Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-04-03 06:51:02
8 viewsНазаров Акбаржон, 03:51
Ochish/sharhlash
2023-04-03 06:51:02 Конституция-халқимизники
Жорий йилнинг 30 апрелъ куни Бош Қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум бўлиб ўтади. Ушбу муҳим сиёсий жараён олдидан республикамизнинг барча ҳудудларида конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Андижон тумани Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ана шундай тадбир жамоатчиликнинг фаоллиги остида ўтди. Иштирокчилар янгиланаётган Конституциямиз чин маънода халқимизники эканини, унинг асоси жамоатчиликнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилганини эътироф этдилар. Ҳар бир юртдошимиз жамиятимиздаги ўзгаришларга, юртимиз тақдирига бефарқ эмаслигини билдирди.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Очиғи сайловчиларнинг фаоллигини кўриб жамиятимизда ҳуқуқий маданият анчайин ўсганига амин бўлдим. Қонунчилигимиздаги ўзгартишларга улар бефарқ эмас. Ўз ҳуқуқларидан ташқари давлат бошқаруви энди қандай тартибда бўлиши, маҳаллий кенгашлар фаолиятини ташкил этилишигача ўрганмоқдалар. Асосийси, барча бирдек референдумда фаоллик билан қатнашишлиги кўриниб турибди.
Ҳа, янги таҳрирдаги Конституциянинг Янги Ўзбекистон учун аҳамияти, унга киритилаётган қўшимча ва ўзгаришлар халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилиши ҳозирдан кўзга ташланяпти.
Зумрадой Солиева,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.
6 viewsНазаров Акбаржон, 03:51
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:01:42
60 viewsНазаров Акбаржон, 05:01
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:01:42
57 viewsНазаров Акбаржон, 05:01
Ochish/sharhlash
2023-03-31 08:01:42 Янгиланаётган Конституция-бизнинг келажагимиз
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Биз янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшларимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова, маҳаллий кенгаш депутатлари, фаол ёшлар ва етти минг нафардан ортиқ талабалар иштирокидаги мазкур тадбир янгиланаётган Конституция ва унда ёшларга бўлган эътибор мавзусига бағишланди.
Тадбир давомида Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида сўз борди. Бош қонунимиз янги жамият барпо этиш йўлидаги ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати бўлиши, ёшлар масаласида киритилаётган моддалар ҳар бир йигит-қизнинг келажаги эканлиги таъкидланди.
Мавлуда Адҳамжонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-30 апрелъ куни бўлиб ўтадиган референдумда андижонлик ёшлар фаол иштирок этишлигини билдирмоқда. Бунга етарли асос бор. Давлатимиз томонидан келажагимиз эгаларига бўлган эътибор ва яратилган имкониятлардан уларнинг ҳар бири фойдаланмоқда. Янгиланаётган Конституциямиз бу борада янада мустаҳкам асосга айланади.
Сардорбек Қосимов, халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати:
-Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Янги Қомусимизнинг 79-моддасида “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интелектуал, ижодий, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиши учун, уларни таълим олишига, соғлиғини сақлашда, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” дейилганининг замирида ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қуватлаш турганлигига амин бўламиз.
Тадбир иштирокчиларнинг тенгдошларига қарата фаол чақириқлари билан якунланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
63 viewsНазаров Акбаржон, 05:01
Ochish/sharhlash
2023-03-30 11:11:59
7 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-30 11:11:59
6 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-30 11:11:59
6 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-30 11:11:59 Фаолият сарҳисоби янги марраларга бошлади
Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгашининг Х пленуми бўлиб ўтди. Пленум кун тартибидан партия вилоят кенгаши ижроия қўмитасининг 2022 йилдаги фаолият ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан келиб чиқадиган 2023 йилдаги устувор вазифалар, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гурухининг фаолияти юзасидан ҳисоботи ва 2023 йилдаги фаолияти, партия вилоят кенгашининг 2022 йилги Устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағларининг ижроси каби масалалар ўрин олди.
Шунингдек, партия вилоят Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрелъ куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси референдумидаги иштироки кўриб чиқилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси М. Мадазимовнинг маърузасида таъкидланганидек, ҳисобот даврида партиянинг дастурий вазифаларини амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилиб, уларни қийнаётган, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Партия таянчи бўлган депутатлик корпусларининг ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилди. Натижада маҳаллий кенгаш депутатларининг сайловчилар билан ишлашда фаоллиги ошди, ҳудудлардаги кўплаб муаммолар уларнинг аралашуви билан ечимини топди.
Партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини ошириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Йил давомида партия аъзолари сони 3599 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 32 минг 460 нафарни, БПТ сони эса
405 тани ташкил қилди.
Албатта ютуқлар қувонарли. Бироқ фаолиятда камчиликлар ҳам йўқ эмас. Жамоатчилик орасида партиявий тадбирларни ташкил этиш, сафимизга янги аъзоларни жалб этиш, ОАВлар орқали тарғибот ишларини олиб боришда сусткашликка йўл қўяётган туман кенгашлари ўз фаолиятини танқидий кўриб чиқиши зарур. Мисол учун Асака ва Марҳамат туман кенгашлари янги БПТлар ташкил этиш ва маҳаллий кенгаш сессияларига масалалар олиб киришга лоқайдлик билан қарамоқда. Бу ана шу ҳудудларда партиямизнинг рейтинги тушиб кетишига олиб келади.
Танқидий руҳда ўтган пленум якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Партия етакчилари ўз фаолиятларнии жонлантиришга, республикамизда ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга келишиб олдилар.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
5 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2023-03-30 10:24:39
7 viewsНазаров Акбаржон, 07:24
Ochish/sharhlash