Get Mystery Box with random crypto!

ЖИЗЗАХЛИК ФЕРМЕРЛАР ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШАДИ O‘zLiDeP Жиззах вило | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

ЖИЗЗАХЛИК ФЕРМЕРЛАР ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШАДИ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши фаоллари, партиядан сайланган депутатлар ҳамда соҳа мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилояти фермерлари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхоналар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатма ва тавсияларини, шунингдек, дала четларидаги ерлардан самарали фойдаланиш, фермер ва ишчиларга қулайлик яратиш учун дала уйлари қуриш зарурлигини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.

Партия раисининг “Пахтакор элита уруғчилиги” фермер хўжалигида ўтказган семинарида вилоятдаги барча фермер хўжаликларида намунаси асосида ишларни ташкил қилиш юзасидан мулоҳазалар билдириб ўтилди. Шунингдек, асалари уялари, уруғлик билан таъминлаш ва бошқа зарурий масалаларда кўмак беришни йўлга қўйиш борасида мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 16 февралдаги 7-сонидан

@a_xaitov