Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-12 17:44:44
Суратда: Матбуот анжумани давомида врачлар ва ҳамширалар шароитини яхшилашга ваъда бераётган консерватив партия раиси, бош вазир Даниэла Смитга анжуманда иштирок этаётган доктор ўрта бармоғини кўрсатмоқда. Бош вазир раислик қилаётган партия тизимли равишда докторлар ишига аралашиб, улар ойлигини пасайтирган.

@zambarakning_oqi
5.7K viewsedited  14:44
Ochish/sharhlash
2023-04-12 06:42:53
Альбертада май ойи сўнгида провинциал сайлов бўлиб ўтиши ҳақида ёзгандим. Ҳозир иккала рақиб партия: Янги Демократлар ва Консерваторлар деярли бир хил кетишяпти, иккаласида ҳам ютишга имкон бор.

Мен марказ-сўлчи НДП (Янги Демократик Партия)ни қўллаб-қувватлайман ва кеча кўнгилли сифатида фаолиятимни бошладим. Ўз сайлов округим (Calgary-Shaw)даги депутатликка номзодни топиб, у билан Твиттер орқали боғландим.

Кандидат Дэвид Клотье бизга қўшни маҳаллада истиқомат қиларкан. Ëшлари 30лардан сал ўтган, мактаб ўқитувчиси экан. Кеча у билан бирга сайлов округига кирувчи маҳаллаларни айланиб, эшик қоқдик.

Эшигини очганларга партия ва унинг платформаси ҳақида маълумот бердик, кандидат телефон рақами туширилган флаерлар тутқаздик. Гаплашган одамларнинг аксарияти НДПга овоз беришини айтди. Баъзилар ҳали қарорга келмаганини, партия платформасини ўрганиб чиқишини айтишди. Бир неча киши биз билан гаплашишни ҳам истамади, бошқа партияга овоз беришини айтишди.

Ҳар бир мулоқот махсус дастурга киритиб борилди. Сайловчи қайси партияга овоз беришини айган бўлса, у ҳам тизимга киритилди. Баъзи сайловчилар партия рекламасини ҳовлиси олдига ўрнатилишига қарши бўлмади, улар ҳам дастурга киритилди.

Шанба куни яна шундай волонтёрлар тадбири бўларкан. Унда мен ва Умида иккаламиз флаер тарқатадиган бўлдик.

Демократик сайлов дегани ғалати бўларкан, ким ютишини олдиндан билиб бўлмас экан…

Суратда: депутатликка номзод Дэвид Клотье (ўнгда) ва кўнгиллилар.

@zambarakning_oqi
3.9K viewsedited  03:42
Ochish/sharhlash
2023-04-10 05:35:33
Бугун анча “продуктивний” кун бўлди:

— Люстра осдим (1-сурат)
— Қурилиш дўконидан махсус арава ижарага олиб, эски идиш ювиш машинасини подволга оптушиб қўйдим (2-сурат)
— Кечки овқатга стейк пиширдим (3-видео, рўзадорлар кўрмасин)
— Ҳарорат дахшат бўлди (4-сурат)

@zambarakning_oqi
512 views02:35
Ochish/sharhlash
2023-04-09 06:25:48
Бугун енгил курткада шаҳар айландик. Калит сўз — енгил курткада. Бугун ҳарорат +14, кеча +17 бўлди. Қор қарийб эриб кетди. Лекин ҳали дарахтлар уйқуда, ҳаммаёқ жигарранг.

@zambarakning_oqi
3.5K views03:25
Ochish/sharhlash
2023-04-08 19:57:54 Activist деган блоггер 15 суткага қамалибди. Йогуртни ҳалол эмас деб чиқарган видеоси учун эмиш.

Биласизми, нега Ўзбекистонда сал нарсага 15 суткага тиқворишади? Видео учун ҳам, пост учун ҳам, ҳайкал олдида суратга тушгани учун ҳам? Қўрқитиш учун-да. Духига ўтқизиш учун.

