Get Mystery Box with random crypto!

Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувв | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона фаолияти билан танишилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/13810

Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, корхоналар, кластерлар фаолияти билан яқиндан танишяпти.

Партия раҳбари “Қарши агро кластер” қошида ташкил этилган “Ийман текстил” тикув трикотаж мажмуасида бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилди.

Айни пайтда бу ерда Қарши туманида истиқомат қилаётган 105 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Пахтадан тикилаётган кийим-кечакларимизга нафақат Россия, балки Европа ва Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида ўз харидорлари бор.

#uzlidep#Xaitov

O'zLiDeP расмий канали