Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2023-01-17 10:43:50
Қишлоқ хўжалиги тизимидаги ислоҳотлар самараси

Мамлакатимизда 2022 йилда

22,5 млн тонна мева-сабзавотлар;
7,8 млн тонна дон ва дукка;
2,7 млн тонна гўшт;
11,8 млн тонна сут ;
8,7 млрд дона тухум етиштирилиб ЯИМда қишлоқ хўжалигини улуши 27,2%, ўсиш сурати 104,9% ташкил этади.

2023 йилда 5 млн тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
160 views07:43
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:02:28 Қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширилди.

Ҳар бир деҳқон бозорида шароитларни яхшилаш ва нарх-наво тартибга солиш, йирик корхоналар, ижтимоий объектлар раҳбарлари ходимларини уюшган ҳолда ишга олиб келишга автобус қатновларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланди.

Мисол учун, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиевга шу масалада тартиб ўрнатиш топширилди.

Умуман, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортиш топширилди.

@a_xaitov
225 views07:02
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:59:11
Президент: "Ҳамма раҳбарлар шуни ҳис этиши керак: энди бундай давом этиши мумкин эмас"

Президент: "Все руководители должны осознать: так больше продолжаться не может"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
161 views06:59
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:43:07
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида иш услуби ўзгарди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳуқуқшунослари "Фермер минбари" телеграм канали орқали фермерлар томонидан кўтарилаётган муаммоларни кундалик ўрганишаяпти. Амалий ёрдам бериш ташкиллаштирилган.

Шунингдек, Кенгашларга мурожаат қилаётган фермер ва деҳқонлар манфаатини кўзлаб Кенгашлар ҳуқуқшунослари қарздор корхоналарга талабнома ва даъво аризалари киритиб борилади.

Лавҳада бу борадаги ишлар ҳақида гап бораяпти. Хоразм вилояти фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан "Умирбек-Динара", "Хива-Жандон" ва "Мухаббат" фермер хўжаликларини қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан бўлган хақдорликлари даъво ариза киритиш орқали ундириб берилган.

@a_xaitov
200 views06:43
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:23:17
Президент вазиятни ўнглаш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Бош вазир А.Арипов ва энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга бор имкониятларни ишга солиб, мавжуд ресурсларни адолатли тақсимлаб, муаммоли маҳаллаларда одамларга зудлик билан ёрдам кўрсатадиган тизим яратиш топширилди.

Келгусида бундай вазиятга йўл қўймаслик учун ҳозирдан аниқ чораларни белгилаш, яъни қаерда газ бўлмаса, суюлтирилган газ ёки кўмир етказишни бугунданоқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

Икки ой муддатда хориждан малакали мутахассисларни олиб келиб, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Энергия таъминотида қаерда узилиш бўлган бўлса, унинг сабабларини кўрсатиб, оқибатлари қанча муддатда бартараф этилишини одамларга тушунарли тарзда етказиш зарурлиги қайд этилди.

Бугунги совуқ кунларда қарздорлик деб, хонадонларни электр ва газдан узилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
122 views06:23
Ochish/sharhlash
2023-01-16 09:22:38 Стратегик корхоналар бошқаруви ўзгаради.

Давлатимиз раҳбари ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда бу ҳақида топшириқлар берилган. Бунда энегия ресурслари таъминотига алоқадор муҳим корхоналар назарда тутилаётгани аён бўлади.

Мажлисда давлатимиз раҳбари "
совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаётганини айтиб, соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг ишини танқидий бахолади. Хусусан Тошкент шаҳрининг  раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги учун қатъий эътироз билдирилган.

Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилган. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилган.

Президент республиканинг қолган ҳудудларида ҳам аҳвол қониқарсизлигини, айниқса, Зангиота, Тошкент, Булоқбоши, Хўжаобод, Учқўрғон, Косон, Кармана, Қамаши, Шофиркон, Хўжайли, Денов, Шароф Рашидов, Пастдарғом, Фарғона, Пахтабод, Ҳазорасп туманлари ҳамда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Гулистон, Чирчиқ шаҳарлари ҳокимлари масъулиятни ҳис қилмаётгани айтган.

Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари раҳбарларига ҳам эътирозлар билдирилган. Ташкилий чоралар кўрилган.

