Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи З
Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.61K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-02-10 06:18:36
“Меҳр кўпроқ бўлиши керак” деган шиор билан Wellt.uz оммавий молиялаштириш платформаси ишга тушди.

Wellt платформасида ёрдам сўраш ва кўрсатиш, янги лойиҳани қўллаб-қувватлаш, маблағ тўпланишини ташкиллаштириш, бизнес-ғоялар билан ўртоқлашиш, ижтимоий, ижодий, хайрия лойиҳасини амалга ошириш учун зарур суммани йиғиш мумкин. Wellt оммавий молиялаштириш платформаси – ижодкор, фаол ва бефарқ бўлмаган инсонларнинг учрашиш жойи.

Wellt.uz’га ташриф буюринг ва яхши ишлар иштирокчисига айланинг.
6.2K viewsedited  03:18
Ochish/sharhlash
2023-02-09 19:43:41 Туркиядаги зилзиладан кейин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бундай зилзилага тайёр ёки тайёр эмаслиги муҳокама қилиняпти. Бундан ташқари, мактабларда зилзилага тайёргарлик сўроқ остига олиняпти. Шу борада Калгари мактабларидаги тизим ҳақида сўзлаб бераман.

Калгарида ер қимирламайди умуман. Унақа кўп офат бўладиган жой эмас, Худога шукр. Шундай бўлса ҳам шаҳар мактаблари йилига уч марта тайёрлов “тревога”ларини ўтказадилар.

Биринчиси октябрь ойида ёнғинга қарши машғулот бўлади. Буниси аввалдан ўқитувчиларга айтилади, улар огоҳлантирилади. Аммо чинакам сирена чалинади, ўт ўчирувчилар келади, болалар кўчага опчиқилади.

Бир неча ойдан сўнг мактабга террорист ёки бошқа одамлар томонидан ҳужум (масалан, пичоқ ёки ўқотар қурол кўтариб келган) тревогаси бўлади. Бунда мактаб автоматик равишда қулфланади, полиция келади ва ҳ.к.

Баҳорда эса ёнғин тревогаси огоҳлантирилмасдан ўтказилади. Унинг қачон бўлишини ҳеч ким билмайди. Бунда ҳам болалар кўчага опчиқилади, ўт ўчирувчилар келади сиренасини ёқиб, худди чинакам ёнғин бўлгандек.

Машғулотлар ҳар йили ўтказилади. Яъни, бола 5 ёшидан (0-синф) 17 ёшигача (12-синф) ҳар йили шундай машғулотларда иштирок этади.

Бундан ташқари, ҳамма мактабларда фавқулотда чиқиш эшиклари бор ва улар алоҳида белгилар билан ажратиб қўйилган. Бошланғич мактабларнинг бари бир қаватли. Фақатгина 7- ва ундан катта синфлар бор мактаблар икки ё ундан кўп қаватли қилиб қурилади.

@zambarakning_oqi
4.9K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-02-07 08:52:46 Жаҳонда бўлаётган янгиликларга кўпам эътибор бермасликка ҳаракат қиляпман. Чунки барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмайман.

Кеча Туркияда бўлган зилзила ҳамманинг диққат марказида. Жуда аянчли ҳодиса. Ўн минглаб одам қурбон бўлган бўлса керак. Лентада зилзила видеоларини кўрсам, фақат сиқилиб, ўз ожизлигимни ҳис қиляпман.

Украинада уруш, бегуноҳлар устига ҳар куни бомба тушяпти.

Лекин мен ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Тўғри, масалан, пул эҳсон қилишим мумкин, лекин буям катта роль ўйнамайди.

Шундай экан, кучимни, эътиборимни ўзим ўзгартира оладиган масалаларга қаратишга ҳаракат қиляпман. Оила муаммолари, фарзандларим, маҳаллам, яқинларим, пул топиш, маҳаллий сиёсат билан шуғулланишни режалаштиряпман.

