Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи З
Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.61K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-02-17 19:51:08
Корпоратив имейлимга ҳар куни ўнлаб хат келади, уларнинг аксарияти менга у-бу хизмат сотиш илинжида бўлади. Мактублар муаллифлари эътиборни ўзларига қаратиш учун турли усуллардан фойдаланишади.

Мана бугун биттаси менга тўлиқ ўзбек тилида хат ёзибди (суратда). У хатида менинг Твиттеримда ўзбекча ёзишимни кўриб, Google Translate’дан фойдаланган ҳолда менга ўзбек тилида ёзибди.

Менга ёқди бу ҳаракат.

@zambarakning_oqi
3.5K views16:51
Ochish/sharhlash
2023-02-17 08:39:10 Ўзбекистонда қуёш панеллари васвасаси бошланган кўринади. Бир триллиардта дарахт, бир сиксилёнта программист лойиҳалари каби буям давай-давай қилиниб, охири ҳеч нарса билан якунланмай қолмаса бас. Умид қиламиз, лекин умид ўлиб бўлган.

Анаққиса, Канадада қуёш панеллари ўрнатиш жараёни, давлат берадиган субсидия ва кредитлар, ҳисоб-китоблари ҳақида ёзгандим ўтган йили, мана — https://t.me/zambarakning_oqi/3867

Биз тунов куни 15% предоплатасини қилдик. Кечагина ўрнатувчи компания электр тармоқлари компаниясига техник шартларни тасдиқлатиш учун юборди. Улар тасдиқлаганидан сўнг, тахминан март охири—апрель бошларига ўрнатиб кетишаркан.

@zambarakning_oqi
3.6K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2023-02-15 20:06:48 Россиялик таниқли блогер Илья Варламов Ўзбекистонга келиб, декабрь ва январда юз берган энергетик коллапс ҳақида видео қилибди, кўринглар —



Иложсизликдан йиғлаётган оналарни кўриб менинг ҳам хўрлигим келди, тўғриси. Аҳолининг элементар эҳтиёжларини қондира олмаган давлат…

P.S. Варламов урушга қарши, z-фашист эмас.

@zambarakning_oqi
4.3K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-02-12 21:13:31
“Беринг, токи ҳеч ким (ортга) қайтариб юборилмасин” деганда “Ҳайрия қилинг, токи пули ва имконияти йўқлар ҳам ушбу мажмуадан фойдалансин” тушунилади.

Бу спорт мажмуаси 130 млн Канада (қарийб 100 млн АҚШ) долларига қурилган (1-сурат). Ундан фойдаланиш пуллик. Аммо кам таъминланган оилалар учун 95 фоизлик чегирма берилади. Шунда бир ойлик абонемент тахминан 5 долларга тушади.

Бундай чегирмалар ва акциялар ҳомийлар томонидан молиялаштирилади. Мажмуа ичида 1000 доллар ва ундан кўп пул ҳайрия қилганлар рўйхати мавжуд (2-сурат).

@zambarakning_oqi
1.7K views18:13
Ochish/sharhlash
2023-02-12 20:15:39
Калгаридаги спорт мажмуаси эшигига (суратда) “Беринг, токи ҳеч ким (ортга) қайтариб юборилмасин” деб ёзиб қўйишибди.

Фикрингизча, бу билан нима дейишмоқчи? Тўғри жавобни ҳалироқ айтаман.

@zambarakning_oqi
2.9K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-02-12 08:34:28
Тесла кўнгилочар тизими ҳақида.

@zambarakning_oqi
5.1K views05:34
Ochish/sharhlash
2023-02-11 07:49:08
Канадада кузда ва қишда кузатилган респиратор касалликлар (шамоллаш, грипп, ковид) эпидемияси ортидан болалар парацетамоли ва ибупрофени тақчиллиги кузатилди. Бунинг ортидан мамлакат ҳукумати АҚШ учун ишлаб чиқарилган дориларни импорт қилишга руҳсат берди.

