Get Mystery Box with random crypto!

Ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудал | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди. Хусусан:

Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;

бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;

Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказларини ташкил этиш;

фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатимиздаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этиш;

Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

Давлатимиз раҳбари Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирди.

Президентимиз Жўқорғи Кенгеснинг янги Раисига мурожаат қилар экан, "Аманбай Оринбаев адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, ташаббускорлик ва фидойиликни ўз фаолиятининг энг муҳим мезонлари сифатида белгилаб олиб, сайланган лавозимида  Қорақалпоғистон аҳлига сидқидилдан хизмат қилиши ва ўзига билдирилган ишончни оқлаши лозим", деди.

"Худо хоҳласа, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва машаққатларига бардош бериб, эртанги кунга катта ишонч билан яшаётган мард ва матонатли Қорақалпоғистон халқининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу эзгу ва хайрли ишларни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз", деди Президент сўзининг якунида.

@a_xaitov