Get Mystery Box with random crypto!

“Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади. Ўзбекистон Респуб | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

“Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган қарорига мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.

Қарорга кўра шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бино ва иншоотларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Яшил энергия” компанияси ташкил этилди.

@a_xaitov