Get Mystery Box with random crypto!

Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа бир н | Замбаракнинг ўқи

Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа бир нечта мамлакатлар қироли Чарльз Учинчи куни кеча тахтга ўтирди. Бу билан у раҳбарлик қилаётган мамлакатларда нима ўзгаради?

Ҳеч нарса ўзгармайди.

Қонун жиҳатидан қирол давлат раҳбари бўлса-да, унда қонунларни ортга қайтариш ваколати бўлса-да, монарх сўнгги бир неча ўн йилда бундай ваколатидан фойдаланмаган. Чунки унинг де-факто ҳеч қандай кучи, ваколати йўқ. У “раҳбарлик” қилаётган мамлкатлар бош вазирларига буйруқ беролмайди.

Шу ва бошқа сабабларга кўра, Канадада монархияни тугатиш бўйича чақириқлар янграмоқда. Аммо, ҳуқуқшунослар фикрича, қиролни “олиб ташлаш” юридик жиҳатдан жуда мушкул (давлат тизимига сингиб кетган), аммо олиб ташланган тақдирда ҳам мамлакатга бунинг иссиқ-совуғи йўқ.

@zambarakning_oqi