Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи З
Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.61K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-03-18 07:34:57
Антибиотик сотиб олиш машаққатлари ҳақида.

Сешанба куни эрталабдан ҳолим бўлмади. Тушдан кейин иситмам 37,5 чиқди, лохас бўлдим. Тунда ҳароратим 39га кўтарилди ва томоғим қаттиқ оғрий бошлади. Шамоллаш ёки гриппнинг аломатлари (тумов, аксириш, мушаклар оғриғи) кузатилмади. Билдимки, ангина бўлганман.

Эртаси куни 400 мг ибупрофенни уриб, иситмани тушириб, антибиотик олиш йўлларини қидирдим, чунки Канадада антибиотикларни рецептсиз олиш мумкин эмас. Маҳалламиздаги дорихонага телефон қилсам, антибиотик олиш учун стрептококка “мазок” топширилиши керак экан. Фақат унақа анализ оладиган аппарати йўқмиш. Яна бошқа аптекадаям шу аҳвол.

Ўз оилавий докторимга телефон қилсам, кейинги ҳафтагача бандмиш. Қўшни маҳалладаги клиникада бўшроқ доктор бор экан, ўшанга ёзилмоқчи бўлдим. Ëзилиш учун ковидга экспресс-тест топшириш кераклигини айтишди регистратурада. Хайрият, уйда тестдан бор эди, топширдим. 15 дақиқада жавоби чиқди — манфий, ковид йўқ. Клиникага қайта телефон қилдим, соат кундузи 2га ёзиб қўйишди.

Соат 2да мени ёши 60ларга борган, бўйи пастгина доктор кутиб олди. Ҳамма симптомларни сўради, оғзимни очиб, “ааааа” қилдирди ва “бактериал фарингит” диагнозини қўйди. Диагноз қўйишдан аввал: “бактериал касалликка ўхшаяпти. Аммо аниқ билиш учун мазок олиш керак, унинг жавоби бир неча кунда чиқади” деди. Мен мазоксиз антибиотик ёзиб бераверишини сўрадим.

Шунча сарсонгарчиликдан сўнг пенициллин таблеткаларини ёзиб берибди. Эрталаб-кечқурун 2та таблеткадан ўн кун ичарканман. Укол-пукол, цефтриаксон ёки цефазолин каби “катта боллар” дориларидан ёзиб бермайдими? Жа бўлмаса “қизитадиган” капельницаям ёзмапти.

Ишқилиб, чоршанба кунидан ичишни бошладим, мана шанба куни оёққа турдим. Бўларкану оддий пенициллиндаям тузалса, кучли антибиотикни томирдан олмаса ҳам. Ғалати…

Суратда: рецепга олинадиган дорилар мана шундай идишларга солиб берилади. Идишда бемор исми ва дорини қабул қилиш қоидалари ёзилади. Ва дорининг доктор белгилаган қиймати солинган бўлади. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас.

@zambarakning_oqi
2.7K viewsedited  04:34
Ochish/sharhlash
2023-03-14 20:29:16 Боя кофе қила туриб каллага бир фикр кеп қолди.

Ëшгина, соппа-соғ йигит ўз оёғи билан докторга бориб, қайтиб чиқмади. Қарийб 20 нафар норасида дорининг ортидан ўлиб кетди.

Мен отаман, уч нафар фарзандим бор. Мана шундай бевақт ўлимлар ҳақида эшитсам, биринчи навбатда ўзимни уларнинг ота-онаси ўрнига қўйиб кўраман.

Агар менинг ёш фарзандим ҳам шунақа бевақт ўлиб кетса қандай аҳволга тушаркинман? Жинни бўлиб қолсам керак. Ҳатто бу ҳақда ўйласам, юрагим орқага тортиб кетади.

