Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2023-01-29 09:36:41
Сирдарёда ташкил қилинган йирик корхоналар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиляпти

Батафсил

Актам Хаитов Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқсодий ўсиш кўрсаткичлари, янгидан ташкил қилинган корхоналар, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар ва аҳоли томорқаларни кўздан кечирди.

Корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган. Корхона 33 миллион AҚШ доллари, шундан 16 миллион 500 минг AҚШ доллари “Миллий банк” кредит маблағлари ҳисобига барпо этилди.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бугунги кунда Хитой ҳамда Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда.

Бугунги кунда мазкур корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилоти фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, партия тарғиботида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

#uzlidep #Xaitov #korxona

@uzlidep
165 views06:36
Ochish/sharhlash
2023-01-20 15:09:19 Жорий йилда салкам 200 мегаваттли гидро электр ишлаб чиқарувчи лойиҳалар ишга туширилади.

Бу ҳақида давлат раҳбари ҳузурида шу йил 19 январда бўлган тақдимотда маълум қилинган.

Сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 млн долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилгани айтилди.

Давлатимиз раҳбари гидроэнергетика салоҳиятини ишга солиш бўйича кўрсатмалар берган.

Келгусида мамлакатимизда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилгани, ҳисоб-китобларга кўра йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилиши тақдимот қилинган.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ишга солиш орқали  энергия тақчиллигини камайтиришга эришилади.

@a_xaitov
91 views12:09
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:21:16 Ихтисослашган прокурорлар корпуси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг судлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Фармони билан Бош прокуратура ҳамда Олий суднинг барча босқичлардаги суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган янги механизмни жорий этилмоқда.

Унга кўра Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ихтисослашган прокурорлар корпуси ташкил этилмоқда.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз ваколатларини ҳар қандай орган ва мансабдор шахсдан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргача “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;

айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

@a_xaitov
147 views10:21
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:20:57
Жиззахлик фаолларимиз томонидан «Исиниш хоналари» ташкил этилди.

Мазкур исиниш хоналарида транспорт воситаларини кутиб турган йўловчилар иссиқ қаҳва истеъмол қилиб, исиниб олиш имкониятига эга бўладилар

Батафсил видеолавҳада

#uzlidep #mehrulashib

O'zLiDeP расмий канали
97 views10:20
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:20:35
O'zLiDeP фаоллари “меҳр-саховат улашиш” акциясида фаол қатнашяпти

https://uzlidep.uz/news-of-party/13793

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаётган ЙПХ ходимлари, йўлларни қор уюмлари, музлардан тозалаётган ободонлаштириш корхонаси ишчилари учун ташкил этилган “меҳр саховат улашиш” акциясида фаол қатнашмоқдалар. Қарши шаҳрида O'zLiDeP фаоллари томонидан аёз заҳрини сочиб турган совуқ кунларда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган соҳа ходимлари ва аҳолига иссиқ қаҳва улашилди.

#uzlidep #mehrulashib

O'zLiDeP расмий канали
20 views10:20
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:19:31
ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиб бораётган ва ўртача даромадли мамлакат мақомига эга бўлди. Прогноз кўрсаткичларга кўра, жорий йилда тарихимизда илк бор ЯИМ ҳажми 80 млрд. АҚШ долларидан ошган бўлса, 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 104-110 млрд. долларга етиши тахмин қилиняпти. Мураккаб геосиёсий вазиятда ҳам иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2022 йили 5,7 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон иқтисодиёти трансформацияси шароитида барқарор ривожланиш чора-тадбирлари ўз самараларини беради ва янги Ўзбекистонни барпо этиш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек улуғвор мақсадлар рўёбига етаклайди.

"XXI asr" газетасининг
2023 йил 19 январдаги 3-сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Нодир ЖУМАЕВ ва Банк молия академияси ректори в.б. Элмурод ҲОШИМОВнинг мамлакатимиз иқтисодий ривожланишига бағишланган мақоласи билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
98 views10:19
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:18:51
Yoshlar parlamenti saylovida faol ishtirok eting!

https://uzlidep.uz/uz/news-of-party/13812

Saylov ikki yarim yilda 1 marotaba 3 bosqichda o‘tkaziladi.

-bosqich - tegishli okrugdagi tumanlarda saralash orqali tashkil qilinadi (23 yanvar - 6 fevral oralig‘ida);

-bosqich - partiyaning viloyat kengashi miqyosida o‘tkaziladi (6 – 15 fevral oralig‘ida);

-bosqich – ya’ni yakuniy (respublika) bosqichi (15 – 22 fevral oralig‘ida) o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

Saylovda faol ishtirok eting va Yoshlar parlamenti a’zosi bo‘ling.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
80 views10:18
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:18:34
Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда

https://uzlidep.uz/news-of-party/13811

O'zLiDeP Матбуот марказида онлайн видеоконференция шаклида ташкил қилинган навбатдаги ўқув семинарда партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ёрдамчилари, БПТ раислари ва фаоллар иштирок этдилар.

#uzlidep #murojaatnoma

O'zLiDeP расмий канали
87 views10:18
Ochish/sharhlash
2023-01-20 13:18:13 #Таклиф #Ёшлар_парламенти

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида уч йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган "Ёшлар парламенти"да сайловлар бошланмоқда. Умуман, мазкур ўзига хос сиёсий институт шу чоққача тўпланган тажрибадан хулоса чиқариб, янгича тартибда ишлашни бошламоқда.

Мақсадимиз ёшларимизни парламент билан янада яқинлаштириш, тузилма билан ҳамкорлик тартиб-таомилларини аниқроқ, соддароқ шаклга ўтказиш. Шу маънода, "Ёшлар парламенти"га сайловларда ғолиб бўлганларни яхшигина сюрпризлар кутмоқда.

Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан "Ёшлар парламенти"нинг янги Низоми ва Регламенти тасдиқланди.
Низомга кўра, сайловлар сиёсий партиялар кесимида бўлиб ўтади. Демак, парламент ҳаётига қизиқадиган 18-30 ёш оролиғидаги ёшлар ўзи аъзо бўлган партиянинг туман бўлимларига мурожаат қилиши керак.

@odiljon_tojiyev
113 views10:18
Ochish/sharhlash
2023-01-20 08:33:25
Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона фаолияти билан танишилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13810

Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, корхоналар, кластерлар фаолияти билан яқиндан танишяпти.

Партия раҳбари “Қарши агро кластер” қошида ташкил этилган “Ийман текстил” тикув трикотаж мажмуасида бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилди.

Айни пайтда бу ерда Қарши туманида истиқомат қилаётган 105 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Пахтадан тикилаётган кийим-кечакларимизга нафақат Россия, балки Европа ва Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида ўз харидорлари бор.

#uzlidep#Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
134 views05:33
Ochish/sharhlash