2023-01-29 10:11:58
ЎзЛиДеП ва Кенгаш фаоллари билан бирга Нишон туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги сохасидаги тадбиркор деҳқонлар билан учрашдик, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитдик. Лавҳа шу ҳақида .
Нишон туманидаги “Жануб машъали” МФЙда яшовчи Алишер Тўйчиев томорқачилик фаолиятини 2010 йилда 4 сотих майдонда помидор экишдан бошлаб, биринчи йилни ўзида даромад қилган эди.
Ҳозирги кунга намунали томорқачи 30 сотих майдонда 6,5 минг “ведронар” навли булғор қалампири экиб, 10 тоннага яқин маҳсулот етиштириб, 150 миллион сўм соф фойда олмоқда.
Ишчи гуруҳимиз туман сектор раҳбарлари, партиямиз фаоллари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари билан биргаликда муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар белгилади.
Хусусан намунали тадбиркор деҳқон Алишер Тўйчиевнинг тажрибасини оммалаштириш мақсадида туманда “Иссиқхона маҳорат мактаби” ташкил этилади.
@a_xaitov
273 views07:11