Биринчи навбатда, бевақт вафот этганларнинг ота-оналарига метиндек сабр тилайман.

~~~

Қизиғи шуки, бу ота-оналарга таскин берадиган ҳеч нарса бўлмади. Дорини опкирганлар, сотганлар, унга рухсат берганлар қамоққа тиқилмади. На ҳукумат, на вазир истеъфога чиқмади. Ҳеч қандай жавобгарлик бўлгани йўқ, майда пешкаларни ҳисобга олмаса.

(Сардобадаям, метро қурилишидаки фалокатда ҳам фақат майда-чуйдалар жавобгарликка тортилганди.)

Фарҳод вайнер ўлими билан боғлиқ ҳам ҳеч нарса бўлгани йўқ. Тўғри, ҳали тергов кетяпти дерсиз. Лекин чириган ғарбда, тергов бўлишидан аввал ҳам масъул шахслар истеъфо беради, чунки жамият шуни талаб қилади.

Бизда эса, афсуски, жамият бу фалокатларни унутди. Ҳар куни фалокат бўлганидан кейин унутадиям-да. Ҳеч нарса ўзгармай, ҳеч нарса бўлмагандек ҳаёт давом этмоқда. Хулосалар чиқарилмади, бундай ходисалар қайтарилмаслиги учун ҳаракатлар кўринмаяпти.

Адашаётган бўлай.

@zambarakning_oqi
3.6K views17:29
Ochish/sharhlash
2023-03-12 18:12:00
Баҳор















@zambarakning_oqi
3.6K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-03-08 18:34:27
Геосиёсат (http://t.me/GeoPolitico) — ушбу канал геосиёсий майдонда юз бераётган воқеаларни мувозанатда туриб холис ёритади. Мақолалар, тарихий ва статистик маълумотларни ҳам топишингиз мумкин. Асосийси канал рекламаларда йироқ.

Яхшигина сиёсий билимга эга бўлиш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий каналниниг ўзи етарли)

Уланиш:
@GeoPolitico

Ҳамкорлик асосида
2.7K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2023-03-08 06:46:18 Бугун муштипар ва ожизалар, “слабий пол” байрами эмас.

Бугун биз нафақат қоғозда, балки амалда аёллар ҳуқуқлари тенг таъминланган жамият қуришда бирлашишимиз керак. Жамият, қайноналар, эрлар босими остида ўзини ўлдиришга мажбур бўлаётган аёлларни хотирлашимиз ва бундай мудҳиш ходисалар қайтарилмаслиги учун курашишимиз керак.

Биринчи қадам — қизларимизга таълим бериш ва олган таълимидан тўлақонли фойдаланиши учун шароит яратиш. Ўғилларимизни аёлларни ҳурмат қиладиган, оила ва жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканини англаб етадиган қилиб тарбиялаш.

Орзудаги Ўзбекистонга етишимиз учун аёлларимиз кучли бўлиши керак. Биз эркаклар, ўз ўрнида, уларнинг эзгу ниятларида елкадош бўлишимиз шарт.

Байрамингиз билан, азиз аёллар!

@zambarakning_oqi
5.7K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-03-06 08:08:25
Инстаграмимгаям обуна бўлиб қўйсангизлар зарар қилмайди — https://www.instagram.com/p/Cpa9BsaAoLe/

@zambarakning_oqi
3.6K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-03-04 06:19:20
Теслани қувватлаш, ҳайдаш статистикаси (телеметрия)ни битта жойга жамлаган дастур ҳақида сўзлаб бераман. Билишимча, ҳеч қайси автомобиль бунақа сифатли статистика тақдим қилмайди.

@zambarakning_oqi
4.1K views03:19
Ochish/sharhlash
2023-03-02 19:15:30 Канал бўйича иккита масала.

Биринчидан, иммиграция борасида саволларга жавоб беролмаяпман.

Мен Канадага 2016 йил келганман. У пайтдан бери иммиграция қонунчилиги бир неча бор ўзгарди, янгиликлардан хабарим йўқ. Бундан ташқари, ишчи, талаба ёки турист визаларига ишим тушмаган, шунинг учун улар ҳақида маълумотга эга эмасман.

Фарҳод ўзи кетвориб, ёрдам бермаяпти деманг тағин

Иккинчидан, каналда ёритилган масалалар бўйича саволлар кўп қайтарилади. Уйлар қанақа қурилади, коммунал тизим, мактаблар, университетлар ва ҳ.к. ва ҳ.к. Булар ҳақида каналда ёзганман, лекин қидириш керак.

Бир ҳафсала қилиб, рубрикатор (мундарижа) яратишим керак экан.

@zambarakning_oqi
3.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-03-01 18:21:47
1 март деганлари шу экан

@zambarakning_oqi
5.5K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-02-28 08:34:19 МАЛУБА XL деганини чиқариб, баҳонада нархларни оширвоптими ЎзАМ?

А бу XL деган жонивор Хитойда 2021 йилда сотувга чиқарилган экан. Мана қаранглар — https://gmauthority.com/blog/2021/10/updated-2022-chevy-malibu-xl-launches-in-china/ — мақоладаги суратларни ЎзАМ тарқатган суратларга таққосланглар.

Хитойда Малуба XL 25 750 доллардан бошланаркан, бизда эса энг арзони 29 577 долдрга тушяпти, ҚҚСсиз!

Яшавор, Василий!

P.S. Кейинги йил XXL чиқаришса, яна 4—5 минг устига қўйворишади осонгина.

@zambarakning_oqi
4.0K viewsedited  05:34
Ochish/sharhlash