@zambarakning_oqi
4.8K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-07 08:46:31 Сўнгги пайтларда муштарийларимиз постларимни мақтанчоқликка йўйишяпти. Шу ҳақда икки оғиз.

Биринчидан, бу менинг шахсий блогим. Баъзи каналларга ўхшаб ижтимоий-сиёсий, диний ёки таълим блоги эмас. Бу ерда мен шахсий ҳаётим, фикрларим билан ўртоқлашаман. Ва албатта ютуқларим билан мақтанаман. Тем более ошим ҳалол, бемалол кўчада ичавераман.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқларнинг ўзи мақтаниш учун чиқарилган шекилли? Фейсбук, Инстаграм, Твиттер, Тикток -- ҳамма ресторанда, қиммат машинада, қиммат кийимда, денгиз бўйида сайр қилиб юрганини кўз-кўз қилади. Кимдир пули йўқлиги, қийналгани, болалари аҳмоқ экани, ўзининг қўлидан пухам келмаслигини ёзадими, инстаграмга суратини қўядими?

Учинчидан, каналга обуна мажбурий эмас, исталган пайт чиқиб кетиш имконияти бор.

Шу кунгача мақтанишимни кўтаролмаган бўлсангиз, сизга ёмон хабарим бор

@zambarakning_oqi
4.8K views05:46
Ochish/sharhlash
2023-02-06 06:12:26
Теслада бугун қарийб 100 км юрибман, заряд 90дан 65га тушди. Ташқарида +5; печка, руль ва ўриндиқ иситкичлари ёқилган.

Tesla Model Y’нинг батареяси 75 кВт/с. Қарийб 100 кмга 17 кВт/с кетибди. Яъни, батареянинг 100 фоизи 441 километрга етаркан.

Аммо батареянинг 100 фоиздан фойдаланиш тавсия этилмайди. Унинг 80 фоизидан фойдаланилса, ҳозирги шароитда 353 км юриш мумкин экан. Ëзда 400–450 юрса керак.

Келишим билан зарядкага қўйдим, роппа-роса 2 соатда батарея 90 фоизгача тўлди. Шу пайтда 21 кВт/соат қувват қўшилибди ва менга 12500 сўмга тушибди.

@zambarakning_oqi
2.6K views03:12
Ochish/sharhlash
2023-02-06 06:01:09
Бугун 2023 йил ҳисобидан биринчи марта тоққа айлангани чиқдик. Ҳаво булут бўлса-да, илиқ бўлди — +5 даража.

Суратларда Фуллертон ҳалқаси. Ўтган кузда ҳам чиққандик — https://t.me/zambarakning_oqi/3752

@zambarakning_oqi
2.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-02-05 05:57:18
Калгари, 4 февраль 2023 йил. Бугун осмон мусаффо бўлди.

@zambarakning_oqi
4.4K views02:57
Ochish/sharhlash
2023-02-04 19:33:22

(2) Гулҳаё Баратова:
“…Aссалому алайкум. Сиз мактаблардаги психологларни иши билан қизиқиб кўрганмисиз?

Бир мактабда камида 300 тадан ортиқ бола бор. Психолог штат эса 500 та болага 1 та психолог. Яна бу психологга маҳалладаги хотин-қизлар билан ишлаш ҳам қўшилган. Ҳар бир синфда камида 5 та бола психолог билан жиддий ишлашга муҳтож, бу болаларнинг узи билан иш битмайди, уларнинг ота онаси билан ҳам ишлаш лозим. Яна мактабнинг директори психологга ўзи шуғулланиши керак бўлган ишлардан ташқари ишларни ҳам юклатиб ташлайди. Сиз энди айтингчи, битта мактаб психологи қандай улгуради шунча болалар билан жиддий шуғулланишга, яна психологга алоҳида вақт ажратилмаган. Мактабларда болаларни дарс тугагандан кийин олиб қолишга ҳар куни ҳам рухсат берилмайди ота-оналар томонидан. Психологларнинг ойлиги ҳам 2.5 миллион бу ойликка эрталабдан кечгача мактабда ишлаётганлари учун ҳам раҳмат аслида. Сиз ёзишдан олдин мактабдаги психологларни ҳам муаммоси етарли эканини ҳам тарозига солиб кўринг. Штат очилган лекин етарли эмас. Натижа учун эътибор ҳам кучайиши керак. Маоши эса кулгули даражада кам. Барча сизга ўхшаб фикрлаганда эди натижа бўларди…

