Get Mystery Box with random crypto!

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил эти | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Қарор билан қуйидаги тадбирлар ўтказилиши белгиланмоқда:

республикамиздаги Абу Райҳон Беруний номи билан боғлиқ обида ва қадамжолар, ёдгорлик мажмуалари мукаммал таъмирланади ва уларнинг ҳудудлари ободонлаштирилади;

“Буюк Беруний мероси” халқаро сайёҳлик маршрутлари йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 2023 йил якунига қадар Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилади;

аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликлар реставрация қилинади, уларни ишончли сақлаш учун зарур шароит яратилади;

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясининг маданий мерос объектлари, шу жумладан, археология мероси объектлари, музей ашёларини реставрация ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилинади;

Абу Райҳон Беруний сиймоси тасвирланган, алломанинг илмий-ижодий меросига бағишланган почта маркалари ва конвертлар туркуми яратилади;

тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин юбилей тангалари муомалага чиқарилади;

умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.

Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини дунё миқёсида чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган шахсларни ҳамда илмий-ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади.

2022 йил декабрга қадар “Беруний ва ёшлар” махсус дастурини ишлаб чиқилади.

Абу Райҳон Берунийнинг тўлиқ асарлари туркуми ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этилади.

@a_xaitov