Get Mystery Box with random crypto!

Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal A
Telegram kanalining logotibi a_xaitov — Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Kanal manzili: @a_xaitov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.18K
Kanalning ta’rifi

O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2023-02-03 05:22:37
СИРДАРЁ ИШСИЗЛИК ЙЎҚ ҲУДУДГА АЙЛАНЯПТИ

Жорий йилнинг 25 январь куни Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айнан Сирдарё вилоятида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партия ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур вилоятга йўл олди.

Улар Сирдарё вилоятини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакилларини мономарказларда ўқитиш, касб-ҳунар ўргатиш, томорқа ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида туманларда бўлишди.

"XXI asr" газетасининг 2023 йил 2 февралдаги 5-сонида Ишчи гуруҳнинг Сирдарё вилоятидаги фаолияти билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
128 views02:22
Ochish/sharhlash
2023-02-03 05:21:57
Давлат дастурининг бажарилиши: Ҳисобот ҳисобот учун бўлмади

https://uzlidep.uz/news-of-party/13867

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат ҳисоботи дастлаб OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида муҳокама этилди, унда келтирилган ҳар бир рақам ва таҳлиллар депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, саволларга жавоб олинди. Очиқ қолган саволлар бўйича депутатларга қўшимча маълумотлар берилди. Муҳокамаларда иқтисодиётни ривожлантиришнинг ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилган ишларга партия мақсадлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида эътибор қаратилди.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
105 views02:21
Ochish/sharhlash
2023-02-02 06:02:36 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади.

2023 йил 1 февралдан:

кредитлар аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

тадбиркорларнинг маҳаллаларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.

@a_xaitov
239 views03:02
Ochish/sharhlash
2023-02-02 06:02:27
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам расширения использования возобновляемых источников энергии и обеспечения занятости населения в Андижанской области.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
153 views03:02
Ochish/sharhlash
2023-02-02 06:00:37
Актам Хаитов Вазирлар Маҳкамасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботига муносабат билдирди.

Ўтган йилнинг бошидан ҳар бир йўналиш бўйича партия фаоллари билан ишчи гуруҳлари тузиб ҳукумат билан фаол ишладик.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлиш, инфляцияни жиловлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш бўйича қилинатёган ишлар ва жойлардаги секторлар раҳбарларининг ишларини ижобий баҳолаймиз.

Ҳукуматнинг ўтган йилги Давлат дуастури ижроси борасидаги ишларини ижобий баҳолаймиз.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
114 views03:00
Ochish/sharhlash
2023-02-02 05:59:32
Strategik vazifalar bilan mustahkamlangan do‘stlik

Prezidentimizning Qirg‘izistonga davlat tashrifi mamlakatlarimiz o‘rtasidagi aloqalarning barcha sohalarida ishonchli va ochiq muloqotni davom ettirish uchun siyosiy irodaga ega ekani va keng ko‘lamli hamkorlikni mustahkamlashga intilish kuchayganini yana bir bor namoyish qildi.

BATAFSIL

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
128 views02:59
Ochish/sharhlash
2023-02-02 05:58:17
Пахта етиштирувчилар қўллаб-қувватланади

https://uzlidep.uz/news-of-party/13859

Мазкур қарор пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликлар ҳамда уни қайта ишловчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадини кўзда тутади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
29 views02:58
Ochish/sharhlash
2023-02-02 05:57:58
Ёшлар парламенти сайлови энг чекка ҳудуддаги ёшларни ҳам қамраб олмоқда

https://uzlidep.uz/news-of-party/13863

Беруний ва Қораўзак туманларида танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари қизғин палласига кирган.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
106 views02:57
Ochish/sharhlash
2023-02-02 05:57:58
O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. (30.01.2023)

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
107 views02:57
Ochish/sharhlash
2023-02-01 10:54:10 Пахта етиштирувчилар қўллаб-қувватланади.

Бу ҳақида давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 январдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-23-сонли қарорида назарда тутилган.

Мазкур қарор пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликлар ҳамда уни қайта ишловчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадини кўзда тутади.

Президент қарори билан фермер хўжаликларига қуйидаги имкониятлар ва имтиезлар берилди:

биринчидан, фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасидаги муносабатларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашуви қатъиян таъқиқланди. Пахта етиштириш бўйича давлат буюртмаси тўлиқ бекор қилингани боис давлат раҳбари қарорида мустақил хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятига арашишга йўл қўйилмаслиги ва жавобгарлик чоралари назарда тутилган;

иккинчидан, ўзаро келишилган фьючерс шартномалари асосида ишлар ташкил этилади. Қарорда ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган. Бунда пахта хом ашёсининг харид нархлари ўзаро манфаатли келишувлар асосида шаклланиши ва шаффоф тизимнинг жорий қилиниши назарда тутилган;

учинчидан, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бўнак тўлаш маҳсулот етиштирувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга оширилади. Бунда фермерлар норозилигига сабаб бўлаетган салбий амалиетга барҳам берилади. Эндиликда моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари устамаларсиз (етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари бундан мустасно) етказиб берилади;

тўртинчидан, лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

бешинчидан, пахта майдонларини насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

олтинчидан, 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган минерал ўғитларга божхона божининг «ноль» қийматда қўлланилиши белгиланди;

еттинчидан, 2023 йил 26 январь кунига қадар фермер ҳўжаликларининг барча солиқлари бўйича ҳисобланган ва тўланмаган пенялари, истисно тариқасида ҳисобдан чиқарилди;

саккизинчидан, томчилатиб суғоришга берилган ва бериладиган кредитлар муддати беш йил этиб белгиланди.

Шунингдек, пахта хом ашёсини етиштириш ва қайта ишлаш йўналишида мутасадди давлат идораларнинг аниқ иштироки, ўрни ва вазифалари белгилаб берилди.

@a_xaitov
1.6K viewsedited  07:54
Ochish/sharhlash