Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-24 19:13:49
Калгари ҳокимияти шаҳардаги парклар ҳақида видео жойлабди, шуни сизларга ҳам улашдим. Видеога кўра шаҳарда:

1. 1000 кмдан ортиқ пиёда ва велосипедлар учун йўлаклар. Шимолий Америка шаҳарлари ичида энг узун йўлаклар тармоғи;
2. 8000 гектар худудда парк ва боғлар;
3. Футбол, америка футболи (қўлтухум), бейсбол, регби учун 991та майдон;
4. 1162та болалар майдончаси мавжуд.
5. Ўтган йили ҳокимият 7525 дона дарахт ва 100 минг уруғ эккан.

@zambarakning_oqi
6.7K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:18:58
Ҳайит куни Калгаридаги турк ресторанларидан бири одамга лиқ тўла бўлди.

@zambarakning_oqi
3.0K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-04-21 07:32:56 Ҳайит айёми барчамизга муборак бўлсин!

@zambarakning_oqi
3.3K viewsedited  04:32
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:29:04
Юқоридаги суратни Канада солиқ хизмати ўз твиттерига жойлаштирган.

Суратда чиройли, келишган, ёш қиз эмас, балки тўлароқ, терисида оқ доғлар (витилиго касаллиги аломатлари) бор аёлни кўриш мумкин.

Идеал, гўзал инсон сурати эмас, балки нуқсонли одам суратини жойлаштиришдан нима наф, дейишингиз мумкин. Бу иш инклюзивлик сиёсатининг бир бўлагидир. Яъни, солиқ хизмати “биз ҳаммага тенг хизмат кўрсатамиз”, “нуқсонларингиздан уялманг”, “нуқсонли одам ҳам бошқа одамлар билан тенг” деган “месседж”ни юбормоқчи.

Умуман олганда, Канада федерал ҳукумати, провинциал ва муниципал ҳукуматлари суратлар танлаётганда инклюзивликка эътибор қаратади. Суратларда ўранган мусулмон аёллар ҳам, бошига салла таққан ҳиндлар ҳам, оқлар ҳам, қоралар ҳам, кўзи қисиқ ёки кўзи катталар, барча жинсий ориентациялар, ва ҳ.к. ва ҳ.к. акс эттирилади.

@zambarakning_oqi
6.4K views16:29
Ochish/sharhlash
2023-04-20 06:46:46
10-синфдан бошлаб Исмоилнинг мактаби (high school) суратларда акс этган бинода жойлашаркан. Бугун шу ҳақда мактаб директори мисс Блум имейл орқали хабар берди.

Бу бинода фақат Исмоилнинг STEM мактаби эмас, балки бир нечта хусусий мактаб жойлашаркан. Ўқувчилар, исташса, битта мактабда ўқиб, бошқа мактаб дарс ва курсларида иштирок этиши ҳам мумкин бўларкан.

