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси.