Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-02-07 08:46:31 Сўнгги пайтларда муштарийларимиз постларимни мақтанчоқликка йўйишяпти. Шу ҳақда икки оғиз.

Биринчидан, бу менинг шахсий блогим. Баъзи каналларга ўхшаб ижтимоий-сиёсий, диний ёки таълим блоги эмас. Бу ерда мен шахсий ҳаётим, фикрларим билан ўртоқлашаман. Ва албатта ютуқларим билан мақтанаман. Тем более ошим ҳалол, бемалол кўчада ичавераман.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқларнинг ўзи мақтаниш учун чиқарилган шекилли? Фейсбук, Инстаграм, Твиттер, Тикток -- ҳамма ресторанда, қиммат машинада, қиммат кийимда, денгиз бўйида сайр қилиб юрганини кўз-кўз қилади. Кимдир пули йўқлиги, қийналгани, болалари аҳмоқ экани, ўзининг қўлидан пухам келмаслигини ёзадими, инстаграмга суратини қўядими?

Учинчидан, каналга обуна мажбурий эмас, исталган пайт чиқиб кетиш имконияти бор.

Шу кунгача мақтанишимни кўтаролмаган бўлсангиз, сизга ёмон хабарим бор

@zambarakning_oqi
4.8K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-02-06 06:12:26
Теслада бугун қарийб 100 км юрибман, заряд 90дан 65га тушди. Ташқарида +5; печка, руль ва ўриндиқ иситкичлари ёқилган.

Tesla Model Y’нинг батареяси 75 кВт/с. Қарийб 100 кмга 17 кВт/с кетибди. Яъни, батареянинг 100 фоизи 441 километрга етаркан.

Аммо батареянинг 100 фоиздан фойдаланиш тавсия этилмайди. Унинг 80 фоизидан фойдаланилса, ҳозирги шароитда 353 км юриш мумкин экан. Ëзда 400–450 юрса керак.

Келишим билан зарядкага қўйдим, роппа-роса 2 соатда батарея 90 фоизгача тўлди. Шу пайтда 21 кВт/соат қувват қўшилибди ва менга 12500 сўмга тушибди.

@zambarakning_oqi
2.6K views03:12
Ochish/sharhlash
2023-02-06 06:01:09
Бугун 2023 йил ҳисобидан биринчи марта тоққа айлангани чиқдик. Ҳаво булут бўлса-да, илиқ бўлди — +5 даража.

Суратларда Фуллертон ҳалқаси. Ўтган кузда ҳам чиққандик — https://t.me/zambarakning_oqi/3752

@zambarakning_oqi
2.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-02-05 05:57:18
Калгари, 4 февраль 2023 йил. Бугун осмон мусаффо бўлди.

@zambarakning_oqi
4.4K views02:57
Ochish/sharhlash
2023-02-04 19:33:22

(2) Гулҳаё Баратова:
“…Aссалому алайкум. Сиз мактаблардаги психологларни иши билан қизиқиб кўрганмисиз?

Бир мактабда камида 300 тадан ортиқ бола бор. Психолог штат эса 500 та болага 1 та психолог. Яна бу психологга маҳалладаги хотин-қизлар билан ишлаш ҳам қўшилган. Ҳар бир синфда камида 5 та бола психолог билан жиддий ишлашга муҳтож, бу болаларнинг узи билан иш битмайди, уларнинг ота онаси билан ҳам ишлаш лозим. Яна мактабнинг директори психологга ўзи шуғулланиши керак бўлган ишлардан ташқари ишларни ҳам юклатиб ташлайди. Сиз энди айтингчи, битта мактаб психологи қандай улгуради шунча болалар билан жиддий шуғулланишга, яна психологга алоҳида вақт ажратилмаган. Мактабларда болаларни дарс тугагандан кийин олиб қолишга ҳар куни ҳам рухсат берилмайди ота-оналар томонидан. Психологларнинг ойлиги ҳам 2.5 миллион бу ойликка эрталабдан кечгача мактабда ишлаётганлари учун ҳам раҳмат аслида. Сиз ёзишдан олдин мактабдаги психологларни ҳам муаммоси етарли эканини ҳам тарозига солиб кўринг. Штат очилган лекин етарли эмас. Натижа учун эътибор ҳам кучайиши керак. Маоши эса кулгули даражада кам. Барча сизга ўхшаб фикрлаганда эди натижа бўларди…

Мен мактабда психолог бўлиб ишлайман. Қанча қанча қизларни биламан тажавузга учраган, уларга жиддий ёрдам керак. Муслимахоннинг тақдири аянчли тугади, тўғри бундан афсусдамиз. Лекин ҳозирги кунда мактабларда вояга етмаган қизларга қанча тажовуз бўлган улар атрофдагиларга айтиша олишмайди. Уялишади. Биласизми, улар қиз бола бўлиб туғилишганига афсусланишади. Педофилларга қарши жабр кўрганларга руҳий далда беришга чақираман барчани..”

@qurbonova_a
3.9K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-02-04 06:41:27
Уйимиздан 20 дақиқалик масофада украинча махсулотлар сотадиган “Калинка” дўкони бор.

Бугун боргандим, эшигига “Путин ва урушни оқлайдиганлар, сизни бу ерда кўришни хоҳламаймиз” деб ёзиб қўйибди. Ичкарида ҳам сотувчилари ёки украин, ёки инглиз тилида сўзлашишяпти.

Дўконда консерваланган ошдан бор экан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, донаси 63 минг сўм. Бир нечта олдим ейишга.