Нормал давлатларда ҳокимият ҳар нарсага бурнини суқавермайди. Масалан, йогуртни ҳалолмас деб чиқса, ўша йогурт ишлаб чиқарувчи блоггерни судга беради. Суд ишни ўрганиб, жарима белгилаши мумкин. Аммо ҳеч қачон, ҳеч қачон бундай ишларда қамоқ жазоси қўлланилмайди.

Ëки яна “суҳбат учун” опкириб кетиш ҳам мумкин. Бир кун одамдан дарак бўлмайди, телефониниям олиб қўйишади, уйига ҳам хабар беришмайди. Уйдагилари юрагини ҳовучлаб, нима қилишини билмай, инфаркт бўлай деб ўтиради.

Одамга ўхшаб, тергов бўлса, олдиндан чақириб, уйдагиларига айтиб қўйишга имконият бериб, тергов давомида вақти-вақти билан яқинларига хабар бериб туришга имконият яратишсаям бўларди. Лекин унда мақсад — қўрқитиш — амалга ошмай қолади-да.

Эээҳ (с)

@zambarakning_oqi
5.9K views16:57
Ochish/sharhlash
2023-04-08 19:07:59
“Temir Xotin” filmidan parcha…

1990 yilda olingan.

Filmda Qo’chqor aka rolini ijro etgan Murod Rajabov olamdan o’tibdilar.

Joylari jannatda bo’lsin.

-

Сегодня нас покинул замечательный актер… Мурод Раджабов.

Он запомнится нам благодаря прекрасным ролям во множестве фильмов.

@trolluz
4.1K views16:07
Ochish/sharhlash
2023-04-05 18:32:28
Булар қизиғ-ей.

Ўтган йили қўшни провинциядаги The Tyee нашри учун сурат олиб бериб, эвазига 250 Канада доллари ишлаб олгандим. Суратларим нашрда чиққанди (https://thetyee.ca/News/2022/11/17/Breath-New-Life-Gentrification-Latest-Casualty/).

Куни кеча The Tyee муҳаррирларидан бири менга ёзиб қолди. “Сенинг суратингдан яна бир марта фойдаланмоқчимиз. Эвазига 75 доллар берамиз. Розимисан?”

“Канешна, бирад” деб жавоб бердим. “Сўрамасдан ишлатаверсанг ҳам бўлаверарди”, деб қўйдим ичимда

Тўғрисини айтсам, суратларимга пул тўлашганидан кейин муаллифлик ҳуқуқи нашрга ўтади, суратлардан истаганча фойдаланаверишади деб ўйлагандим. Хато қилган эканман, яна пул ишлаволдим.

P.S. Қайта фойдаланилган суратимни юқорига жойладим.

@zambarakning_oqi
2.1K views15:32
Ochish/sharhlash
2023-04-03 20:58:45 Resilient cities — чидамли шаҳарлар ҳақида.

Куни кеча Тошкентда аномал ёмғир ёғиб, аномал сув босибди. Ундан авваллари аномал шамоллар томларни учириб юборганди. Аномал иссиқ светофорларни эритворганди. Аномал совуқ трубалар ичидаги газларни музлатиб юборди.

Аномал деса кўнгил айнийдиган бўлиб қолди. Аммо иқлим ўзгариши ортидан об-ҳавода аномал ўзгаришлар бўлишини олимлар неча йилдан бери айтиб келишяпти. Масалан, Канаданинг шарқида “100 йилда бир марта” бўладиган тошқин 10 йилда икки марта қайтарилди.

Иқлим ўзгариши кундалик ҳаётимизга таъсирини сезмаслик мумкин эмас. Ундан қочиб, қутулиб бўлмайди. Шундай экан, шаҳарларни аномал об-ҳавога мослаштириш долзарб масалага айланмоқда. Яъни, шаҳарларни об-ҳавонинг барча инжиқликларига “чидамли” (resilient) қилиш Шимолий Америка шаҳарларида устувор масалага айланди.

