Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDePда Ёшлар парламентига сайловнинг Республика босқичи бў | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

O'zLiDePда Ёшлар парламентига сайловнинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда

https://uzlidep.uz/news-of-party/13952

Республика босқичига тавсия этилган ушбу ёшларнинг 8 нафари тадбиркор, 66 нафари талаба, 13 нафари маъмурий бошқарув идоралари ходими, 24 нафари жамоат ташкилотлари вакили, 9 нафари эса бошқа соҳа вакилларидан ташкил топган.

Ва ниҳоят бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида барча вилоятларнинг саралаш босқичидан ғолибликни қўлга киритган энг иқтидорли ёшлар Республика босқичида ўзаро беллашмоқдалар.

Сайловнинг республика босқичида партиянинг масъул вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоларидан таркиб топган Ҳакамлар хайъати номзодларни шаффоф, одилона баҳолаб боришмоқда.

Икки кун давомида республика босқичи қатнашчилари ўзларининг сайловолди дастури, унинг мақсад ва вазифаларини тақдимот орқали кўрсатишади, шунингдек номзодлар низом талабларига мувофиқ савол-жавоблар орқали синовдан ўтказилади.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали