Get Mystery Box with random crypto!

Жорий йилда салкам 200 мегаваттли гидро электр ишлаб чиқарувчи | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Жорий йилда салкам 200 мегаваттли гидро электр ишлаб чиқарувчи лойиҳалар ишга туширилади.

Бу ҳақида давлат раҳбари ҳузурида шу йил 19 январда бўлган тақдимотда маълум қилинган.

Сўнгги йилларда гидроэнергетика йўналишида 500 млн долларлик 27 та лойиҳа амалга оширилиб, қўшимча 260 мегаваттли қувватлар яратилгани айтилди.

Давлатимиз раҳбари гидроэнергетика салоҳиятини ишга солиш бўйича кўрсатмалар берган.

Келгусида мамлакатимизда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилгани, ҳисоб-китобларга кўра йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилиши тақдимот қилинган.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ишга солиш орқали  энергия тақчиллигини камайтиришга эришилади.

@a_xaitov