Мен мактабда психолог бўлиб ишлайман. Қанча қанча қизларни биламан тажавузга учраган, уларга жиддий ёрдам керак. Муслимахоннинг тақдири аянчли тугади, тўғри бундан афсусдамиз. Лекин ҳозирги кунда мактабларда вояга етмаган қизларга қанча тажовуз бўлган улар атрофдагиларга айтиша олишмайди. Уялишади. Биласизми, улар қиз бола бўлиб туғилишганига афсусланишади. Педофилларга қарши жабр кўрганларга руҳий далда беришга чақираман барчани..”

@qurbonova_a
3.9K views16:33
Ochish/sharhlash
2023-02-04 06:41:27
Уйимиздан 20 дақиқалик масофада украинча махсулотлар сотадиган “Калинка” дўкони бор.

Бугун боргандим, эшигига “Путин ва урушни оқлайдиганлар, сизни бу ерда кўришни хоҳламаймиз” деб ёзиб қўйибди. Ичкарида ҳам сотувчилари ёки украин, ёки инглиз тилида сўзлашишяпти.

Дўконда консерваланган ошдан бор экан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, донаси 63 минг сўм. Бир нечта олдим ейишга.

@zambarakning_oqi
6.0K views03:41
Ochish/sharhlash
2023-02-03 20:50:36 12 ёшли қизнинг вахшийларча ўлдирган одамга ҳамма энг қаттиқ жазони тиламоқда. Бу фикрларга мен ҳам қўшиламан. Жиноятчи умрбод қамоққа тиқилиши керак.

Аммо бу реакция, бўлиб ўтган ишга жазо. Бундай ишлар яна қайтарилмаслиги учун нима қилиш керак?

Чироқлар, камералар, патруллар, ва ҳ.к. — буларнинг барчаси керак. Аммо яна бир нарсани унутмайлик — руҳий саломатлик деган нарса ҳам бор.

Бизда одам сал бошқачароқ бўлса, уни дарров тарбияга, характерга йўйишади. “Болалигида эрка қилишган”, “қаттиқ туришмаган” дейишади. Лекин шундай руҳий касалликлар ҳам борки, улар Ўзбекистонда на диагноз қилинади, на даволанади.

Ғарбда руҳий касалликлар, ташқаридан кўринмайдиган руҳий касалликларни аниқлашни йўлга қўйишган. Болалар боғча ва мактаб пайтидан ўқитувчилари томонидан мониторинг қилинади, ота-оналарига вақти-вақти билан сўровномалар юборилади. Агар шу давр мобайнида руҳий ўзгаришлар сезилса, бола дарров педиатр, невропатолог ва бошқа мутахассисларга юборилади.

Айтмоқчиманки, одам фақат тарбияси туфайли жирканч маҳлуққа айланмайди. Унинг миясида бошқа касалликлар, патологиялар ҳам бўладики, одамни мана шундай ифлос ишларга етаклайди.

Ўзбекистонда бундай жиноятлар қайтарилмаслигини таъминлаш учун тизимли иш олиб борилиши керак. Руҳий касалликларга жиддий қарашимиз керак.

Хотя… ҳалигача плаквенил тарқатаётган ССВдан ниманиям кутиш мумкин…

@zambarakning_oqi
7.1K views17:50
Ochish/sharhlash