Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.05K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2023-01-20 08:33:19
O‘zLiDeP етакчиси ҳарбий хизматчилар ҳузурида

Ватан ҳимоячилари куни байрами нишонланган кунлари Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб, хизматчилар билан учрашув ўтказдим.

Учрашувдан сўнг ҳарбий қисмдаги шарт-шароитлар билан танишдим. Бу ерда хизматчилар учун аутсорсинг тизимида ишга туширилган минг кишилик ошхона, иситиш тизими билан таъминланган ётоқхона, жисмоний тайёргарлик учун замонавий спорт зали ва ўқув хонаси, маданий ҳордиқ чиқариш лари учун ҳам шароит яратилганига гувоҳ бўлдим.

Қиймати 3 миллион АҚШ долларилик корхона қандай ишлаяпти?

Шунингдек электорат билан учрашув давомида Термиз шаҳридаги Жўйжангал маҳалласида жойлашган “Glass-expo” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдим. Учрашув давомида тадбиркорни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича зарур маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 19 январдаги 3-сонидан.

@a_xaitov
160 views05:33
Ochish/sharhlash
2023-01-19 18:13:24
Аҳоли имкониятларини ишга солиш учун шароитлар ҳақидаги лавҳа.

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали маҳсулот етиштириш кўпаяпти, одамларнинг даромади ошаяпти.

Махсус репортаж | Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда
#19jan #uzbekiston24

@a_xaitov
105 views15:13
Ochish/sharhlash
2023-01-19 18:02:26 Суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг судлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Фармони билан суднинг мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини таъминлашни кучайтириш бўйича қуйидаги чоралар белгиланмоқда:

судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш;

суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш;

одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

@a_xaitov
111 views15:02
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:58:24
ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар жойларда хайрли ишларни амалга оширмоқдалар
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич Юнусобод туманидаги “Исломобод”, “Тикланиш”, “Хамкоробод” маҳаллаларида яшовчи ёлғиз қариялар, кам таъминланган эхтиёжманд оилалар холидан хабар олиб улар билан суҳбатлашди ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди. Дарҳақиқат, сўнги кунларда юртимизга совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида энергия ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилди. Давлатимиз раҳбари бу масалага чуқур тўхталиб, тезкор чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берди. Ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беришни таъкидлаб ўтди. Бу борада ЎзЛиДеПдан сайланган депутатлар жойларда хайрия ишларини амалга ошириб ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Иссиқ кайфият улашиш тадбирлари давом этмоқда.
79 views14:58
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:52:26
#ФотофактХаитовНишонФермер

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Нишонлик фермерлар билан учрашиб, “Мададжон Нури” фермер хўжалигида бўлиб, бажарилаётган дала ишлари билан танишди.

- Дала меҳнатчиси учун йилнинг тўрт фаслида ҳам иш топилади,- дейди "Мададжон Нури” фермер хўжалиги раиси Рашид Ҳамроев. – 41 гектарда деҳқончилик қилиб, ҳар йили пахта, ғалла етиштириш бўйича давлат шартномаларини ортиғи билан бажарамиз. Кенгашнинг кўрсатмасига асосан дала ишларини ўз вақтида амалга ошираяпмиз. Мисол учун, ғалла майсалари етиштирилаётган 10 гектар майдонга 500 тонна нури ташиб чиқардик.

Учрашувда масъулиятни яна бир карра ҳис этган ҳолда анамал совуқда ғалла майсаларини маҳаллий ўғит билан озиқлантириш, уларни совуқдан асрашда муҳимлигини қайд этилиб, фермерлар бор куч ва имкониятларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга сафарбар этишга келишиб олишди.

Фермерлар билан учрашувлар ва мулоқотлар давом этмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
77 views14:52
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:49:08
ТАЪЛИМ ОЛИШ ВА ИШЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛАДИ?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб депутатлар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига банклар устав капиталининг энг кам миқдорини босқичма-босқич оширишга қаратилган ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Йиғилишда, шунингдек, “Молиявий истеъмол кредитини ажратиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳамда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бўлган бошқа қонун лойиҳалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

"XXI asr" газетасининг
2023 йил 19 январдаги 3-сонида фракция йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
83 views14:49
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:45:31
ҚИЙИН ДАМЛАРДА ЭЛ-ЮРТГА ЕЛКАДОШ, КЎМАКДОШМИЗ

Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – ҳамиша халқ билан ҳамнафас бўлиш, халқимиз фаровонлиги ҳақида қайғуриш Президентимиз Шавкат Мирзиёев фаолиятининг бош мезони.

Яқинда давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши мамлакатимиз етакчиси халқни ташвишлантираётган масалалардан яхши хабардорлигини, одамлар мушкулини осон қилиш учун аниқ ва қатъий қарорлар қабул қилишини яна бир бора яққол намойиш этди.

Таъкидлаш зарур: мазкур йиғилишда берилган топшириқлар, албатта, партиямизга ҳам тааллуқлидир. Муайян қийинчиликлар юзага келганида O‘zLiDeP доимо халқимизга кўмакдош, елкадош бўляпти, давлатимиз, ҳукуматимиз саъй-ҳаракатларига, даъватларига ҳамоҳанг иш тутяпти.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 19 январдаги 3-сонида партия томонидан аномал совуқ даврида “Меҳр-саховат улашиш” акцияси доирасида амалга оширган ишлари билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
98 views14:45
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:44:21
"Янги Ўзбекистон", "Народное слово" ва "Халқ сўзи" газеталарида партия фаоллари ҳамда депутатларнинг мақола ва муносабатлари чоп этилди.

Актам ХАИТОВ
Шесть ключевых приоритетов

Одинахон ОТАХОНОВА
ЎЗБЕКИСТОН - СИНГАПУР ҲАМКОРЛИГИ солномасида янги саҳифа очилади

Гулшана ХУДОЁРОВА
МОЛИЯВИЙ ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ БЕРИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ

#uzlidep #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
92 views14:44
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:00:05 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2023 – 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

@a_xaitov
134 views14:00
Ochish/sharhlash
2023-01-19 16:46:50
Шесть ключевых приоритетов

Президент Узбекистана посетил Сингапур с государственным визитом. В его рамках состоялись мероприятия на высшем уровне — переговоры с Президентом этой страны Халимой Якуб и Премьер-министром Ли Сянь Луном.

Страны подписали восемь документов, предусматривающих дальнейшее углубление сотрудничества. В частности, приняты соглашения о сотрудничестве в области образования, транспорта, здравоохранения, в сфере подготовки кадров. Достигнуты также договоренности о торгово-экономической кооперации и взаимодействии между прокуратурами двух стран.

Мы в УзЛиДеП видим для нашего электората новые перспективы и возможности для реализации своих бизнес-идей, налаживания тесных связей с бизнес-партнерами, организации взаимной торговли и многого другого, тем более что поставленные Президентом страны задачи тесно переплетаются с предвыборной платформой партии и являются основными направлениями нашей деятельности.

Из 12 номера газеты «Народное слово» от 19 января 2023 года.

@a_xaitov
141 views13:46
Ochish/sharhlash