Масалан, Калгарида 2013 йили сув тошқини бўлган. Шаҳарга жуда катта зарар етказилган. Бундай сув тошқинини олдини олиш учун шаҳарга кириб келадиган дарё устига янги тўғон қурилмоқда. Сув кўпайиб кетганда тўғон ёпилиб, сув тошқини олди олинади.

АҚШнинг жанубий штатларида ҳароратнинг кўтарилиши натижасида кўпроқ дарахт экиш режалаштирилмоқда. Калифорнияда ўтказилган тадқиқотларга кўра, асфальтни оқ рангга бўяш атрофдаги ҳароратни 1 даражага туширар эмиш.

Ўзбекистон шаҳарлари ҳам ҳозир аномал деб келинаётган об-ҳаво нормага, оддий ҳолатга айланишини тушуниб, иш юритиши керак. Энди бундай ёмғир, совуқ ёки иссиқ аномал эмас, одатий ҳол бўлади.

Лекин, минг афсуски, ишлар тескари кетяпти. Дарахт экиш ўрнига кесиляпти. Дарахт экиш ҳам кампаниявозликка айлантирилди. Мана бир неча йилдан бери Тошкентдаги ариқларга сон кирмайди. 4 миллионлик шаҳарда дренаж тизими йўқ ҳисоб. Бош планни-ку гапирмадим.

Зато мана ҳукумат учун янги шаҳар қуриларкан. Янги шаҳарда ўзларига яхши дренаж тизими қуришар, а?

@zambarakning_oqi
4.0K views17:58
Ochish/sharhlash
2023-04-01 20:43:55 Янгиликларни ўқиб, жуда дилим хира бўлди. Одамзот ҳам шунақа жирканч бўладими?

Болакайларни ҳимоя қила олмаган давлатчи? Унақа давлатнинг нима кераги бор?

Энг ачинарлиси шуки, буям нари борса бир ҳафтада унутилади. Ўрнига янги муаммо, янги шов-шув чиқади.

Жа бўлмай кетса растаможка очворилади, тонировка текин қилинади, бўлди. Буёғи бахтли бўпкетамиз.

Минг афсус.

@zambarakning_oqi
1.8K views17:43
Ochish/sharhlash
2023-04-01 07:02:23
Proposed Development — Таклиф қилинаётган қурилиш.

Хотин ака пишириқ бизнесини кенгайтирмоқчи. Махсулотларини дўконларда сотиши учун пишириқ тайёрланадиган ошхона қатор талабларга жавоб бериши ва лицензияланган бўлиши шарт. Ўз уйингиз ошхонасида бизнес қилишга рухсат берилмайди.

Шунинг учун уйимиз подвалига тижорий ошхона қуришга қарор қилдик. Бундай қурилиш учун икки ташкилотдан: Альберта соғлиқни сақлаш хизмати (санитария талаблари) ва Калгари ҳокимияти (қурилиш стандартлари)дан рухсат олиш керак.

Умида ҳар иккаласига ҳужжатларини топширди. Ҳокимиятдан рухсат олиш жараёнида қўшнилар фикри ўрганиларкан. Аммо рухсат олмоқчи бўлган одам қўшниларидан ўзи сўрамас экан. Балки, ҳокимиятнинг ўзи қўшнилар фикрларини тўпларкан.

Бугун қарасам, олд ҳовлимизга ҳокимият катта штендер қўйиб кетибди (суратда). Унда бизнинг уйда нима қурилиши ҳақида маълумот берилиб, қўшнилар интернет ёки телефон орқали 7 апрелгача ўз фикрларини қолдиришлари мумкинлиги айтилган. Бу маълумот Калгари ҳокимияти сайтидаги ҳаритага ҳам туширилган.

Белгиланган муддатдан сўнг, агар эътирозлар бўлмаса, шаҳар ҳокимлиги бизга қурилиш учун рухсат беради. Асосли эътирозлар бўлса, унда уй эгаси ва эътироз муаллифи билан ечим топишга ҳаракат қилади.

@zambarakning_oqi
5.1K viewsedited  04:02
Ochish/sharhlash