@zambarakning_oqi
6.0K views03:41
Ochish/sharhlash
2023-02-03 20:50:36 12 ёшли қизнинг вахшийларча ўлдирган одамга ҳамма энг қаттиқ жазони тиламоқда. Бу фикрларга мен ҳам қўшиламан. Жиноятчи умрбод қамоққа тиқилиши керак.

Аммо бу реакция, бўлиб ўтган ишга жазо. Бундай ишлар яна қайтарилмаслиги учун нима қилиш керак?

Чироқлар, камералар, патруллар, ва ҳ.к. — буларнинг барчаси керак. Аммо яна бир нарсани унутмайлик — руҳий саломатлик деган нарса ҳам бор.

Бизда одам сал бошқачароқ бўлса, уни дарров тарбияга, характерга йўйишади. “Болалигида эрка қилишган”, “қаттиқ туришмаган” дейишади. Лекин шундай руҳий касалликлар ҳам борки, улар Ўзбекистонда на диагноз қилинади, на даволанади.

Ғарбда руҳий касалликлар, ташқаридан кўринмайдиган руҳий касалликларни аниқлашни йўлга қўйишган. Болалар боғча ва мактаб пайтидан ўқитувчилари томонидан мониторинг қилинади, ота-оналарига вақти-вақти билан сўровномалар юборилади. Агар шу давр мобайнида руҳий ўзгаришлар сезилса, бола дарров педиатр, невропатолог ва бошқа мутахассисларга юборилади.

Айтмоқчиманки, одам фақат тарбияси туфайли жирканч маҳлуққа айланмайди. Унинг миясида бошқа касалликлар, патологиялар ҳам бўладики, одамни мана шундай ифлос ишларга етаклайди.

Ўзбекистонда бундай жиноятлар қайтарилмаслигини таъминлаш учун тизимли иш олиб борилиши керак. Руҳий касалликларга жиддий қарашимиз керак.

Хотя… ҳалигача плаквенил тарқатаётган ССВдан ниманиям кутиш мумкин…

@zambarakning_oqi
7.1K views17:50
Ochish/sharhlash
2023-02-03 18:41:43 Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан "Hudud24" учун интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим

Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!

Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...

Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.

Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.

Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.

Видеони ўзингиз кўринг:




@shahnozxon
4.7K views15:41
Ochish/sharhlash
2023-02-02 20:34:04
Уйга қувватлаш станцияси ўрнатдим. Энди ҳар куни тунда машина батаерясини тўлдириб қўйсам бўлади.

P.S. Тўлиқ зарядда тахминан 400-450 км юради, қаттиқ совуқда шунинг ярми.

P.P.S. 10 фоиздан 90 фоизгача (61,6 кВт/с) уйда зарядлаш 36 минг сўмга тушаркан. 1 кВт/с учун 6,89 Канада центи, 584 сўм тўлайман.

@zambarakning_oqi
7.1K viewsedited  17:34
Ochish/sharhlash
2023-02-02 07:28:41 Уйда Исмоил ва Отабек касал. Аввал Исмоилдан бошланди, кейин Отабекка юқди.

Исмоилда симптомлар пайшанба куни кечқурун бошланди. Жума куни мактабга бормади. Душанба куни яхши бўлиб, мактабга чиқадиган ҳолга келди. Бу давр мобайнида иситмаси 38дан ошганда парацетамол бердик, холос.

Лекин сешанба куни симптомлар қайталади — қарасам, бола компьютерда эмас, диванда ётибди ўраниб. “Компьютерда эмасми, значит чўта нето” дедим-да, иситмасини ўлчадим.

Бундан ташқари, симптомларга томоқ оғриғи қўшилди. Хулоса қилдимки, вирусли касаллик бактериал касалликка айланди ва энди антибиотик ичиш керак.

Бугун ойиси Исмоилни докторга оборди. Докторга бир кун аввал ёзилдик.

Доктор ҳам кўриб, томоғида яллиғланиш борлигини айтибди ва “бакпосев” олибди. Унинг жавоби икки кундан кейин чиқаркан. Лекин шифокор касаллик бактериал экани 99 фоиз бўлгани учун дарров антибиотик — азитромицин ёзиб берибди, 5 кун ичиши керак экан.

Дарров маҳалладаги аптекага чиқиб олдик. Нархи қарийб 480 минг сўм экан, лекин ишхонам томонидан тақдим этилган суғурта бўлгани учун бир сўм ҳам тўламадик, дори бепул бўлди.

Бугундан муолажани бошладик. Бир—икки кунда тузалиб қолишига умид қиляпмиз.

Шу муддат давомида фақат парацетамол бердик. Терафлю, Инсти деган дорилар йўқ бизда. Йўталгаям дори бермади, чунки унинг сабаби (стрептококк) билан курашиш керак, симптом билан эмас, деди доктор.

Томоқ чайиш, “қиздирадиган” капельница деган нарсалар ҳам йўқ. Пулга ҳам қилдиролмайсиз, таги йўқ.

Антибиотик ҳам фақат доктор рецепти ёрдамида. Доктор доим қанчадир доза ёзиб беради, фармацевт ҳам дорини фақат доктор белгилаган миқдорда беради.

Аввал ҳам ёзгандим: “уч кун қоидаси” бор бизда. Уч кунда тузалмаса, кейин докторга учраймиз. Бу сафар худди шундай бўлди.

@zambarakning_oqi
7.7K views04:28
Ochish/sharhlash