Бугун маҳалладаги дорихонага чиқсам, прилавкада АҚШ учун чиқарилган дорилар турибди. У дориларда французча ёзувлари йўқ экан, ҳолбуки бу қонун билан белгилаб қўйилган — мамлакатда сотилаётган барча маҳсулотлар икки тилда бўлиши шарт.

Шунинг учун дориларнинг француз тилидаги йўриқномаси пештахтага алоҳида ёпиштириб қўйилипти (2-сурат), шундоқ биттасини йиртиб оласиз.

Альбертада инглиз тилини билмай, фақат француз тилини биладиганлар бўлмаса керак. Лекин, қонуннинг ҳарфига бўйсуниб, французча йўриқнома ҳам тайёрлашибди.

@zambarakning_oqi
3.7K views04:49
Ochish/sharhlash
2023-02-11 07:43:40 Ҳамма кетиб қолаверса, Ўзбекистонни ким ривожлантиради, деган эътирозлар бўляпти.

Менимча, имкони бўлгандаям кетмасдан, ватан учун курашганлар ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий жонкуярлардир. Лекин, менинг фикримча, Ўзбекистон бизнинг давримизда ҳам, фарзандларимиз даврида ҳам нафақат риволанган Ғарб, балки Европанинг энг камбағал давлатларига ҳам ета олмайди. Қозоғистонга етиб олса катта гап.

Шундай экан, ҳаётни курашиб ўтказиш керакми? Ëки имкониятдан фойдаланиб, катта муаммолар аллақачон ҳал қилинган жамиятда ҳотиржам(роқ) яшашми?

Танлов сизники. Қолганларни ҳам, кетганларни ҳам танқид қилиш тўғри эмас.

@zambarakning_oqi
4.2K views04:43
Ochish/sharhlash
2023-02-10 20:09:16 Келинглар…

Келинглар, Ғарбда бирга чириймиз.

Келинглар, ота-онани, яқинларимизни, чойхоналаримизни соғиниб яшаймиз.

Келинглар, фарзандларимизни бир ўзимиз қандай тарбия қилишни билмай, иккиланиб, шубҳаланиб, довдираб яшаймиз.

Келинглар, ипотека, машина, телефон, болаларга брекет олиб, бўйнимизгача қарзга ботиб яшаймиз.

Келинглар, уйда совуқ емай, чироқ қачон келаркин деб ҳайрон бўлмай, иссиққинада яшаймиз.

Келинглар, болам кўчадан қандай ўтволаркин деб ҳавотирланмай яшаймиз.

Келинглар, боламни яхши мактабга опкириш учун нима қилсам экан, ўқитувчисига нима совға берсам экан деб ўйланмасдан яшаймиз.

Келинглар, фарзандимиз касал бўлганда, яхши дўхтир қидирмай, дори ичганида ўлиб қолмасмикин деб ҳавотирланмай яшаймиз.

Келинглар, эркин сайловда қатнашиб, сиёсатчиларни тайинлаш имкониятидан фойдаланиб яшаймиз.

Келинглар.

@zambarakning_oqi
6.2K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-02-10 18:22:02
Ўтган йили уйнинг “ақлли” жихозларини планшет орқали бошқариш ҳақида ёзгандим — https://t.me/zambarakning_oqi/3091

Кеча бу таблога Теслани бошқариш имкониятини ҳам қўшдим. Энди уйдаги планшет орқали машина салонинидаги ҳароратни кўришим, қиздириб ёки совутиб қўйишим мумкин. Машинани қулфлашим ё очишим, ойналарини ёпишим ё очишим мумкин. Бундан ташқари батарея қувватини, зарядлаш жараёнини ҳам назорат қилишим мумкин.

Тесла ўз ҳақидаги маълумотни API орқали очиқлаган экан. Планшетдаги бошқарув ҳам ана шу API орқали ишлайди.

Қулай.

@zambarakning_oqi
5.7K views15:22
Ochish/sharhlash