Бу мактаб хусусий, аммо унинг ҳаражатлари, худди давлат мактабларидек, солиқлар томонидан қопланади. Биз мактаб учун пул тўламаймиз. Бу ҳақда батафсил ёзганман — https://t.me/zambarakning_oqi/2736

~~~

Ушбу бинода ҳозир Smart Technologies номли компания жойлашган. Компания “ақлли” “доска” (smart board)лар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компанияни 2016 йили дунёдаги энг катта юқори технологияли махсулотлар ишлаб чиқарувчи Foxconn сотиб олган экан. Бош қароргоҳи Тайванда бўлган Foxconn, масалан, Apple iPhone смартфонларини ишлаб чиқаради.

@zambarakning_oqi
6.8K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:43:42 Қизиқ кузатув: жамиятда энг нуфузи йўқ қатламларнинг ўз байрами бор экан. Масалан, 8 март, ўқитувчилар куни…

@zambarakning_oqi
4.6K views17:43
Ochish/sharhlash
2023-04-18 19:44:07 «Ўқитувчиликни ташлаб бошқа даромади яхшироқ иш қилгим келаяпти.

Ойлик оласан-да, бошинг оғриб ўйлайсан, бу пулни нимага етказсам экан деб. Коммуналлар, кредит, ойлик тўланиши зарур бўлган тўловлардан ортган пулни қандай тақсимлаш ҳақида бош қотирасан.

Боланг ўсиб бораяпти, уст-боши кичрайиб қолади дарров ёки йиртилади, эскиради, нимадир егиси келади, ҳиқиллаб туради, айлангиси келади, ундан ташқари ҳар куни кундалик харажатлари учун пул бериб туриш керак. Истаганларини муҳайё қилишга имконинг етмайди.

Онангни йўқлагинг келади, нимадир обергинг, егиси келганини оғзига тутгинг келади, лекин чўнтагингдаги ҳисоб-китобли арзимаган пулингга қараб юрагинг эзилади.

Боланг оғрийди, ўзингни касаллик қийнайди йиллаб, лекин докторга боришга ўйланасан, имконинг етмайди, болаларимни олдида виждоним қийналади.

Аёлларга хос одатларни ҳам унутаяпман, чиройли кийиниш, зеб-зийнатлар ҳақида-ку орзу ҳам қилмай қўйганман, фақат борку, шу борини кийиб турай дейдиган бўлганман.

Болаларимга ҳам тинмай сабр қил, сабрли бўл дейишдан нарига ўтолмайман.

Боламни яхшироқ натижага эришсин деб хусусий мактабга ўтказгандим, афсуски тўловини тўлаш бир томонимни ўйиб олгандай бўлаяпти, сўнгги дақиқада амаллаб тўлаймиз, минг хил гапни эшитиб.

Даволаниш туфайли янаям харажатларни қисқартирдим, қарз бўлишга ҳам улгурдим.

Баъзида болам исён қилиб қолади, қачон бизни уйимиз битади, қачон меҳмон чақирамиз биз ҳам, ўртоқларим ундоқ, бундоқ деб.

У куни бир дугонам эрини (банкда ишлайди) 14 млн ойлик олади, мукофот пулларидан ташқари деди.
Мен олий тоифали ўқитувчи бўлиб, бу ойлик учун 4 ой ишлайман.

Сиз бир кун 6-7 ёшли гўдакка дарс ўтиб кўрганмисиз?
Бир болага ўргатиш, таълим-тарбия бериш қанчалар машаққатли эканлигини биласизми? Биз эса нечталаб болаларга меҳримизни, жонимизни, бор билимимизни берамиз, асабимиз, соғлигимизни сарфлаймиз.

Лекин оқибатда «Сизлар ойликни ошириш ҳақида эмас, таълим сифатини ошириш ҳақида ўйланглар» деган гап эшитамиз.

Бошқа соҳа ходимларидан қаеримиз кам? Меҳнатимиз шунақа арзимас баҳоланадими? Қандай қилиб шунча етишмовчиликлар ичида яшаётган одамдан натижа кутасиз?

Гапирсанг гап кўп, юрак оғрийди фақат.
Юқори ойлик оладиган ўқитувчилар фоизи умумий ўқитувчиларнинг қанчасини ташкил этади? Нега ҳамманинг ойлиги бирдан оширилмайди?

Билмадим, одамни ишлагиси ҳам келмайди. Кетай десанг шунча меҳнат увол бўладими, деб ачинасан, кетмай десанг ҳар куни қаердан пул топсам деб бошинг оғрийди»

Шу твитда муаллифнинг тўлган сабр косасини кўрдим. Ёзганларидан бошланғич синф ўқитувчиси, ойлиги 3,5 млн.

Бу пул бирламчи эҳтиёжларгаям етмаяпти: боласини едириб-ичириш, дори-дармон, онанинг оғзига мазали нимадир тутиш (айни рўза вақти бўлса, ифторга тансиқ нимадир оборгиси келади).

Замонавий латифа эсга тушади. Келин ўқитувчи эрига тана қилади: «Сиз мени алдаб уйлангансиз. Ойлигим 1000$ бўлади дегандингиз». Ўқитувчи эр: «Алданган фақат сен эмас, бизни ҳам алдашган».

Ишқилиб вазири чиқиб, «Сен яхшилаб дарс ўт, кейин қўшимча дарс бер, ота-она кўнглидан чиқариб, баракасини ташлаб кетади», демаса бўлди.

@dilroz_abrayeva
4.3K views16:44
Ochish/sharhlash
2023-04-17 19:43:55
Калгарида қор деярли эриб кетди. Шунинг учун, қорни соғиниб, кеча тоққа чиқиб келдим.

Prairie Mountain (Яйловтоғ)га аввал ҳам чиққанман (https://t.me/zambarakning_oqi/2916). Бу сафар ўзимни синаш учун қор бор пайтда чиқдим. Тоғнинг 2/3 қисмида ҳали қор бор экан, куни кеча “свежжи”си ёққан экан.

Қор сирпанчиқ бўлгани учун чиқишга жуда қийналдим, юрак жонивор отилиб кетай деди (ўртача пульсим 154, энг юқориси 170дан ошибди). Лекин чўққига чиққанимдан сўнг мазза қилдим.

Кўтарилиш жараёнини видеога олдим, марҳамат — https://www.instagram.com/p/CrJN2xjAgqn/

@zambarakning_oqi
1.1K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-04-16 07:36:00
Бугун қарийб 3 соат юриб, юздан ортиқ хонадонга депутатликка номзоднинг флаерларини тарқатиб чиқдим. Роса оёқлар оғрияпти энди.

Бугунги тадбирда 20 нафар кўнгилли қатнашди. Баъзилар менга ўхшаб флаер тарқатди, бошқалар эшик қоқиб, сайловчилар билан суҳбатлашди.

Суратда (чапдан): Calgary-Lougheed сайлов округидан номзод Венкат Равулапарти ва Calgary-Shaw округидан Дэвид Клотье.

Бугун қўшни округдаги номзод Венкат билан ҳам танишдим, бирпас гаплашдик. Менгаям ёрдаминг керак, сенга смс ёзаман, учрашайлик деди. Рози бўлдим. Табиийки, барча ёрдамим бепул, чунки сайлов кампаниясида кўнгилли сифатида иштирок этяпман.

@zambarakning_oqi
4.2K viewsedited  04:36
Ochish/sharhlash
2023-04-13 18:46:14
Жойлаган твитимни канадалик журналист ретвит қилиб, “баъзи твитлар таржимага муҳтож эмас” деб қўйибди

P.S. Ҳа, яна ёғди ўлгур кечаси

@zambarakning_oqi
4.6K viewsedited  15:46
Ochish/sharhlash