Get Mystery Box with random crypto!

Кичкинам Абдумалик (6 ёш) ютубда видео кўраётган пайти ухлаш ё | Замбаракнинг ўқи

Кичкинам Абдумалик (6 ёш) ютубда видео кўраётган пайти ухлаш ёки кетиш керак бўлса, “видеонинг номи нима, расмга олинг, эртага кўраман давомини” деб қон қиларди. Эртаси куни суратга қараб, ўша видеони топиб берардим.

Энди коттаканинг ўзлари видеолар номини бир варақ қоғозга ёзиб боряптилар (суратда). Керак бўлганда ўзлари ютубдан қидириб топиб, кўряптилар.

Китоб ўқишниям яхши кўрадилар. Ҳар куни ўзи ўқийди, деярли ёрдам сўрамайди. Бу ерда бўғинлаб эмас, балки сўзларни визуал ёдлаб ўқишади, шунисига қойил қоламан.

Математикадан кўпайтиришни ўрганяпти акаларидан. 3×5, 7×4 каби мисолларни калласида ҳисоблаб ташлаяпти. Акаларидан кам нарса билишини тан олмайди, шунинг учун уларга етиб олишга роса чиранади

Фақат шу тажанглиги ва қайсарлиги бўлмаса, тилло бола

@zambarakning_oqi