Эндиликда бошқача тизим бўлиши, яъни стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши белгиланган.

@a_xaitov
375 views06:22
Ochish/sharhlash
2023-01-15 13:31:30
Термиз гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар билан самимий мулоқот қилинди

Партия етакчиси А.Хаитов сўзи аввалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча ҳарбий хизматчиларни самимий табриклади.

#uzlidep #Vatanhimoyachilarikuni

O'zLiDeP расмий канали
240 views10:31
Ochish/sharhlash
2023-01-15 06:59:17 Армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти ўзгарди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгаргани ҳақида давлатимиз раҳбарининг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригида таъкидланган.

Шу йилнинг 13 январ куни Сурхондарёда Термез гарнизонида бўлиб, у ерда ҳарбийлар билан мулоқот жараёнида ҳамда яратилган шароитлар танишганимда, бунга гувоҳ бўлдим.

Армиядаги тартиб ва интизом, ҳарбий ва интеллектуал салоҳиятни ошириш учун яратилган имкониятлар, хизматни ўташ, жанговор тайёргарлик, ётоқхона, ошхона ва маданий ҳордиқ учун яхши шароитларни кўрдим.

Гарнизондаги бир минг киши бир вақтда овқатлана оладиган ошхона шинам, кўркам ва озода. Илгари овқат тайёрлаш учун камида 40 та ҳарбий аскар жалб қилинган экан. Ҳозир аутсорсинг - поофесссионал компания ошпазлари билан хизмат қилади.
Аскарлар жанговор тайёргарлик машғул. Ташқарида 15 градус совуқ бўлса, ичкари казарма - ётоқхона иссиқлиги 18 градусдан юқори. Бунинг учун олдиндан тайёргарлик кўрилган, заҳиралар қилинган экан.

Ҳарбий аскар ва хизматчиларнинг кайфияти кўтаринки, иштиёқи баланд.

Ҳарбий қисм аскар ва офицерлари халқаро мусобақалар, ҳарбий ўйинларда ғолибликка даъвогарлик қилишаяпти, нуфузли ўринларни эгаллаб, миллий армиямиз салоҳиятини дунёда намоён этишаяпти.

Мустақил юртимиз сарҳадларини туну-кун мардона қўриқлаш, ташқи ва ички хавфсизлигимизни, осойишталик ва тинчликни таъминлашдек олижаноб ишларни бажараётган ҳарбийлар, қуролли кучларимизнинг барча хизматчиларига юксак эҳтиромимизни билдирамиз.

@a_xaitov
192 views03:59
Ochish/sharhlash
2023-01-15 06:19:26
“Меҳр-саховат улашиш” акцияси давом этмоқда

Шу кунларда юртимизда қишнинг қировли, аёзли кунлари барчамизни синовдан ўтказмоқда.  Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган ЙПХ ходимлари, йўлларни қор уюмларидан, музлардан тозалаётган ободонлаштириш корхонаси ишчиларининг меҳнатлари алоҳида  таҳсинга сазовордир.

O'zLiDeP ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари ҳамда партия фаоллари томонидан  айни дамда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган соҳа ходимлари ва аҳоли учун “меҳр-саховат улашиш” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида ҳашарчилар, турли соҳа хизматчилари ва аҳолига иссиқ қаҳва, чой улашилди. Жойларда партия фаолларининг ташаббуси билан “Исиниш хоналари” ташкил этилди.

Партия фаоллари ўзларининг ушбу саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай шароитда ҳам эл ташвишини ўз ташвиши деб биладиган инсонларга ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини амалда исботламоқдалар.

Бундай тадбирлар юртимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

@a_xaitov
329 views03:19
Ochish/sharhlash
2023-01-14 15:19:56 Шу йилнинг 13 январь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар таҳлили Қуролли Кучларимиз жанговар қобилиятини оширишни тақозо этаётганлиги маълум қилинди.

Шу боис миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш долзарблиги таъкидланди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Улар учун ипотека асосида кўп қаватли уйлар қуриш, ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминотини тартибга солиш, ҳарбий тиббиёт муассасалари шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сўзининг якунида барча ҳарбийларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

@a_xaitov
207 views12:19
Ochish/sharhlash