Get Mystery Box with random crypto!

Ҳисоб-китоб. Мен хоҳлаган Tesla Model Y 73 300 Канада доллари | Замбаракнинг ўқи

Ҳисоб-китоб.

Мен хоҳлаган Tesla Model Y 73 300 Канада доллари турибди. Тайёр, бугун опкетишингиз мумкин.

Ўзимнинг VW Atlas’имга салон 32 минг доллар таклиф қилганди. Лекин қўлда ўзим сотсам, қимматроққа кетади. OLX каби сайтларга эълонни жойладим, 36 500га қўйдим. Лекин 35 мингга берворишга розиман.

Tesla учун ҳозирги машинам пулини биринчи взнос қиламан, шунда 38 300 доллар қоляпти. Бу қисмига йиллик 6,35 фоиз билан 7 йиллик кредит олмоқчиман. Шунда ойига 566 доллар тўлов бўларкан.

Умида билан ойлик бензин ҳаражатимизни ҳисобласак, тахминан 300 доллар бўляпти. Электромобилни қуёш панеллари ёрдамида бепул қувватлашимизни ҳисобга олсак ва бензин ҳаражатини чиқариб ташласак, ойига 266 долларга тушяпти Tesla Model Y.

Ҳисоб-китоб тайёр (адашмабманми?). Энди машинамни яхши нархга сотолсам бас.

Олинглар; урилмаган, дом-работа-дом ҳайдалган. Фақат “доставка” ва “растаможка”сини ўзингиз қиласизлар.

@zambarakning_oqi