Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-02-25 08:31:50 Маҳалла суратларини жойлаганимда кўпчилик дарахтлар қани деб сўрашади. Куни кеча ҳам шундай бўлди.

Жавоб бераман: маҳалламиз янги, дала устига қурилган. Ҳар бир уй олдида битта дарахт экилган, фақат улар ҳали кичкина. Айниқса, барглари йўқ пайтда қарийб кўринмайди.

Калгари шаҳрида 7 миллион дарахт бор. Ҳар бир дарахт (шахсий худудда жойлашганларидан ташқари) харитага туширилган (https://maps.calgary.ca/TreeSchedule/). Тошкентда нечта дарахт борлиги ҳақида маълумот тополмадим.

Калгарига асос солинган пайтда шаҳарда қарийб дарахт бўлмаган, чунки бу худудда дарахт табиий ўсмайди, иқлими қуруқ. Шаҳардаги деярли барча дарахтлар одам томонидан экилган. Шунинг учун намроқ иқлимдаги шаҳарлар: Ванкувер, Торонто, Нью-Йорк, Лондон ёки Берлин билан солиштирганда Калгарида дарахтлар анча кам.

@zambarakning_oqi
3.5K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2023-02-25 07:34:07 Тесланинг батареяси қишда қалай экан, тез ўтириб қолмаяптими деб кўп сўрашяпти. Аввал ҳам жавоб бергандим, яна бир марта батафсилроқ ёритаман.

Мендаги Tesla Model Y’нинг батареяси, идеал ҳайдаганда, 531 километрга етиши керак. Реал ҳаётда 450 километрга етади бемалол.

Қишнинг қаттиқ совуғида бу кўрсаткич 300 кмгача тушади. Агар сиз қаттиқ қишда кунига 300 кмдан кўп ҳайдамоқчи бўлсангиз, унда бу машина сиз учун эмас.

Оддий “дом-работа-дом” ҳайдовчилар учун бемалол етади. Ҳар куни кечқурун токка тиқиб қўясиз, эрталаб батарея тўла бўлади, кетаверасиз. Тўлиқ зарядлаш бензинга кетадиган пулнинг 15–20 фоизига тенг бўлади, жуда арзон.

Узоққа ҳайдаш Ўзбекистонда муаммо, чунки йўл-йўлакай тез қувватловчи станциялар йўқ. Альбертада бундай қувватлаш станциялари ҳар 100—200 километрга, трассалар бўйига ўрнатилган. Будан станцияларда батареяни тахминан 20 дақиқаларда тўлдириб олиб, саёҳатингизни давом эттираверасиз.

~~~

Тесланинг қишда плюсларидан бири иситиш тизимининг жуда тез ишлашидир. -20 даражада ички ёнув двигатели қизиб, иситишни бошлагунигача камида 20 дақиқа керак. Теслада эса 5 дақиқада машинанинг ичи иссиққина бўлади.

Бундан ташқари, қорни эритиш имконияти ҳам бор. Телефонингизга ўрнатилган Tesla дастурида Defrost тугмасини босасиз, печка 100 фоизга ишлаб, машина устидаги қорларни эритиб ташлайди. Қулай.

Совуқ кунларда бозор қилишга борсангиз, машинадан тушишдан аввал Keep тугмасини босиб қўясиз. Чиққунингизга қадар печка ишлаб, машинани иссиқ ушлаб туради.

~~~

Мана шунақа гаплар. Қишда батарея қанчага етиши мавзусини ёпсак ҳам бўлар.

@zambarakning_oqi
4.4K viewsedited  04:34
Ochish/sharhlash
2023-02-25 06:51:47
Калгари атрофидаги тепаликларни айландим. Ҳарорат -25 даража.

@zambarakning_oqi
4.4K views03:51
Ochish/sharhlash
2023-02-24 19:17:27
Украинага қарши путлер россияси бошлаган урушга 1 йил тўлди. Россия тезроқ ютқазишини, Украина ўз худудий яхлитлигини тиклашига тилакдошман. Украин халқига сабр тилайман.

Юқорида “Медуза” нашри томонидан тайёрланган уруш хронологияси ҳақидаги видеони улашдим. Видео рус тилида.

Слава Україні!

@zambarakning_oqi
3.4K views16:17
Ochish/sharhlash
2023-02-24 18:57:58
Ваҳима қилманглар, эртадан баҳор экан!

@zambarakning_oqi
3.8K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-02-24 18:01:49
Айни дам (24 февпаль тонги)да Калгарида -33 даража, -41 даражадек ҳис қилиняпти. Зато қуёшли!

Ничо, болалар мактабга кетишди, катталар ишга. Ҳаёт доимгидек давом этмоқда.

Россиянинг Сибирида ҳам шу-ку, бунақа совуқларни бир тийинга олишмайди, марожни еб юришади.

@zambarakning_oqi
4.3K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2023-02-24 08:43:16
Совуққина. Тағинам газ, светдан муаммо йўқ, уйлар иссиқ, Худога шукр.

@zambarakning_oqi
5.5K viewsedited  05:43
Ochish/sharhlash
2023-02-23 05:00:09
Ҳаммаёқ аномал бўп ётибди!

@zambarakning_oqi
4.8K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-02-22 18:09:02
Икки суткадан ортиқ пайт давомида ёққан қор. Ҳарорат -22. Калгари, 22 февраль 2023.

@zambarakning_oqi
3.9K views15:09
Ochish/sharhlash
2023-02-21 19:43:18
Кичкинам Абдумалик (6 ёш) ютубда видео кўраётган пайти ухлаш ёки кетиш керак бўлса, “видеонинг номи нима, расмга олинг, эртага кўраман давомини” деб қон қиларди. Эртаси куни суратга қараб, ўша видеони топиб берардим.

Энди коттаканинг ўзлари видеолар номини бир варақ қоғозга ёзиб боряптилар (суратда). Керак бўлганда ўзлари ютубдан қидириб топиб, кўряптилар.

Китоб ўқишниям яхши кўрадилар. Ҳар куни ўзи ўқийди, деярли ёрдам сўрамайди. Бу ерда бўғинлаб эмас, балки сўзларни визуал ёдлаб ўқишади, шунисига қойил қоламан.

Математикадан кўпайтиришни ўрганяпти акаларидан. 3×5, 7×4 каби мисолларни калласида ҳисоблаб ташлаяпти. Акаларидан кам нарса билишини тан олмайди, шунинг учун уларга етиб олишга роса чиранади

Фақат шу тажанглиги ва қайсарлиги бўлмаса, тилло бола

@zambarakning_oqi
5.7K views16:43
Ochish/sharhlash